10 Мавзу Амалий машғулот топшириғи:
Магистрант Б.Соиповга у бириктирилган кафедра ва илмий раҳбар томонидан қуйидаги магистрлик диссертацияси мавзулари таклиф қилинди: 1) «Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш»; 2) «Алоҳида имтиёзли ходимларнинг меҳнат шартномасининг ўзига хос хусусиятлари»;
3) «Умумий ўрта таълимни такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик асослари (бошқарув жиҳатлари)». Магистрант қайси мавзу бўйича ишлаш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаса-да, танлаган мавзусида ҳам фундаментал, ҳам амалий, ҳам инновацион жиҳатларни ёритишни мақсад қилиб қўйганди. Сизнинг фикрингизча, юқоридаги мавзуларининг қайси бирини танласа магистрант ниятларини амалга ошира олади?
Магистрантнинг вазифаси:
Мавзулар қандай мезон (критерий)ларга кўра фундаментал, амалий, инновацион типларга бўлинади?
Юқоридаги мавзуларнинг барчаси тўғри шакллантирилганми? Ҳар бир мавзу бўйича жавобингизни асосланг.
Илмий тадқиқот мавзусига қандай талаблар қўйилади?
Магистрантнинг мавзу танлаш жараёни ташаббусми ёки буюртма асосида кечмоқдами? Мавзунинг ташаббус ва буюртма орқали танланишини ижобий ва салбий жиҳатларини кўрсатинг.
5. Мавзу танлашнинг қандай механизмларини биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |