Табиий офат, йирик фалокат ва фожиа натижасида зарарланганларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш
Download 28.44 Kb.
|
Табиий офат, йирик фалокат ва фожиа Муратов Мухаммадали
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиий офат, йирик фалокат ва фожиа натижасида зарарланганларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш.
Toshkent Davlat Stomatologiya Instituti Stomatologiya fakulteti 208-b guruh talabasi Muratov Muhammad Ali Kafedra:jamoat salomatligi sog'liqni saqlashni boshqarishva jismoniy madaniyat Fan:hayot faoliyati xavfsizligi. Fuqaro muhofazasi Fan o'qituvchisi: Tangirov .A.L katta o'qituvchi Tabiiy ofat,avariya va yirik fojialarda tibbiy yordamni tashkil etish. Favqulodda holatlarda qutqaruv va birinchi tiklov ishlarini tashkil etish.Табиий офат, йирик фалокат ва фожиа натижасида зарарланганларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш.Табиий офат, йирик фалокат, фожиа таъсирини йўқотиш учун ҳукумат ҳайъати ташкил этилади. Бу ҳайъат зарарланган аҳолига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш - уй муаммосини ечиш, табиий офат туманида жамоа ва санитария тартибини таъминлаш, коммунал - маиший, савдо, болалар, тиббий муассасалар ва бошқаларнинг меъёрда ишлаши учун шароит яратиш бўйича умумдавлат тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишга бевосита раҳбарлик қилиш учун тузилади. Ҳукумат ҳайъати табиий офатга қарши курашиш учун давлатнинг бор ресурсларини жалб этади, аҳолининг актив қатнашишини таъминлайди. Зарарланганлар соғлигини ҳимоялаш давлатнинг зарур биринчи навбатли вазифаси бўлиб ҳисобланади. Ҳукумат ҳайъати таркибига соғлқни сақлаш раҳбарлари ва ФМТХ раҳбарлари киришади. Табиий офатнинг биринчи кунидан бошлаб ФМТХ штабидаги хизматчилар 24 соатлик навбатчиликка ўтишади. Касалхона, амбулатор - поликлиник муассасалар ходимлари 24 соатлик иш режимига ўтказилади, тиббий хизматнинг ҳамма куч ва воситалари ҳаракатга келтирилади. Биринчи тиббий ёрдам табиий офат туманларида даставвал аҳоли томонидан ўз-ўзига, ҳамда шу тумандаги СДлар томонидан олиб борилади. Бундан ташқари зарарланган аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам станцияларининг куч ва воситалари жалб этилади. Булар бошқа тиббий тузилмаларга нисбатан белгиланган жойга зудликда келиб, биринчи бўлиб зарарланганларга тиббий ёрдамни бошлашга қодир. Халқ хўжалиги объектларида зарарланганларга тиббий ёрдамни шу объект ФМТХ бошлиғи ташкиллаштиради. Тез ва кечиктирилмайдиган станция тиббий ҳодимлари ва СДлар қутқарувчи тузилмалар билан биргаликда олдиндан кўрсатилган туманга келиб, қулашлар остида бўлмаган (зарарланиш ўчоғида бўлмаган) зарарланганларни қидириш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни бошлашади. Зарарланганларни қулашлардан қутқариш жараёнида СД ва тез ёрдам тиббиёт ходимлари буларга ҳам биринчи тиббий ёрдам кўрсата бошлашади. Кўп сонли санитар йўқотишларнинг вужудга келиши билан, уларни транспортга юклаш жойи белгиланади. Бу жойни танлашда зарарланганларни олиб чиқиш ва транспортнинг келиши қулай бўлиши лозим. Енгил зарарланганлар ўзлари кўрсатилган хавфсиз йўналиш бўйлаб юклаш жойига чиқишади. Бу зарарланганлар биринчи шифокор ёрдамини олиш учун яқин стационар ёки амбулатор - поликлиник муассасага кўчирилади. Баъзи ҳолларда биринчи шифокор ёрдам кўрсатиш учун табиий офат зонасидан четда жойлашган даволаш - профилактик муассаса қошида ташкил топган БТЁ жалб этилиши мумкин. Шуни эсда сақлаш керакки амбулатор - поликлиник муассаса даволаш- кўчириш таъминот тизимининг биринчи босқичи бўлиб қолади, зарарланган аҳоли узоқ вақт қололмайди, шу сабабли ФМТХ штаби зарарланганларни стационар даволаш муассасаларига кўчириш учун етарлича транспорт воситаларини ажратиши керак. Кўчириш шундай ташкил этилиши керакки амбулатор - поликлиник муассасага зарарланганлар ёлғиз биринчи шифокор ёрдамини олиш учун керакли кунда келишлари, унда тутилиб қолмасликлари керак. Тошкент зилзиласи таъсирини йўқотишдаги тажриба шуни кўрсатдики, зарарланганларнинг кўпчилигига биринчи шифокор ёрдам амбулатор - поликлиник муассасада кўрсатилиши мумкин. Тошкент зилзиласида қайд этилган 1623 жароҳат олганларга биринчи шифокор ёрдамининг 496 тасини тез ёрдам ходимлари, 546 тасини касалхона қабул бўлими ва 781 тасини амбулатор - поликлиник муассаса ходимлари кўрсатишган. Табиий офатда зарарланган аҳолини даволаш - кўчириш таъминотида табиий офат таъсири зонасидан четда жойлашган яқин даволаш муассасалари иккинчи ва охирги босқич бўлиб хизмат қилишади. Баъзан кейинчалик айрим ҳолларда бир қисм зарарланганларни қисқа ихтисослашган тиббиёт муассасаларига кўчиришга тўғри келади. Зарарланганларни кўчиришни тўғри ташкиллаштириш ва уларга мутахассислашган тиббий ёрдам кўрсатиш учун ФМТХ штаби даволаш профилактик муассасаларнинг ҳолати ва уларнинг тўлганлиги тўғрисида зудлик билан маълумот олиши ҳамда касалхоналарга қайси объектлардан ёки маҳаллалардан қанча зарарланганлар ётишини аниқлаши керак. ФМТХ штаби вужудга келган вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда даволаш муассасалари, БТЁ, поликлиник муассаса бош шифокорларига фармойиш бериши керак. Шу мақсадда штаб кўпчилик муассасалар ва поликлиникалар билан доимий алоқада бўлиши лозим. Зарарланганларни ётқизишда дифференциал ёндашиш зарур, зарурий зарарланганлар ётқизилади. Енгил ва ўрта даражали зарарланганлар амбулатор даволанади. Турли жароҳатли зарарланганларга ёрдам кўрсатиш билан бир вақтда яна авж олган турли асабий-руҳий бузилишлар, соматик ва эндокринологик беморларга ҳам ёрдам кўрсатиш зарур. Буларга ёрдам кўрсатишни тез ва кечиктирилмайдиган тиббий ёрдам станцияларига юклатилади. Буларнинг ходимлари зарурий дорилар, асбоблар, аппаратлар билан олдиндан таъминланишлари керак. Табиий офат шароитида даволаш муассасаларини ва беморларни кўчириш жуда оғир, кўп куч талаб қилувчи тадбир ва бу ҳамма тиббиёт ходимларидан юқори интизомни, ташаббусни талаб қилади. Тошкент зилзиласи даврида соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан беморларни ҳимоя қилиш соҳасида жуда оғир куч талаб қилувчи ишлар бажарилади. Биринчи сутка давомида шикастланган касалхоналардан 2000 дан ортиқ беморлар амбулатор даволанишга ўтказилди ва 1000 дан ортиқ беморлар бошқа даволаш муассасаларига кўчирилди. Беморларнинг бир қисми касалхона ҳудудида чодирларда жойлаштирилди. Табиий офат туфайли тиббиёт муассасаларининг кўп ҳолларда бошқа жойларга кўчиши сабабли, тиббий хизмат раҳбарлари катта ташкилий ишлар олиб боришлари керак (даволаш муассасаларни асбоблар билан таъминлаш, кадрларни тақсимлаш, даволаш участкаларининг чегарасини белгилаш, янги жойларда дорихона очиш, аҳолининг дорига бўлган талабини қондириш). Баъзан ҳаракатчан шифокор ва дорихона пунктлари ташкил этилади. Беморларни даволаш мақсадида тиббиёт институти талабаларини шифокор, фельдшер лавозимларига, ҳамда илмий тадқиқот институтунинг ходимлари ва вақтинчалик фаолиятини тўхтатган даволаш муассасалари ходимлари жалб этилиши зарур. Зарарланганлар ва беморларга тиббий ёрдамни ташкиллаштиришда аҳоли орасида санитар-оқартув ва тушунтириш ишларини олиб бориш аҳамиятга эга. Зилзила туфайли олинган жароҳатни анализ қилиш шуни кўрсатадики, 10% жароҳат девор, том, бино қулаши натижасида, 35% - бино, иншоотдан тушган жисмлар таъсирида ва 55% - ўз ҳаракатини назорат қила олмаслиги, қўрқинч, ваҳима сабабли (деразадан сакраш, турли нарсаларга урилиш ва бошқалар) содир бўлган. Табиий офат зоналарида санитар - гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш ҳам катта аҳамиятга эга. Шу шароитда тиббиёт хизмати олдида юқумли беморлар пайдо бўлишининг олдини олиш, тарқалишига йўл бермаслик каби оғир вазифа вужудга келади. Жами эпидемияга қарши тадбирлар маркази ҳисобланган (СЭС) Республика давлат санитар эпидемиологик назорат маркази ишдан чиққанда, табиий офат туманига ҲЭКО киритилади, бу (СЭС) Республика давлат санитар эпидемиологик назорат маркази функциясини бажаради. Табиий офат туманларида юқумли беморлар пайдо бўлганида олиб бориладиган санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар, оммавий юқумли беморлар ўчоғида олиб бориладиган тадбирлардан кўп фарқланмайди. Кучли ёнғин ва сув тошқинларида тиббий ёрдамни ташкиллаштириш баъзи хос (специфик) ҳусусиятга эга. Йирик ёнғинда шуни эсда тутиш керакки зарарланганлар орасида ёлғиз аҳоли эмас, балки табиий офатни йўқотишда қатнашувчи тузилмалар ҳам бўлишади. Бундан ташқари, ФМТХ кўп сонли куйганларга ва тутун, ис газидан зарарланганларга ёрдам кўрсатишга тайёр туриши керак. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда, шу шароитда – тутунли ҳудудда зарарланганларни аниқ қидиришдан бошлаш керак ҳамда СД албатта жуфтланиб ишлаши ва бир-бирларига қараб юриши лозим. СД тутунли шароитда, куйганларга биринчи ёрдам кўрсатиб, дарров олиб чиқишга тайёрланган бўлиши керак. Транспорт воситалари иложи борича биринчи тиббий ёрдам кўрсатиладиган жойга максимал яқин келиши керак. Биринчи шифокор ва мутахассислашган тиббий ёрдам ҳам яқин келиши керак. Бу ёрдам даволаш - профилактик муассаса ёки БТЁ кучлари томонидан кўрсатилади. Куйганлар сони кўп бўлган тақдирда даволаш муассаса ва БТЁни МТЁБси билан кучайтириш режалаштирилади. Бу ҳолда МТЁБ бир ихтисосли куйган касалхонага айланиб биринчи ва ягона тиббий кўчириш босқичи бўлади. БТЁ жойлашганда фақат биринчи шифокор ёрдами кўрсатилади ва ФМ системасида қабул этилган даволаш - кўчириш таъминоти сақланади. Сув тошқинида тиббий ёрдамни ташкиллаштиришда (айниқса мутахассислашган), баъзи хусусиятлар бор. Бу хусусиятларни табиий офатдаги зарарланиш характери келтириб чиқаради. Зарарланганларнинг кўпи терапевтик беморлар ҳисобланади. Табиийки, биринчи тиббий ёрдам-сунъий нафас олдириш, билвосита юрак массажи, иситиш ва бошқалардан иборат. Биринчи шифокор ёрдами эса оддий манипуляциядан иборат бўлиб, асосийси организм функциясини сақлашга қаратилган бўлади (юрак-томир ва тинчлатувчи дорилар юбориш, иситиш). Йирик фожиа ва фалокатда тиббий ёрдамни ташкиллаштириш баъзи хусусиятларга эга. 1. Биринчи тиббий ёрдам навбатдаги СДлар ва ўз-ўзига ва бошқаларга кўрсатиш тартибида олиб борилади. Фалокат (авария) йирик бўлганида корхонани тўлиқ эгалламайди, шу вақтда фалокат бўлган жойда иш тўхтатилади. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда ишхонанинг жами СП ва СД (яхши ташкилланганда) қисқа вақтда тайёр бўлиб, ёрдамни бошлашади. Бир вақтнинг ўзида ёрдам - кўрсатишга кўпчилик ишчи - хизматчиларни, ҳаттоки яқин корхона санитар дружиналари жалб қилинади. 2. Зудлик билан етарли сонда тез ва кечиктирилмайдиган тиббий ёрдам станция, ҳамда яқин масофадаги поликлиник муассасаларнинг куч ва воситаларини жалб этиш ва ундан сўнг зарарланганларни даволаш - муассасаларга ўчириш. Кичик масштабдаги фалокатларда биринчи шифокор ёрдами соғлиқни сақлаш органлари томонидан кўрсатилади, БТЁ жалб этилмайди. Факат йирик фожеа юз берганда биринчи шифокор ёрдам кўрсатиш учун БТЁ жалб этилади. 3. Қисқа вақт орасида ҳамма зарарланганларга мутахассис тиббий ёрдам кўрсатиш эҳтимоллиги. Шу ҳолларда шаҳар (туман) даги барча даволаш муассасалари бор воситалари билан жалб этилади. Санитар йўқотиш оз сонда бўлса, ҳамма даволаш муассасаларида кичик гуруҳларга ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш маълум хусусиятларга эга. Фалокат натижасида зарарланиш фақат шу цех участка ишчи-хизматчилари орасида бўлмай, балки бошқа цех ишчи-хизматчилари, ҳаттоки атрофдаги аҳоли орасида ҳам вужудга келиши мумкин. Кучли таъсирловчи заҳарли моддалар шамол йўналишида, катта ҳудудга тарқалиб аҳолини зарарлайди. Шундай фалокатда ёрдам кўрсатиш учун тиббий хизмат олдиндан яхши тайёрланган бўлиши лозим. Шу мақсадда - ишлаб чиқариш жараёнини, маҳсулотни, шамол йўналишини ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли сонини билиш керак. Санитар йўқотишни камайтириш учун ишчи - хизматчиларга хабар бериш (сигнал) йўлларини, ҳаракат йўлларини, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини, ҳатто қўшни корхонадаги ишчи – хизматчиларга ҳам ўргатиш керак. СДлар ҳам етарлича ўргатилиб, таъминланиши, олдиндан уларни участкаларга бўлиб, зарарланганларнинг кўчириш йўлини етказиш лозим. Тез ва кечиктирилмайдиган тиббий ёрдам ходимлари ҳам шу саноатда зарарланиш бўлиши мумкин бўлган патология хусусиятларини яхши билиши ва доимо тайёр бўлиши лозим. СДлар фалокат бўлиши билан дарров зарарланганларни қидириш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга киришади. Асосий тадбир зарарланганларни қидириш ва зарарланиш зонасидан олиб чиқиш. Бунинг учун бор транспортдан фойдаланилади. Шунда поликлиника муассасасида биринчи тиббий ва биринчи шифокор ёрдам, касалхоналарда эса - ҳамма турдаги тиббий ёрдам, ҳатто мутахассис ёрдами кўрсатилади. Фалокатни йўқотишга қатнашувчи жами СД ва бошқа тузилмалар ҳимоя воситаларида ишлашади. Радиоактив моддаларни сақлаш, олиб бориш, технологик жараён бузилиши, фалокатларда атроф муҳитнинг РМлар билан зарарланишини баҳолашнинг хусусиятлари бор. Зарарланиш манбаларига ҳозирги даврда - уран ва радиокимёвий саноатни, турли радиоактив лабораторияларни, радиоактив чиқиндини кўмиш, ядровий қуролни синаш ва турли ядро реакторларни киритиш мумкин. Одатда атом электр станциясининг фалокати РМлар билан зарарланишда кучли хатарлидир. Шу моддалар таркиби ва радиоактив зарарланиш даражаси реактор қувватига, унинг иш давомлилига, фалокат масштабига ва бошқа шароитларга боғлиқ. Атом электр станцияларидаги фалокатларда атроф муҳитда кўп миқдорда радиоактив элементларнинг узоқ яшовчи изотоплари ажралади. Ионловчи нур экспозицион доза қуввати одатдаги ядро портлашига нисбатан анча секин тушади. Вақт бирлигида унинг пасайиши ядро портлашдаги радиоактив зарарланиш оқимидаги вақт бирлигидаги пасайишига тўғри келмайди. Атроф муҳитдаги сув, ер, бинолар ва иншоотларнинг радиоактив моддалар билан зарарланиш эҳтимоли хавф туғдиради. Тинчлик даврда зарарланган ҳудудда ишлашда максимал рухсат этилган экспозицион доза 25 рентгендан ошмаслиги керак. Атом электростанцияларида фалокат содир бўлганда жароҳатли зарарланишлар билан бир қаторда радиацион (нурланиш) зарарланишлар ҳам бўлиши мумкин. Шундай шароитда ФМТХ ва соғлиқаи сақлаш тизимининг асосий фаолияти - сув ва овқатланишни радиацион назорат қилиш, кўчирилган аҳолини эпидемияга қарши ва даволаш-профилактик таъминлаш, жами аҳолига йод дориларидан (препаратидан) тарқатиш. Асосий эҳтибор радиацион зарарланган аҳолига қаратилади. Бундай пайтда аҳолини шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин: -ҳеч қандай радиацион зарарланиш йўқлар; -кичик нурланиш дозани олган ва зарарланиш аломатлари йўқлар; -нурланиш касаллигига ёки нур куйишига олиб келган нурланишлар. Биринчи гуруҳга кирувчи шахслар махсус назоратга муҳтож эмаслар, аммо заранланган ҳудудда ишлаганларида уларга радиацион назорат ўрнатилади. Иккинчи гуруҳдагиларга доимий тиббий назорат доимий қонни текшириш билан ўрнатилади. Бу шахсларнинг зарарланган ҳудудда ишлашларига рухсат берилмайди. Нурли зарарланиш аломатлари бор шахслар мутахасислашган даволаш муассасаларига ётқизилиши ва даволаниши лозим. Шундай қилиб, ФМТХ нинг йирик фалокатда зарарланганларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш билан боғлиқ тадбирлари яхши ўйланган ва олдиндан мўлжалланган бўлиши керак. ФМТХ тузилмаларининг (СД, БТЁ, МТЁБ) шахсий таркиби эҳтимолли ишлаб чиқариш фалокатларининг характерини яхши билиши ва шунга мувофиқ керакли анжомлар билан таъминланиши керак. Шу билан биргаликда тез ёрдам, шошилинч ёрдам ва даволаш муассаса аъзоларини бу ишга тайёрлаш лозим. Download 28.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling