Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
эпиграфлар деб атадик. «Ҳайдар ака билан суҳбат» шеърида «Вобкентлик
уста пахтакор Ҳайдар Ниёзов билан кўп суҳбатлашганман. Бу самимий инсон суҳбатларида деҳқоннинг камтарин, айни пайтда, улуғвор қалби ўзини яққол намоён этиб туради», дея изоҳ қолдиради муаллиф ва шеърида ўзининг шу 102 Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. – Тошкент: Академнашр, 2013. – Б.366. 135 фикрларини исботлашга киришади. Бу каби изоҳларда С.Воҳидовнинг публицист сифатидаги қарашлари кўпроқ намоён бўлади. Шоир журналистик нуқтаи назаридан мавжуд воқеликка, мавзуга ўз муносабатини билдириб ўтади. «Бири аллома шоҳ-у бири авлиё шоир» [III,163] номли шеърида келтирилган изоҳли эпиграфда ҳам шу жиҳатни кўришимиз мумкин. «Бухорода бир пайтнинг ўзида икки буюк замондош Хожа Исмат Бухорий ва Мирзо Улуғбек боғлари нинг барпо этилиши олти аср олдин бошланган шоир билан олим мулоқотининг боқийлиги рамзидир» дея таъкидлаб ўтади муаллиф. Ва ўз маълумотини тарихий ҳақиқатлар орқали далиллашга киришади. Шеър сарлавҳасидан сўнг унда ифодаланаётган мавзунинг ёзилиш сабабларини, айнан нималар уни ёзишга мажбур қилганлигини атрофлича баён қилади. Муаллифнинг бундай изоҳларисиз шеър мазмуни тўлиқ англашилмай қолади. Aммо барча изоҳлар ҳақида ҳам бундай деб бўлмайди. Масалан, «Бузилаётган қабристон билан видолашув» шеърида «Шаҳарнинг …кўчасидаги турар жойлар орасида қолган ташландиқ қабристонни бузиш ҳақида қарор қабул қилинди. Марҳумларнинг қариндошларига жасадларни бошқа қабристонга кўчиришга рухсат берилди» мазмунидаги газетадан олинган хабардан парча келтирилади. Шеър умумий мазмунидан ҳам худди шу маъно англашилади. Бунда муаллифнинг аждодлар руҳи олдида кучли масъулиятлилик ҳиссини туйганлиги англашилади. Aлбатта, аждодлар хокини асрашда ўзини бурчли деб билган шоир ушбу ҳодисадан чуқур қайғу туяди ва буни кучли изтироб билан битади. Шунга қарамай, айтиш жоизки, шеър номининг ўзиёқ мазмун англашилиши учун етарли бўлган. Баъзан шоир бир шеъри учун бир нечта эпиграфни бирваракайига келтиради. Бундан шеърда илгари сурилаётган ғоянинг муаллиф учун ўта муҳим, деган хулоса пайдо бўлади. «Эзгулик туғи» [III, 68] шеърида шоир бир-бирини тўлдирувчи учта эпиграф келтиради. Ушбу шеърнинг ёзилиши учун ҳам «Радио хабаридан» эпиграф сифатида келтирилган дастлабки «Aлишер Навоий» кемаси Венгриянинг алоқа воситаси ишдан чиққан «Шандор Петёфи» кемасига ёрдамга келиб, уни сарсонликдан халос этди» 136 маълумоти сабаб бўлган бўлса, эҳтимол. Кейинги ўринда Навоий лирикасининг асосий мавзуси бўлмиш «Одамий эрсанг, демагил одами, Оники, йўқ, халқ ғамидин ғами» байти, сўнг эса, венгриялик ватанпарвар шоир Шандор Петёфининг «Aгарда ҳақиқий шоир бўлсанг сен, Халқ билан бирга кеч ўту сув келса» мисралари келтирилади. Шоир Aлишер Навоий номли кема Шандор Петёфи номли кемани ҳалокатдан асраб қолганлигида бошқа бир маънони кўради: беш ярим асрдирки, Навоий одамийлик, эзгулик туғини маҳкам тутган. Ш.Петёфи таърифлаган ҳақиқий шоирга муносиб ишни ҳамон амалда кўрсатмоқда. Шеър матни мутолаасидан сўнг яна бир бор эпиграфларни кўздан кечирсак, муаллифнинг ҳақиқий воқейликка рамзий маъно берганлигини ва бундан фахр, ифтихор ҳисси туйганлигини сезамиз: Қоқилиб йиқилгач ногоҳ невара, Турғизиб, тасалло бергандек бобо. Ҳақиқатан ҳам, шоир айтмоқчи бўлганидек, замонлар оша «Минг бир эврилса-да олам-у одам», Навоий бобомиз асарларида инсоният учун қиммати асло йўқолмайдиган азалий ва абадий фазилатлар ҳақида сўз борганлиги ҳар бир даврда ўз исботини топмоқда. С.Воҳидов ижодига хос композицион қурилиш шуни кўрсатадики, улар муаллиф нуқтаи назарини акс эттиришда, бадиий мақсаднинг юзага чиқишида самарали хизмат қилган. Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling