Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларнинг 4-чорак давомида сарфланиши тўғрисида
2022 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан:
Туман ҳокимлигига Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг 2022-йил 30-сентябрдаги 4-1103-2202/1559-сонли “СУД БУЙРУҒИ”га асосан юзага келган кредитор қарздорликни қоплаш учун 25.0 млн сўм.
Туман ҳокимлигига Каналобод МФЙда сув филтрини таъмирлаш харажатлари учун 7.3 млн сўм.
Туман Ободонлаштириш бошқармасига Самарқанд МФЙга табиий газ таъминотини тармоғини яхшилаш учун 550 метр труба сотиб олиш харажатлари учун 27.5 млн сўм.
Туман Ободонлаштириш бошқармасига Навруз МФЙга табиий газ таъминотини тармоғини яхшилаш учун 250 метр труба сотиб олиш харажатлари учун 15.0 млн сўм.
Даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан хисобидан:
Туман хокимлигига “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” учун 500.8 млн сўм.
Туман хокимлигига хокимлигига тумандаги “Ёшлар дафтари” киритилган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Ёшлар дафтари” жамғармасига 250.4 млн сўм
Туман ҳокимлигига тумандаги “Аёллар дафтари” киритилган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармасига 250.4 млн сўм
Туман ҳокимлигига Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг 2022-йил 27-апрелдаги 4-1103-2202/396-сонли “СУД БУЙРУҒИ”га асосан қурилиш махсулотларидан юзага келган кредитор қарздорликни қоплаш учун 57.4 млн сўм.
Туман хокимлигига Нурафшон туманлараро маъмурий судининг қарорларига асосан туман ҳокимлигининг давлат божидан мавжуд қарздорликни тўлаш ҳаражатлари учун 13.7 млн сўм
Туман хокимлигига Кўзи ожизлар жамияти Чиноз тумани бўлинмасига 2022-йил 3 ойлик иш хақи харажатлари учун 27.3 млн сўм
Туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабига спорт тадбирларини ўтказиш харажатлари учун 10.0 млн сўм
Туман 2022-йилда туманда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун 1та уй-жой харид қилиш учун 156.0 млн сўм ва бошқа харажатлар учун сарфланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |