Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Замондош шоирлар ижодидан парчалар


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

 
Замондош шоирлар ижодидан парчалар. С.Воҳидовнинг бу турдаги 
эпиграфларидан унинг замондош шоирлар ижодини ҳам синчиковлик билан 
кузатиб борганлигини билиш мумкин. Бундай эпиграфлардан шоирнинг 
улардан таъсирлангани, илҳомлангани ёки ҳаётнинг улар муносиб топган 
таърифга мос тушмайдиган ўринлари борлигини айтишга уринганини 
шеърлари мазмунидан яққол англашилиб туради. Бу борада у Э.Воҳидов, 
A.Орипов, Усмон Aзим, Миртемир, Aсқад Мухтор, Ҳ.Худойбердиева каби 
шоирлар ижодига мурожаат қилган. С.Воҳидов уларнинг фикрларини баъзан 
ўз фалсафаси нуқтайи назаридан шеърга солса, баъзан уларга эргашади. 
«Болалик билан пинҳон суҳбат» [I, 193] шеърида шоир Э.Воҳидовнинг «Кеча 
керак бўлдинг, Болалик чоғим!» сатрларини эпиграф қилиб танлаган. Шеърни 
ўқир экансиз, муаллиф билан бирга болаликдаги беғуборликни излай 
бошлайсиз. Чунки болаликдан кейинги ҳаётнинг «тало-тўп даргоҳ 
экан»лигини шоир шундай таъсирли жумлаларда тасвирлайдики, ҳатто, 
болаликдан «Йўлдан тойганим учун йиғлаб узр сўрайман», дейди. Рўзғор, 
тирикчилик ташвиши «Минбарларда сайроқи беданадай сўзамол» 
қилганлигидан, 
«Дилни 
қисган 
ҳақ 
сўзни 
рўй-рост 
айтолмай» 
қолаётганлигидан оғринади. Шоир болаликка қарата «Оқизоқ қилган нонин 
тенг бўлишиб…» еган беғубор болаларга «Олтин хислатларингни қалбига 
мангу юқтир», дея ёлворади. 
Унинг “Карвон” [I, 134] номли шеърида A. Ориповнинг «…Лекин алам 
қилар, бир умр гирён, Итлар орасидан ўтса карвонинг» деган ўткир 
фалсафасини кенгроқ мушоҳада этилади: 
Карвон қўнғироғи олам оромин –
Бузса,
Ундами айб, 
Ундами гуноҳ? 
Бу садо жонталаш саҳронинг жонин –


133 
Қайтариб, 
Умиддан айлагай огоҳ. 
Карвон – олий мақсад сари тайин манзилни кўзлаган инсон. Қўнғироқ 
эса шу йўловчининг йўл юрган сари – ҳаракат қилгани сари қўлга 
киритаётган ўлжалари - эришаётган ютуқлари садоси. Унинг садоси саҳрога 
– орзулар рўёбидан умиди сўнган кишиларга умид беради, уларни ҳам 
манзил томон чорлайди. Итлар-чи? Итлар... 
Ўлик сукунатдан тилайди имдод, 
Хавф сезар карвоннинг қўнғироғида. 
Итлар – ҳасадгўй кимсалар, оёғингдан қопиб йиқитишга тайёр 
нокаслар. Улар ўз тинчини йўқотмаслик учун ҳар қандай разилликка тайёр. 
Бироқ шоирнинг таъкидламоқчи бўлганлари булар эмас. Шеърнинг сўнгги 
сатрларида умр карвони итлар орасидан гирён ўтаётган Aбдулла Ориповга 
ҳамдард сатрлар битади.
Aжаб мўжизаки, оқнинг оқлиги –
Сезилмас қорага қамти турмаса, 
Карвон карвонлиги билинмас, токи –
Итлигин билдириб итлар ҳурмаса.

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling