Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Ҳадислардан келтирилган эпиграфлар


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

 
Ҳадислардан келтирилган эпиграфлар. «Ҳаловатни ҳалолликдан 
изладим» достонида қўлланилган эпиграфлардан бири «Ҳеч ким ўз қўли билан 
топган ризқдан кўра лаззатлироқ таом емаган. Оллоҳнинг пайғамбари Довуд 
алайҳиссалом ҳам ўз қўлларининг меҳнати билан тирикчилик қилганлар» ва 
«Ишни яхшилаб ва пухта қилган кишини Aллоҳ яхши кўради» [III, 203, 211] 
ҳадисларидир. Ҳадис маъносига мувофиқ тарзда ҳунарманд темирчи уста 
тилидан ҳунарнинг ҳаловати ҳам ҳалолликдадир, деган ғоя илгари сурилади. 
«Юракнинг қайтиши» достони учун танланган эпиграфлар муаллиф 
мақсадини, достоннинг асосий ғоясини тўлиқ қамраб олганлиги билан 
эътиборлидир. Достонда бир эмас, иккита: «Кўрликнинг ёмони қалб 
кўрлигидир», «Бошқалар бўлаверади деб, фатво берсалар ҳам ўз қалбингга 
қараб иш тут» ҳадислари эпиграф сифатида келтиради. Уларнинг ҳеч бири 
ортиқчалик қилмайди, аксинча, бир-бирини ва достон ғоясини 
умумлаштиришга кўмак беради.
 
Мумтоз адабиёт намуналаридан олинган махсус парчалар. Бу 
борада шоир Юсуф Хос Ҳожиб, Н.Ганжавий, A.Навоий, Н.Хусрав, 
П.Маҳмуд, Машраб, Ҳувайдо, Огаҳий, Нодира каби шоирлар ижодига 
мурожаат қилади. Жумладан, Огаҳийнинг «Камол аҳли аро албатта, топгай 
рутбаи олий, Маоний касбига кимсаким қилди ҳунар ихлос» байтидан 
англашилиб турган мазмун, замон қийинчиликларига енгилмаган, ўз касбига 
ихлоси баланд инсонларнинг маънавий олами тасвири учун муносиб 
танланган. 
 
Халқ оғзаки ижоди намуналаридан олинган эпиграфлар. «Қанча 
жон куйдирдим-у…» (179-II), «Бўзчининг қисмати», «Орзу пиёласи» [III, 86] 
шеърлари эпиграфлари учун халқ оғзаки ижоди намуналарига мурожаат 


131 
қилинган. Жумладан, «Орзу пиёласи» шеърида халқ қўшиғидан «Пиёла 
дарзига боқсам, Дилим дарзига ўхшайди» мисралари шоир тафаккурида қайта 
бадиий кашф этилган. Халқ қўшиғида дилга етказилган озор пиёла дарзи 
сингари ўчмас из бўлиб қолганлиги айтилса, шоир бу мисралардаги ҳар бир 
сўзга ўзига хос вазифа юклайди: 
Ишқ кўпирган дилга тош отдинг
Беандиша, беистиҳола. 
Бахт майида тўлар чоғида, 
Синди орзу номли пиёла. 
Лирик қаҳрамон қалби орзуларга, ишққа тўла пиёлага қиёсланмоқда. 
Бироқ бу пиёла – умидвор қалб бахт майи билан тўлар чоғида синмоқда. 
«Дудоқларга ранги кўчмасдан» май тўкилди. Севгилиси висолидан умидвор 
ошиқ орзулари армонга айланди. Aммо у бахтли бўлишни истайди. Орзу 
номли пиёласига бахтдан май қуйиб, ундан сармаст бўлиб яшашни хоҳлайди. 
Aрмонга айланган муҳаббат дарди эса бу бахтни кемтик қилиб қўяверади: 
Кўп уриндим, қайта ямай, деб, 
Ямадим-у май қуйдим… 
Aммо, 
Дардинг солган дарзлардан сизиб, 
Бахтим майи тўкилар ҳамон… 
Шоир халқ қўшиғини тинглагач, унинг таъсирида ўз кечинмаларига 
назар ташлаганми ёки унинг қалбини тилган синиқ парча – армонли 
муҳаббатнинг бир умр қалбга оғриқ бериб туриши бу мисраларни ёдга 
солганми? Ҳар қандай ҳолатда ҳам муалллиф халқ қўшиғининг бу икки 
мисрасини янги мазмун даражасига олиб чиқа олган. Эпиграфлар билан 
берилган баъзи шеърларда шеър мазмунидан кўра фақат эпиграфгина ёдга 
қолади. Ёки аксинча, шеърнинг маъно кучи эпиграфни йўққа чиқаради. 
Эпиграф ва шеър мазмунан бир-бирини тўлдирсагина, бир-бирига ишора 
қилиб турсагина бадиий мақсад янада равшанлашган бўлади. С.Воҳидов айни 
жиҳатларни кўздан қочирмаганлиги у танлаган ҳар бир эпиграфда намоён 


132 
бўлиб туради. Бу эса шеър мазмунини теран англашга, хотирада тез 
ўрнашишига ёрдам беради. 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling