ДИСТРИБЮТОРЛИК КЕЛИШУВИ
(Бирлаштриш шартномаси)
«»________2020 й. Тошкент ш.
«GLOBAL TREND COMPANY» МЧЖ масъулияти чекланган жамияти,
кейинги
ўринларда «Компания» деб
юритилади, номидан Низом асосида фаолият
юритувчи Бош
Директори Нурумбетова Айман Сейткалиевна бир томондан, ва фуқаро (Ф.И.Ш.), кейинги
ўринларда «Дистрибютор» деб юритилади, иккинчи томондан, биргаликда «Томонлар»,
мазкур Шартноманини қўйидагилар ҳақда туздилар.
Ушбу Шартнома Компания ва Дистрибютор ўртасида ҳуқуқий муносабатларни ўрнатиш,
ҳамкорлик шартлари ва Компаниянинг маҳсулотларини Дистрибютор томонидан сотиб
олиш ҳамда Дистрибютор томонидан Компаниянинг маҳсулотларини ҳақ эвазига илгари
суриш хизматларини кўрсатиш бўйича Томонларнинг келишувидир.
1.
АТАМА ВА ТУШУНЧАЛАР
Мазкур Шартномада қўйидаги асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади:
1.1.
«Шартнома» - томонлар ўртасида ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишнинг
қуйидаги шартларини англатади;
1.2.
«Компания» ёки «GTС» - Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ
барпо этилган юридик шахс,
«GLOBAL TREND COMPANY» МЧЖ.
1.3.
«GLOBAL TREND COMPANY» МЧЖ Дистрибютори, кейинги ўринларда матнда
«Дистрибютор» деб юритилади – аввал руйҳатдан ўтган Дистрибютор томонидан тавсия
этилган,
«GLOBAL TREND COMPANY» МЧЖ дистрибюторининг Кириш пакетини
ҳарид қилган (кейинги ўринларда- Кириш пакети), Компанияга Мақом белгиланиши
тўғрисидаги аризани тақдим этган (кейинги ўринларда- Ариза)
ва Компания томонидан
рўйхат рақами (кейинги ўринларда- ID ) берилган вояга етган ва мулоқотга лаёқатли
шахс.
1.4.
Рўйхат рақами- Дистрибютор ҳақидаги маълумотни Компаниянинг ахборот
базасига киритиш, унга рўйхат рақамини бериш ва Компаниянинг
интернет ресурсида
шахсий кабинетга кириш имконини яратиш.
1.5.
“««GTС»» маҳсулоти” -
«GLOBAL TREND COMPANY» МЧЖ томонидан
чакана ва улугржи реализация қилинувчи маҳсулотлар
ва тегишли босма, аудио- ҳамда
видеоматериаллар.
1.6.
«Тавсия берувчи» -
«GLOBAL TREND COMPANY» МЧЖ бизнесида
иштирок таклифини берувчи ҳар
бир дистрибютор, тавсия берувчи Дистрибюторнинг