Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

(Ҳаётда қувончга эришмоқ қийин –
 
 
 
Эканин англатди сўнгроқ пушаймон). [I, 16] 
Шеърнинг кейинги банадлари шунчаки хотиралар баёни бўлиб 
қолмайди. Ўқувчи уларни армонли муҳаббат изтиробини ҳис этган ҳолда 
ўқийди. Чунки киритмада лирик қаҳрамоннинг қувончга– муҳаббатига етиша 
олмаганлигига ишора бор. Муҳаббатига озор бериб қўйишдан чўчиб, уни 
аяб, севгисини изҳор этолмаганлигидан пушаймонлик бор. 
Бундай услуб муаллиф ва китобхон ўртасида бир қадар самимий 
муносабат ўрнатади. Чунки қавслар билан берилган киритма фикрлар 
муаллиф ўзининг шахсий дунёқарашидан воқиф этгандек, воқеликка 
сохталикдан, расмиятчиликдан йироқ тушунчаларни акс эттиргандек 
тассуротда ўқилади. Aслида ҳам шундай. Шоир аслида ҳамманинг ичида бор-
у, аммо ҳеч кимга айтолмай турилган фикрни шундай усулда ўз китобхони 
қулоғига шипшитиб ўтади гўё. Шоир услубига хос киритмаларни ўрганар 
эканмиз, улар ҳажман бир мисра, баъзан бир байт, баъзида эса бир банддан 
иборат кўринишларда учрайди. «Парчаланиш» шеъридаги ҳар бир банднинг 
икки мисраси киритма кўринишида берилган. Ҳаётий кичик воқеа-
ҳодисаларга ўз хулосаси, яъни улар умрни «Нўноқ уста сувоғисимон» 
парчалаб, емириб бораётганлигини киритма байтларда ифода этади. Ушбу 
жараённи шеърнинг бир банди мисолида кўриб ўтсак. 
«Беш дақиқа вақтинг оламан, 
Чиқиб қолди муҳим гап, жўра»… 
(Ярим куним, алвидо энди… 
Сен умримда гул эмас, шўра). [I, 274] 


149 
«Беш дақиқа», дея сўраб олинган вақт умрининг ярим кунини гул эмас, 
шўрага айлантираётганга ўхшатмоқда. Шу тақлидда куннинг соатлари, 
ҳафтанинг кунлари, ойнинг ҳафталари инсоннинг ўз хоҳишига зид 
ташвишлар билан банд бўлиб, парчаланиб бораётганлиги сабаб лирик 
қаҳрамон «Бирор бутун парчанг қолса, айт, Мен ўшани… шеърга берарман»
дея умрга хитоб қилади. Шоирнинг киритмалардан фойдаланиши, мазмун ва 
оҳангни таъминлаш учун амалга оширилганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Уар 
поэтик маънони кучайтириш, мазмунга уйғун оҳангни таъминлашга хизмат 
қилдирилган. «Дунёга ҳамдард бир шоир ҳақида» шеърида эса ҳар бир 
банддан сўнг тўлиғича яна бир банд муаллифнинг субъектив муносабати 
сифатида келтирилади. Яъни тўққиз бандлик шеърнинг тўрт банди киритма 
шаклида ифодаланган. Aлбатта, шеърнинг ҳар бир банди муаллифнинг ўз 
сўзларидир. Шундай бўлса-да, шоир ўз сўзларига ўзининг янада ички 
муносабатини билдиради. Мавжуд тасвирнинг «парда ортига» ҳам бир назар 
ташлайди. Бундай ифодада шоирнинг қарама-қарши фикрлар гирдобида 
қоғоз қоралагани, руҳий ҳолатида кучли изтироб туйганлиги сезилади. Ушбу 
шеърнинг бир бандини унга билдирилган муносабат – киритма банд билан 
биргаликда кузатсак: 
Фаластинлик она дардига ҳамдард, 
Шаҳид ўғиллар- чун тилади тўзим. 
Ёзди: «Бемеҳрда бўлмагай шафқат, 
Йўқдир ҳиссизларни кўрарга кўзим!» 
(Бир қишлоқ болага доялик қилган, 
Холбуви кўз юмди… Қишлоқда мотам. 
Кимсасиз кампирга шеър-ку битмаган, 
Лекин боролмади таъзияга ҳам)… [I, 82] 
Киритмалар С.Воҳидовнинг ўзига хос услубини, поэтик ифодадаги 
новаторлигини намоён қилган.
Шоир сўзлар моҳиятини чуқурроқ ҳис қилишга ва ўзининг фалсафий 
тушунчалари билан янада гўзалроқ тасвирлашга ўзида эҳтиёж сезади. У 


150 
яратган тимсоллар, истиоралар ўқувчида ўзгача ҳислар силсиласини пайдо 
қила олади. Хусусан, «Қуёш – кўзим аро қўнган ол нуқта», «Қуёш – олтин 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling