Доклад Министра финансов Республики Узбекистан на заседании Олий Мажлиса Республики Узбекистан


Download 59.93 Kb.
bet1/5
Sana10.02.2023
Hajmi59.93 Kb.
#1187561
  1   2   3   4   5
Bog'liq
SMM-51-guruh. R.K.Saliyev Moliya


Тошкент вилояти Чиноз тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йилги ижроси ҳамда
202
3 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини соҳалар бўйича тақсимоти тўғрисида


2022 йилги махаллий бюджет ижроси тўғрисида ҳамда 2022 йил Давлат бюджет тўғрисидаги Қонун талабларидан келиб чиқиб, 2023 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини соҳалар бўйича ажратиш бевосита Ҳалқ депутатлар туман Кенгаши орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги сабабли амалга ошириладиган тадбирлар учун маблағларни йўналтириш.

Чиноз тумани махаллий бюджети даромадлар қисми бўйича 2022 йилги бюджетга солиқлар ва тушумларнинг аниқланган режаси 47 млрд


530 млн.
сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда эса 54 млрд 953 млн. сўмга, яъни режа 115 фоизга ёки режага нисбатан 7 млрд 423 млн сўмга ортиғи билан бажарилиши таъминланди.

2022 йил якуни бўйича маҳаллий бюджет даромадларига тушган тушумлар солиқ ва йиғимлар кесимида таҳлил қилинганда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича режа 1 млрд 501 млн сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 1 млрд 349 млн сўмга (152 млн сўмга кам) ёки 90 фоизга, айланмадан олинадиган солиқ бўйича режа 1млрд 760,0 млн сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 1 млрд 931 млн сўмга (171 млн сўмга кўп) ёки 110 фоизга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича режа 12 млрд.10 млн сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 12 млрд 298 млн сўмга (288 млн сўмга кўп) ёки 102 фоизга, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган қатьий белгиланган солиқ бўйича режа 1млрд 514 млн. сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 1 млрд. 294 млн сўмга (220 млн сўмга кам) ёки 85 фоизга, бензин, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи бўйича режа 5 млрд 221 млн сўм, хақиқатда 5 млрд 846 млн сўмга (625 млн сўмга кўп) ёки 112 фоизга, ер қаъридан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ бўйича режа 1млрд 550 млн сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 851 млн сўмга (699 млн сўмга кам) ёки 55 фоизга, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ бўйича режа 1 млрд 640 млн сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 2 млрд 415 млн сўмга (775 млн сўмга кўп) ёки 147 фоизга, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича режа 5 млрд 91 млн сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 7 млрд 793 млн сўмга (2 млрд 703 млн сўмга кўп) ёки 153 фоизга бажарилган.


Маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми бўйича 2022 йилги харажатлар режаси 179 млрд 710 млн сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда ижроси 177 млрд 819 млн. сўмга ёки аниқланган режага нисбатан 99,0 фоизга бажарилди.


Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 108 223.0 млн.сўм (ёки 100%), иш ҳақидан ажратмалар учун 19 241.0 млн.сўм (ёки 100%) ҳамда бошқа ҳаражатлар учун 50 354.6 млн.сўм (100%). Озиқ овқат харажатлари учун 4107.1 млн сўм (95%), дори-дармон харажатлари учун 2096.5 млн сўм (90%), коммунал тўловлар харажатлари учун 4 015.1 млн сўм (100%), жорий таъмирлаш харажатлари учун 922.9 млн сўм (100%), ички хўжалик йўллари учун 1507.0 млн сўм маблағлар сарфланиб касса ҳаражатлари амалга оширилди.


Шундан бюджет ташкилотларини жорий йил давомида ажратилган маблағларни ўзлаштирилишини тахлил қиладиган бўлсак:



Download 59.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling