Мавзу №4-5 Яхлит қобирғали ораёпмалар


Оғма кесимларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблаш


Download 331.83 Kb.
bet4/5
Sana28.12.2022
Hajmi331.83 Kb.
#1015022
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-5-мавзу Яхлит кобиргали ораёпмалар. (1)

Оғма кесимларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблаш. Кўндаланг стерженларнинг элементнинг узунлиги бирлигига йўналтирилган кучланиши қуйидаги формула орқали аниқланади:
qsw=Q2/4в2Rbtbho2, (137)

бу ерда Qb ва Qsw– мос равишда бетон ва хомутлар қабул қилаётган кўндаланг куч;


b2– оғир бетон учун 2,0 га тенг бўлган синов коэффициенти.
Кўндаланг стерженлар диаметрини аниқлагандан кейин уларнинг қадам(шаг)ини топамиз.
S=RswAswn/qsw, (138)

Бу ерда Rsw – хомутларнинг ҳисобий қаршилиги; Asw – кўндаланг стерженнинг кесими юзаси; n – элемент эни бўйлаб жойлашган стерженлар сони.


Ҳисоб-китобларнинг натижасидан қатъий, назар кўндаланг стерженларнинг қадам(шаг)ини белгилашда, оғма кесимнинг мустаҳкамлигини кафолатловчи конструктив шартларнинг бажарилишини таъминлаш керак бўлади. Кўндаланг стерженларнинг қадам(шаг)и: таянчлар яқинида h450 мм бўлганда S = h/2  150, пролётнинг ўрта қисмида h 500 мм бўлганда S =3h/4
Оғма кесимнинг юк кўтариш қобилияти қуйидаги формула орқали текширилади:
QQwb=2b2Rbtbё.бh2о.ё.бqsw (139)

Агарда ушбу шарт бажарилмаса, кўндаланг стерженларнинг қадам(шаг)и камайтирилади ёки диаметри оширилади. Амалда кўндаланг стерженларнинг диаметри 5-12 мм оралиғида белгиланади.


Плиталар ишчи арматуралари бўйлама жойлашган рулонли пайванд сеткалар билан арматураланади. Моментлар эпюрасига асосланиб ёрдамчи балкалар устига келганда армосеткаларни эгиб манфий моментлар зонасига, яъни плита кесимининг устки зонасига ўтказилади.
Армосетканинг эгиладиган жойи таянчдан 0,25l масофада моментнинг нолга тенг жойига тўғриланади. Биринчи пролётда ва биринчи оралиқ таянчида плита қирғоғи эркин таянганда қўшимча армосеткалар ўрнатилади.
Ёрдамчи(иккинчи даражали) балкалар ясси армосеткалар билан арматураланади ва уларни асосий балкаларнинг қиррасигача олиб борилади. У ерда улар уловчи стерженлар билан боғланади.
Асосий балкалар ясси армосеткалар билан арматураланади. Улар кенг кўламли моментлар эпюрасига асосланиб ўрнатилади. Каркасларнинг ёки алоҳида стерженларнинг узиладиган жойлари арматура эпюрасига биноан белгиланади.



Download 331.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling