Инсон ресурсларини жалб қилиш ва танлаш


Download 91.24 Kb.
Sana07.03.2023
Hajmi91.24 Kb.
#1243694
Bog'liq
04. Inson resurslarini jalb qilish va tanlash

ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ТАНЛАШ

Мавзу:

КАДРЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИ


Персонални режалаштириш
Штат жадвали
Иш таҳлили
Лавозим йўриқномаси
Персоналга қўйиладиган
талаблар
Ишга қабул қилиш
талаблари
Номзодлар тўғрисида
маълумот тўплаш
Номзодни танлаш
Ташқи номзодларни
излаш
Ички номзодларни
излаш

Персоналга бўлган талабларни ишлаб чиқиш жараёни босқичлари

Ишни таҳлил қилиш усуллари

  • ходимни кузатиш ва бажарадиган барча вазифаларини, харакатларини қайд этиш орқали маълумотларни тўплаш
  • ходим ёки унинг раҳбари билан бевосита суҳбатлашиш орқали маълумотларни тўплаш
  • ходим томонидан тўлдирилган саволнома орқали маълумотларни тўплаш

ИШНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УЧУН САВОЛНОМА


Нима иш қилинади?
Қачон қилинади?
Нимага қилинади?
Қаерда қилинади?
Қандай қилинади?
Моддий жавобгарлиги
Молиявий жавобгарлиги
Ўзаро муносабатлар
Талаб қилинадиган меҳнат унумдорлиги ва натижалар
Талаб қилинадиган малака ва тажриба
Талаб қилинадиган жисмоний кўрсаткичлар
Иш шароитлари (жисмоний, иқтисодий, ижтимоий)
Ишнинг назорати

Лавозим йўриқномаси – мазкур лавозимни эгаллайдиган ходимнинг вазифалари, талаб этиладиган кўникмалари, жавобгарлиги, бурчлари қайд этилган ҳужжат. Лавозим йўриқномаси асосида номзодга қўйиладиган талаблар белгиланади.

Персоналга қўйиладиган талаблар

  • касбий (маълумоти, иш стажи ва тажрибаси, билим ва кўникмалари);
  • шахсий (ташқи кўриниши, интеллектуал сифатлари, характери);
  • биографик (ёши, жинси, оилавий ахволи, яшаш жойи).

ИШГА ЖАЛБ ЭТИШ - кадрларни ташкилотга жалб этишга қаратилган чора-тадбирлар тизими. Бу жараён бўш иш жойларига ва лавозимларга керакли номзодлар захирасини яратишга қаратилган бўлиб, ушбу заҳирадан ташкилот ўзига керакли ва тўғри келадиган ходимларни танлайди.


ПЕРСОНАЛНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ
МАНБАЛАРИ
ИЧКИ МАНБАЛАР
ТАШҚИ МАНБАЛАР
ҚЎШИМЧА ИШ
ВАЗИФАЛАРНИ ҚАЙТА
ТАҚСИМЛАШ ЁКИ
ХОДИМНИНГ ИШ
ЖОЙИНИ
ЎЗГАРТИРИШ
ЯНГИ
ХОДИМЛАРНИ
ИШГА ОЛИШ
ПЕРСОНАЛ
ЛИЗИНГИ

ИЧКИ МАНБАЛАР – бу ташкилотда ишлайдиган ходимлар. Ички манбалардан персонални жалб қилиш усуллари: • ички конкурс • ротация ТАШҚИ МАНБАЛАР: • ишлаб кетган ходимлар • ўзи намоён бўлувчи номзодлар • ўқув муассасалари • мижозлар ва таъминотчилар • бандлик хизматлари • реклама эълонлари • воситачи фирмалар (персонал лизинги)

КАДРЛАРНИ ТАНЛАШ – иш жойи ёки лавозим талабларига номзоднинг мувофиқлигини аниқлаш мақсадида унинг ишбилармонлик ва касбий сифатларини ўрганишга ва барча номзодлар ичидан энг муносибини танлашга қаратилган жараён.

ТАНЛОВ ЖАРАЁНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

  • объектив
  • комплекс
  • фаолиятга нисбатан аниқ
  • башорат қилиш имконига эга бўлиш

КАДРЛАРНИ ТАНЛАШДА ҚУЙИДАГИ ТАМОЙИЛЛАРГА ТАЯНИШ ЗАРУР

  • инсоннинг заиф томонларига эмас, балки кучли томонларига эътиборни қаратиш, идеал номзодни эмас, балки ташкилотга мувофиқ келадиган номзодни қидириш;
  • эҳтиёж бўлмаса янги ходимларни ишга олмаслик;
  • иш жойи талабларига номзоднинг индивидуал кўрсаткичларининг мувофиқлигини таъминлаш (маълумоти, иш стажи, тажрибаси, ёши, соғлиги, психологик холати, баъзи холатларда жинси);
  • малакали кадрларга эътиборни қаратиш (ташкилотга яхши мутахассис ёмон мутахассисга нисбатан арзонга тушади).

Download 91.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling