Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

булбул нола, афғон айламакни мендин ўрганди, Вужудин шамъи сўзон 
айламакни мендин ўрганди” матлаъли ғазалини ёдга солувчи сатрларнинг 


116 
борлиги, неча асрлар ўтса-да, бундай азоб қаршисида ҳар қандай давр 
кишисининг изтироблари бир-бирига ўхшаш эканлигини кишини ҳайратга 
солади:
Сабрга даъ/ ват этмоқни / ЎГИТлар мен / дан ўрганди, 
v - - - / v - - - / v - - - / v - - - 
Фиғонин ич/га ютмоқни /СУКУТлар мен / дан ўрганди. 
v - - - / v - - - / v - - - / v - - - 
Само село / бини тўкса, / деманг ёмғир, / бу – кўз ёши, 
v - - - / v - - - / v - - - / v - - - 
Фироқ ашкин/ оқизмоқни / БУЛУТлар мен / дан ўрганди. [2013,85] 
v - - - / v - - - / v - - - / v - - - 
Юқоридаги тўртлик ааба тарзида қофияланган (С.Воҳидовнинг барча 
тўртликлари шу тартибда қофияланган), ҳазаж баҳрида битилган бўлса-да, 
рубоий вазнлари сирасига кирмайди. «Шеър рубоийнинг 24 та вазнидан 
бошқа вазнда, аммо арузда ёзилган бўлса, тўртликка киради»
86
. Бу каби 
асосли фикрларни юқорида ҳам келтириб ўтган эдик. Шундай экан
С.Воҳидовнинг аруз вазнида ёзилган тўрт мисрадан иборат шеърларини ҳам 
бемалол тўртлик деб атай оламиз.
Ушбу «Сабрим косасига сиғмаган дардлар» тўртликлар туркуми 
Яратганнинг амрига бесабрлик қилаётганлигидан кечирим сўраш ва унинг 
раҳматига умид қилиш мазмунидаги мисралар билан якунланади. Ўз 
давридаёқ «Унинг шеърлари қисқа ҳажмлиги, поэтик образларнинг 
конкретлиги, фикр ва ҳиссиётларнинг қоришиқлиги билан дарҳол кўзга 
ташланади»,
87
дея муносиб баҳоланган эди. Тўртликлар мисолида эса
шоирнинг инсон ҳаётидаги ўзгартириб бўлмас аччиқ дамларни ҳам кичик 
ҳажмда поэтик акс эттира олганлигига гувоҳ бўламиз. Aйни жиҳатларни 
инобатга олган ҳолда, уларни марсия тўртликлар туркуми деб аташ мақсадга 
мувофиқдир. Туркумлилик тушунчаси ёритилган илмий адабиётларга 
86
Адабий тур ва жанрлар. (Тарихи ва назариясига оид) Лирика. 3 жилдлик. 2 жилд. – Т.: Фан, 1992. – Б. 226. 
87
Бухоро ҳақиқати. 1967. 23 декабрь сони. 


117 
таянадиган бўлсак, уларда туркум шеърларнинг мавзу доирасига кўра 1) 
ижтимоий-сиёсий; 2) юмористик мавзудаги; 3) лирик йўналишдаги; 4) 
ҳажвий-танқидий мавзудаги поэтик туркумларга ажратиш мумкин. 
Самандар Воҳидовнинг туркум тўртликлари мисолида эса, биз 5) ахлоқий- 
(тарбиявий) маънавий; 6) марсия йўналишидаги туркум шеърлар ҳам мавжуд 
дея айта оламиз. Шоир ижоди нафақат тўртлик, балки туркум шеърлар 
мазмунини ҳам кенгайтирди. С.Воҳидов туркумларининг ўзига хослиги 
ҳақида кенгроқ сўз юритишдан олдин, адабиётимиздаги туркумлилик 
тушунчасига ҳам атрофлича тўхталиб ўтсак. «ХХ аср адабиётшунослигида 
маърифатпарварлик ва миллий уйғониш даври адабиётида поэтик туркумлар 
атамаси бўлмай, айрим адабиётшунослар томонидан бу турдаги шеърлар 
гуруҳини – цикл деб қайд этиш кузатилади»
88
. Н.Ҳотамов ва 
Б.Саримсоқовларнинг «Aдабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча 
изоҳли луғати»да «Цикл – (гр. куклос – доира, айлана, ғилдирак сўзидан) – 
туркум, цикл. Мавзу, ғоя, қаҳрамон, тарихий давр, поэтик руҳ, воқелик ўрни 
жиҳатидан умумийликка эга бўлган бир жанрга мансуб асарлар мажмуаси»
89

дейилади. Яна бир манбада эса, «ТУРКУМ — муштарак ғоявий ният, умумий 
мавзу, қаҳрамон ва муайян композицион яхлитликка эга бўлган бадиий 
асарлар мажмуи. Туркум асарлар адабиётнинг барча жанрларида мавжуд. 
Мас., Балзакнинг «Инсон комедияси» ёки Золянинг «Ругон — 
Маккарлар»ини ташкил этувчи асарларини романлар туркуми дейиш 
мумкин. Шунингдек, ҳикоялар, очерклар ва ҳатто мақолалар туркумлари ҳам 
бўлади. Туркум, айниқса, шеъриятда кенг тарқалган. Ўзбек шеъриятида 
деярли ҳамма шоирлар туркум асарлар яратганлар. Миртемирнинг 
«Қорақалпоқ дафтари», Зулфиянинг «Водий туҳфаси», Ҳ. Ғуломнинг 
«Қитъалар уйғоқ», Шуҳратнинг «Кавказ дафтари» каби туркум асарлари 
мавжуд. Туркумни ташкил этувчи ҳар бир асар мустақил бадиий қимматга 
эга бўлади, бироқ улар бирлашиб, ҳаётнинг бирор томони ҳақида мукаммал 
88
Ўзбек адабиёти тарихи. 5 жилдлик. 5 ж. – Т.: Фан, 1980. – Б. 315. 
89
Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Т.: 
Ўқитувчи, 1979. – Б. 343. 


118 
тасаввур берувчи тугалланган яхлит асарни вужудга келтиради»
90
.
Шоирнинг шеърий туркумлари шу билан тугаб қолмайди. У диний – 
маърифий мавзуда ҳам туркум яратган. Унинг бу туркум шеърлари 
Ўзбекистон халқ шоири Aбдулла Орипов бошлаб берган «Ҳаж дафтари» 
туркумини давом эттирганлиги билан аҳамиятлидир. Бу туркум С.Воҳидов 
ижодида янги бир саҳифа бўлди. Ҳаж зиёратидан сўнг сафар ва ибодат 
таассуротлари, кўнгилда бандалик мақомининг яна бир бор чуқур 
нақшланганлиги акс этган бу туркум ҳам «Ҳаж дафтари» деб номланган. 
Aммо шоирнинг бу туркум китоби A.Ориповнинг шу номли туркумидан ва 
туркумлилик ҳақидаги назарий фикрлардан бироз фарқли хусусиятларга эга. 
Туркумга жамланган барча шеърлар мавзу ва ғоя, қаҳрамон, давр, поэтик
руҳ, воқелик ўрни нуқтайи назаридан яхлитлик ҳосил қила олади. Бироқ, 
шуниси ҳам борки, улар жанр жиҳатидан умумийликка эга эмас. 
С.Воҳидовнинг «Ҳаж дафтари» туркуми эссе, ғазал, тахмис мухаммас, 
шеърлар ва тўртликлар (кейинчалик муаллиф уларни алоҳида туркум қилган) 
билан биргаликда мазмуний бутунлик ҳосил қилган. Бу ҳам туркум яратиш 
борасида муаллиф индивидуаллигини белгиловчи омиллардан биридир. 
Aйни жиҳат С.Воҳидов ва A.Ориповнинг шу номли туркумларини бир-
биридан фарқловчи белгиларидан биридир. Туркум «Ҳар лаҳзаси қалбга 
нақш битган зиёрат» эссеси билан бошланади. Эссе жанри «қалбдаги ҳис-
туйғулар жўшганда, фикр пишиб-етилганда бир туртки туфайли қоғозга 
«сочилиши»
91
, дея таърифланганидек, С.Воҳидов ҳам улуғ зиёрат бахш этган 
ҳиссиётларини ўзгача бир жўшқинлик билан ёзади. Шу сабаб эссени ўқиш 
жараёнида муаллифнинг ўз ҳис-туйғуларини, кўрган-билганларини, 
хулосаларини бошқаларга етказишга ошиққанлиги аниқ билиниб туради. 
Муаллиф Ҳаж зиёрати таассуротларини баён қилар экан, аввало, шундай 
амални бажариш насиб этганлигига шукроналар келтиради. Динни, илмни, 
илм соҳибини тупроққа тенг қилган замонлар ҳақида эслайди. Бувисидан 
90
www.ziyouz.uz. Qomus. Info. Onlineensiklopediya. 
91
Ахмедова Ш. Ўзбек адабий танқидчилиги жанрлари. – Тошкент: Фан, 2008. – Б. 145. 


119 
эшитгани: Бобоси масжид имоми бўлган Мулла Aбдураҳимнинг «Менинг 
китобларимни ўзим билан гўрга кўминглар, токи муллонинг авлоди деб
фарзанд-у набираларимга зуғум қилмасинлар», деган сўзларни келтирадики, 
Яратганни таниган кишиларга нақадар оғир даврлар бўлганилигига ва бугун 
кўплаб нодир китобларнинг маънавий хазинамизда мавжуд эмаслигига 
куюнади киши. Даврлар қиёсланар экан, муаллиф эссега хос далиллаш 
йўлидан бориб, Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг 1980 йиллар 
охирларида қилган Ҳаж зиёрати таассуротлари ҳақидаги публицистик 
«Маккаи Мукаррама, Мадинаи Мунаввара зиёрати» китобидаги тасвирларни 
эсга олади. Ва мустақиллик шарофати ила Ҳаж амалининг нақадар қулай 
шарт-шароитларда адо этилаётганлигидан шукроналик туяди. Ҳаж зиёрати 
билан боғлиқ «Ҳидоят» журналидаги мақолалар мазмунини ҳам ўқувчи 
ихтиёрига ҳавола қилади. Шу қаторида муаллиф эсседа сафар харитасини 
ҳам поэтик суратларда чизади: «Илоҳий нурга чўмилгандай ёруғ ва қутлуғ 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling