Мавзу №4-5 Яхлит қобирғали ораёпмалар


Download 331.83 Kb.
bet1/5
Sana28.12.2022
Hajmi331.83 Kb.
#1015022
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4-5-мавзу Яхлит кобиргали ораёпмалар. (1)


Мавзу № 4-5
Яхлит қобирғали ораёпмалар.
Режа:

  1. Ораёпманинг конструктив схемалари.

  2. Плита, бош ва ёрдамчи тўсинларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш.

  3. Плита, бош ва ёрдамчи тўсинларни конструкциялаш.



Ораёпмаларнинг конструктив схемалари.
Плиталар яхлит, текис ва қовурғали бўлади; оралиқлари сонига қараб – бир оралиқли (52– pacм, а) ва қўп оралиқли (52–pacм, б); тайёрлаш усулига қараб – йиғма, монолит ва йиғма – монолит бўлиши мумкин.
Плиталар ўзаро тик стерженлардан ташкил топган тўрлар билан арматураланади. Агар ишчи арматура фақат бир йўналишга керак бўлса, у ҳолда иккинчи йўналишдаги арматура зўриқишларни тақсимлаш ва бўйлама арматураларни ўзаро боғлаш вазифасини ўтайди. Бу арматура бетоннинг ҳарорат таъсирида ва киришиши натижасида вужудга қеладиган деформацияни жиловлайди, ташишда қулайлик туғдирадиган тўр ҳосил қилади.
Яхлит плиталарнинг қалинлиги одатда h = 50...100 мм олинади. Катта оралиқнинг кичик оралиққа нисбати l2/l1 > 3 бўлган тўсинсимон плиталарда, шунингдек ўлчамлар нисбатидан қатъи нaзap, контур бўйлаб таянган плиталарда, биринчи ҳолда ишчи арматура l1 оралиқ бўйлaб, иккинчи ҳолда – плитанинг таяниш чизиғига тик равишда қўйилади. Икки йўналишда эгиладиган плиталарда ишчи арматура ҳар иккала йўналишда жойлаштирилади.
Тўсинсимон плиталарнинг ишчи арматуралари унинг чўзилувчи сиртига яқин жойлаштирилиши зарур; бунда, албатта, талаб этилган ҳимоя қатлами қолдирилади. Эркин таянган плиталарда арматура тўри фақат пастки чўзилиш зoнacигa, кўп оралиқли узлуксиз плиталарда эca, эгувчи моментлар эпюрасига мувофиқ paвишдa, таянчлар оралиғида пастки ва таянч устида эса устки чўзилиш зонасига жойланади.
Плиталарнинг ҳисобий узунликлари: қовурғали монолит плиталарда – очиқ оралиқ узунлигига тенг бўлaди, эркин таянган плиталарда – очиқ оралиқ узунлигига плита қалинлигини қўшиб олинади. Плиталарда ишчи арматуралар диаметри 5–12 мм, монтаж арматураларники эса 4–8 мм олиниши мумкин. Ишчи арматуранинг умумий юзаси ҳисоб асосида белгиланади; монтаж арматурасининг юзаси конструктив равишда қабул қилинади; бу юза энг катта момент ҳосил бўладиган кесимдаги ишчи арматура юзасининг 10 % идан кам бўлмаслиги лозим.



52–расм. Плиталарни арматуралаш: а – бир оралиқли; б – узлуксиз


арматураланган кўп оралиқли; в – худди шундай, узлукли
арматураланган; 1 – ишчи стерженлар; 2– монтаж стерженлари
Ишчи стерженлар орасидаги масофа плитанинг ўрта қисмида ва таянч устида, плита қалинлиги hп  150 мм бўлса, қўпи билан 200 мм; агар hn> 150 мм бўлса, кўпи билан 1,5hп олинади. Стерженлар оралиғи қолган участкаларда 350 мм дан ортмаслиги керак. Тақсимловчи арматуралар оралиғи ҳам кўпи билан 350 мм олинади.Плиталарни ўрама ёки текис кўринишда тайёрланган стандарт пайванд симтўрлар билан арматуралаш мақсадга мувофиқдир. Бундай симтўрлар диаметри 3–5 мм бўлган оддий арматурабоп симлардан ёки диаметри 6–10 мм бўлган A – III синфли даврий профилли пўлатдан ишланади. Пўлатни тежаш мақсадида ишчи стерженларнинг бир қисми, таянчгача етказилмай, эгувчи моментлар эпюрасига мувофиқ равишда, оралиқда узиб қўйилиши мумкин. Таянчгача етказиладиган стерженларнинг кесим юзаси энг катта мусбат эгувчи моментга мос бўлган кесимдаги арматуралар кесим юзасининг 1/3 қисмидан кам бўлмаслиги керак.



Download 331.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling