Мавзу №4-5 Яхлит қобирғали ораёпмалар


Қобирғали монолит конструкциялар


Download 331.83 Kb.
bet2/5
Sana28.12.2022
Hajmi331.83 Kb.
#1015022
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-5-мавзу Яхлит кобиргали ораёпмалар. (1)

Қобирғали монолит конструкциялар.
Улар битта ёки иккита йўналишга қараб йўналтирилган балкалар ва балкалар билан монолит бириктириладиган плиталардан ташкил топган ( расм 53). Икки йўналишдаги балкаларнинг бири бош( асосий), иккинчиси эса ёрдамчи(иккинчи даражали) деб юритилади. Юк плитадан иккинчи даражали балкага, иккинчи даражали балкадан асосий балкага, асосий балкадан эса устунларга ёки деворга узатилади. Плита, иккинчи даражали балка ва асосий балкалар устки қисмида бир сатҳда бирикади, натижада эса балкалар тавр шакл кесим каби ишлайди.
Бош(асосий) балкалар ўқи бўйлама ёки кўндаланг йўналишларда устунлар ўқига мос келадиган қилиб жойлаштирилади. Ёрдамчи(иккинчи даражали) балкалар 1,7–2,7 м оралиқ қадам билан жойлаштирилади. Асосий балкалар узунлиги 6-8 м, ёрдамчи балкалар узунлиги 5-7 м ни ташкил этади.
Қаватлараро ораёпма плиталарнинг минимал қалинлиги 5-6 см ни ташкил этади. Бундай ораёпмаларда бетоннинг асосий ҳажми яхлит плита зиммасига тўғри келишини инобатга олиб, қобирғали ораёпмаларни компоновка қилишда ёрдамчи плиталар оралиқ масофасини (шагини) камроқ қилиб белгилашга ҳаракат қилиш керак. Бунда плита қалинлиги ҳам камайтирилади. Натижада ёрдамчи балкалар сони кўпайсада, ораёпма учун бетоннинг умумий сарфи камаяди.
Балкали плиталар тенг тақсимланган юк таъсиридаги узлуксиз балка сингари ҳисоб-китоб қилинади. Бунинг учун эни 1 м бўлган йўлак(полоса) ажратиб олинади (расм 53). Плитанинг ҳисобий узунлиги (пролёти) ёрдамчи балкалар қирралари орасидаги масофага тенг. Агар плита деворга таянган бўлса,ҳисобий узунлик девор таянч ўқидан балка қиррасигача бўлган масофага тенг қилиб олинади. Ёрдамчи балкалар ҳисобий узунлиги ҳам худди шу тарзда аниқланади. Иккинчи даражали(ёрдамчи) балканинг баландлиги кўпинча h1=(1/12...l/20)l1 ни, асосий балканинг баландлиги h = (1/8...1/15)l ни ташкил қилади. Балкалар кесими баландлиги b = (0,3...0,5)h га тенг қилиб олинади.
Кучланишларни аниқлаш. Оралиқ(пролёт)лари тенг (ёки плиталар учун 20% дан, балкалар учун 10% дан кўп фарқ қилмайдиган) кўп пролётли плиталар ёки ёрдамчи балкалар ҳисоб-китоб қилинаётганда, моментлар кучланишларнинг қайта тақсимланишини инобатга олиб қуйидаги формулалар орқали топилади: ҳамма пролетлардаги (биринчидан ташқари) пролёт моментлари ва ҳамма таянчлардаги (биринчидан ташқари) таянч моментлари:
Mпр= –Mтая.= pl2/16; (130)
Плитанинг ва балканинг биринчи пролётидаги пролёт моменти ҳамда плитанинг биринчи оралиқ таянчларидаги таянч моментлари (рулонли сеткалар билан арматураланганда):
Mпр=–Mоп=pl2/11; (131) Плита ва балкаларнинг оралиқ таянчлари устидаги таянч моментлари(яссисеткалар билан арматураланганда):
Mпр= –Mоп= pl2/14. (132)

Download 331.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling