Мавзу №4-5 Яхлит қобирғали ораёпмалар


Ораёпманинг қобирғали конструкцияси схемаси


Download 331.83 Kb.
bet3/5
Sana28.12.2022
Hajmi331.83 Kb.
#1015022
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-5-мавзу Яхлит кобиргали ораёпмалар. (1)

Ораёпманинг қобирғали конструкцияси схемаси.

Расм 53. Қобирғали монолит конструкция (а) қобирғали конструкция схемаси (б):1 – плита; 2 иккинчи даражали(ёрдамчи) балка; 3асосий(бош) балка; 4 – устун.
Тўлиқ юк р доимий g ва вақтинчалик q юкларни қўшиб ҳисобланади. Вақтинчалик юк балкада ҳар қандай ҳолатларда жойлашиши мумкинлигини назарда тутиб, ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун олдинги мавзуларда кўриб чиқилган кўрсатмаларга амал қилиб моментлар ва кўндаланг кучларнинг кенг кўламли эпюралари қурилади. Плиталар учун эса бундай эпюралар одатда қурилмайди.
Кенг кўламли эпюралар учун ҳисобий момент қуйидаги формула орқали топилади:
M=1i(g+p)l0i2, (133)
Бу ерда l0i – ёрдамчи(иккинчи даражали) балканинг ҳисобий узунлиги; 1j – жадвалдан топиладиган коэффициент.
Ёрдамчи(иккинчи даражали) балканинг ишчи баландлигини қуйидаги формуладан аниқланади:
ho,ё.б=1,8(M/biRbbё.б)1/2, (134)
бу ерда bё.б – ёрдамчи балканинг эни.
Ёрдамчи(иккинчи даражали) балканинг ишчи баландлиги:
Hё=h0,ё+аs+d/2, (135)
Бу ерда аs– бетоннинг ҳимоя қатлами (а = 25–30 мм); d– ишчи арматуранинг диаметри (d=16–40 мм). Кейин эса Қ.М.Қ. кўрсатмаларига амал қилиб кесимнинг якуний ўлчамлари аниқланади.
Оғма кесимнинг мустаҳкамлиги қуйидаги формула ёрдамида текширилади:
Q  0,31, b1Rbbвт.б, h, вт.б. (136)
Кейин эса нормал кесим учун эгувчи момент қийматига кўра ишчи арматуранинг юзаси аниқланади.
Асосий балкалар устунларга (учлари эса деворга) таянган узлуксиз балкалар каби ҳисоб-китоб қилинади. Бунда ёрдамчи балкалар билан туташган нуқталарга жамланган кучлар таъсир қилаяпти деб ҳисобланади. Ёрдамчи балкаларнинг кесимлари токчаси плита қалинлигига тенг бўлган тавр шакл кесим каби ҳисоб-китоб қилинади. Таянч кесимларда токча чўзилган зона ҳудудида қолади ва шу сабабли ҳисоб-китобларда инобатга олинмайди ва кесим тўртбурчак кесим каби кўриб чиқилади.
Асосий ва ёрдамчи балкаларнинг пролётлари қабул қилинган устунлар тўри(сеткаси)га кўра (6x6; 9x6; 6x12 м ) аниқланади. Агарда таянчлар орасидаги масофа ушбу модул ўлчамларига мос келмаса, асосий балкаларнинг пролётлари 5...8 м атрофида қабул қилинади. Ёрдамчи балкалар улардан бирининг ўқи устун ўқи билан устма-уст тушадиган қилиб жойлаштирилади. Ёрдамчи устунлар пролёти 4.....7 м қилиб олиниши мумкин, улар орасидаги масофа (плита пролёти) – 1,0.....2,5 м оралиғида бўлади. Ёрдамчи(иккинчи даражали) балкаларга ўзининг оғирлиги ва плитадан тенг тақсимланган юклар таъсир этади. Асосий балкага эса ўзининг оғирлиги ва ёрдамчи балкалардан жамланган юк таъсир этади. Ҳисоб-китобларни осонлаштириш учун асосий балканинг ўз оғирлигидан ҳосил бўладиган тенг тақсимланган кучни, ёрдамчи балкалар билан бирикиш жойларига таъсир этувчи жамланган юк билан алмаштириш мумкин. Агар асосий балкага таъсир этаётган жамланган кучлар сони тўрттадан ортиқ бўлса, уларни эквивалент текис тақсимланган кучларга алмаштириш мумкин. Плита ва балкалар учун максимал мусбат момент ҳисобий момент деб қабул қилинган. Таянч ёнидаги ҳисобий кесим таянч қирралари ёнидаги кесим қабул қилинади.
Оғма кесимларнинг кўндаланг кучлар таъсирига ҳисоб-китобини учта кесим бўйича олиб борилади: чеккадаги эркин таянч ёнидаги кесим учун, орадаги биринчи таянч учун ўнгдан ва чапдан.

Download 331.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling