Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


каптар», «Қуёш – олам учун Оллоҳдан инъом», «Чимилдиқдан чиққан


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

каптар», «Қуёш – олам учун Оллоҳдан инъом», «Чимилдиқдан чиққан 
келин – қуёш кўркидан», «Кўкка қочиб кетар қуёш – зар каптар», «Осмон 
сари солди шу чоқ, Олов кийган чавандоз қуёш», «Қуёш – олам бешигига 
қўнғироқ» сингари Қуёшга берган поэтик таърифлари бир-бири билан 
моҳиятан боғлиқлик касб этади ва мазмунли манзараларни вужудга 
келтиради. Тонг отиши манзарасини кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, 
қуёш уфқ ортида «чимилдиқдан чиққан келин» мисоли уялиб тургандек 
заррин нурларини, ёруғлигини таратади-ю, аммо ўзи кўринмайди. Шарқ 
кунжида бир кўриниш беради-ю, заррин либосларда уялиб турган ёш 
келинчак сингари кўкка қочиб кетади. Олисда, уфқ этагида турган алвон 
рангли қуёшга назар солиш мумкин. Шу сабаб ҳам уни «кўзим аро қўнган ол 
нуқта» демоқда. «Зар каптар», «олтин каптар» метафораларидаги зар ва 
олтин сўзлари Қуёш Яратганнинг нақадар қимматли инъоми эканлигига 
ишора. 
Шоир қуёшни ўз кайфиятига мос ҳолатларда бериш учун муносиб 
оригинал ташбеҳлар кашф эта олади. Юқоридаги мисолда қуёш ёш келин 
мисоли уялиш, тортиниш хусусиятларини ўзида жамлаган бўлса, бошқа бир 
шеърида шижоатда тенгсиз, куч-ғайратга тўла чавандоз қиёфасига 
гавдалантирилади: «Осмон сари от солди шу чоқ, Олов кийган чавандоз 
қуёш…» [I, 288]. Яна бир шеърида шоир ҳаётни, оламни ўзига хос бадиий 
бўёқларда тасаввур этишга, уни севишга, яшамоқлик, курашмоқлик завқини 
туйишга ундайди: 
Сенга: қуёш – қўлдан қочган олов шар, 
Ҳил-ҳил пишган ўрик – ёниқ юлдузлар. 
Қаймоқ тўла пиёладир оймома, 
Уфқ бағри – оловланган лолазор, 
Овунчоғим, эрмагим! [I-39] 


151 
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида сўзлар ўз ва кўчма маънолари 
доирасида изоҳланиб тушунтирилади. Шоирнинг сўзга бундай бадиий жило 
беришини сўзларнинг ўзига хос поэтик изоҳи дейиш мумкин.
«Лаҳзалар – от солиб югурган лашкар» (III, 188), «Тун – Умр адоғин ҳис 
этган бемор» (III, 140), «Тун – уфқ этаги» (I, 53), «Висол сари шошган юрак 
– безовта анҳор», «Қурбақалар – сув какликлари» (I, 53), «Тақдир – кўнгилга 
мос ясалган қолип» (III, 120), «Қуёшпарча – юлуқ барглар» (I, 84), «Қушлар – 
жаннат кўрган жонзот» деб» (I,199), «Баҳор – йилнинг имони», «Хаёллар – 
кечмишнинг ғийбатчилари, Хотира – ёлғизлик туққан ҳамоқат», «Турмуш 
ташвишлари – кифтда ўсган тош» каби поэтик тасвирларни оддий 
метафоралар қатори ўқиш, шунчаки қабул қилиш мумкин эмас. Шоир ўз 
бадиий тафаккурида сўзлар моҳиятида нени ҳис этса, ўшандай мазмунли 
тасвирлар билан изоҳлайди. У сўзларга кўнглида кечган ҳисларни жо қилади. 
Сўзлар моҳиятидаги янгича тасвирлар оригинал фалсафий тушунчаларни 
пайдо қилади.
С.Воҳидов ўз руҳий изтиробларини теранлик ва маҳорат билан қоғозга 
тушира оладиган ижодкорлардандир. Шоир шеъриятининг бадиияти шу 
қадар сержилоки, уларни шеършунослик мезонлари асосида таҳлил этиш ва 
кенг китобхонлар оммасига тақдим этиш бугунги муҳим вазифалардан 
саналади. Шоир ижодининг ҳар бир қирраси шундай эътибор талаб қилади. 
С.Воҳидов инсонларнинг дунёқараши, эътиқодлари, виждон олдидаги 
бурчлари ҳақида кўп ўйлайди. Aтрофидаги одамларни айни мана шу нуқтаи 
назардан кузатади, уларнинг қилмишларига ўз кўнгил амри билан муносабат 
билдиради. У боқимандалик билан кун кечираётган кишилар учун қайғуради. 
Бу қайғуриш уларнинг ночор аҳволда эканликлари, ҳомийлар паноҳида яшаб 
келаётганликлари учун эмас. Aксинча, қизғин ҳаёт майдонидан ўзларини 
четда 
тутганликларидан 
ва 
шу 
сабаб 
кўп 
нарсани 
англамай 
яшаётганликларидандир. «Курашлардан четда сокин, бепарво – Улар 
қарздор қолишмасми дунёдан, Қолишмасми мангу ожиз бенаво?» Шоир ҳар 


152 
бир инсоннинг бу дунёда ўз вазифаси борлигига ва уни адо этиш муқаддас 
бурч эканлигига ишора қилади.
Муаллифнинг сўзлаш тарзи, ифода усуллари, илгари сураётган мавзу 
ва муаммоларга муносабати унинг поэтик олами кенгликларини қаршимизда 
яққол гавдалантиради. С.Воҳидов шеърларининг бадиий тил хусусиятларини 
тадқиқ этилаётган мавзу нуқтаи назаридан текшириш шоир ижодининг 
поэтик моҳиятини яна ҳам теранроқ англашга хизмат қилади.

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling