Корпоратив тузилмалар ва улар ривожланишини истиқболлари


Download 262.61 Kb.
bet1/5
Sana24.03.2023
Hajmi262.61 Kb.
#1293750
  1   2   3   4   5
Bog'liq
begmatova. institutsional


Корпоратив тузилмалар ва улар ривожланишини истиқболлари;

Режа:
Кириш



  1. Корпоратив ҳуқуқнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш тарихи

  2. Корпоратив тизимларда персонални бошқариш стратегияси

  3. Корпоратив бошқарув тизимини ҳалқаро стандартлар асосида ривожлантириш истиқболлари

Ҳулоса
Фойдаланилган адабиётлар

Кириш
Кейинги йилларда кўплаб хорижий мамлакатларда бошқа манфаатдор гуруҳларни (компаниялар ходимлари, кредиторлар, маҳаллий ҳукумат) корпоратив бошқарув жараёни ва корпоратив муносабатларнинг фаол қатнашчилари сифатида тан олиш тенденцияси ривожланди. Бу гуруҳларнинг корпоратив бошқарув жараёнида реал иштирок этиш даражаси кўп жиҳатдан бозор муносабатлари шаклланишининг тарихий хусусиятлари, давлатнинг иқтисодий сиёсати, молиявий институтларни тадбиркорлик муносабатларига жалб этиш шакллари, қонунчилик меъёрлари ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Шу ва бошқа айрим омиллар турли мамлакатлар компаниялари томонидан қайси манфаатдор гуруҳлар унда фойдаланиладиган корпоратив бошқарув механизмларида ифодаланиши лозимлиги масаласини ҳал қилишда ҳисобга олинади.
Ҳар қандай корхона иқтисодиётда самарали ҳаракат қилиши учун ўзига керак бўлган стратегиясини танлаб олиши лозим. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида «... нафақат иқтисодиётнинг таянч тармоқларини, балки, энг аввало, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва мамлакатимиз барча фуқароларининг ҳаётий манфаатларини таъминлашга ва уларнинг даромадларини кўпайтиришга доир истиқболдаги муҳим вазифалар туриши керак». Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегиясини “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари”да - “корпоратив бошқарувнинг замонавий стандартлар принциплари (ISO:9001) ва усулларни жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш” муҳим вазифалардан ҳисобланади.



  1. Download 262.61 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling