Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Умумий хулосалар ............................................................................................ 154


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Умумий хулосалар ............................................................................................ 154 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ............................................................ 157 
 



КИРИШ 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон 
адабиётшунослигида шеър поэтикаси, ғоявий-бадиий талқиннинг узвийлиги, 
ижодий индивидуаллик ва унинг жанрлар тизимида акс этиши, вазн 
имкониятлари, 
шеърий 
шакл 
ва 
бадиий 
тасвир 
воситаларидан 
фойдаланишдаги муҳим жиҳатлар ҳақида тадқиқотлар яратилмоқда. Ҳар бир 
ижодкорнинг индивидуал ифода тарзи ва услубини юзага чиқарувчи илмий, 
ҳаётий, ижтимоий, маънавий-ахлоқий омиллар мавжуд. Бу эса ижодкор 
биографияси, ижодига хос жанр, шакл, образ, тил хусусиятларини ўрганиш 
каби масалаларни яхлит тизим ҳолида тадқиқ этиш зарурияти борлигини 
кўрсатади. 
Дунё адабиётшунослигида ижодкор поэтик маҳорати масаласи, унинг 
услубини шакллантирувчи омиллар, индивидуал услуб, ижодкор ва унинг 
бадиий маҳорати каби масалалар бўйича муайян изланишлар олиб 
борилмоқда, унинг натижасида янгича илмий хулосаларга келинмоқда. 
Жумладан, адабиётшуносликда шеърият поэтикасига нисбатан алоҳида 
ёндашувлар кузатилиб, муайян даврда, муайян ҳудудда яшаган ижодкор 
ижодини индивидуал услуб ва поэтик маҳорат, образлар, мавзулар кўлами, 
жанрлар ва шеърий шакллар ранг-баранглигини поэтик жиҳатдан ўрганишга 
алоҳида диққат қаратилмоқда. 
Мустақиллик йиллари ўзбек адабиётшунослигида шоирлар ижодини 
чуқур ўрганиш, улар маҳоратининг янги қирраларини умумадабий жараён 
билан боғлиқ ҳолда ёритиш, ҳар бир ижодкорга хос индивидуал қирраларни 
ёритишга катта эътибор берилмоқда. Шу боис Ўзбекистон Республикасида 
хизмат кўрсатган маданият ходими, бухоролик шоир С.Воҳидовнинг шеърий 
меросини образ, жанр ва шакллар тизимида монографик тарзда ўрганиш, 
бадиий маҳоратини тадқиқ этиш адабиётшунослик олдида турган долзарб 
вазифалардан биридир. Президентимизнинг «Бугунги мураккаб замонда 
одамлар қалбига йул топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда 



адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак»
1
, – деган фикрлари шоир 
С.Воҳидовнинг ҳам ижодий мақсадини эътироф этади, албатта. Хусусан, 
муайян ижодкор ҳаёти ҳамда асарлари мисолида тадқиқот олиб бориш
улардаги миллий ва умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи жиҳатларга 
диққат қаратиш зарурлиги яққол кўринади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги 
Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2018 йил 16 февралдаги 124-Ф-сон «Ўзбек мумтоз ва 
замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг 
долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш 
тўғрисида» Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 
21 октябрдаги 5850-сонли «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи 
ва мавқеини тубдан ошириш тўғрисида», 2022-2026 йилларга мўлжалланган 
«Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони, 2017 
йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва 
тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу 
диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling