12-мавзу. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва усуллари - 12-мавзу. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва усуллари
- Режа:
- 12.1.Инвестиция фаолиятининг моҳияти, зарурияти ва унинг йўналишлари.
- 12.2.Инвестицияларни молиялаштириш манбаларининг моҳияти ва аҳамияти.
- 12.3.Инвестиция фаолиятини молиялаштириш усуллари.
Таянч иборалар: - Таянч иборалар:
- молиялаштиришнинг жалб қилинган манбалари, молиялаштиришнинг қарз манбалари, кредит, кредитор, дивиденд, эмитент, эмиссия.
12.1. Инвестиция фаолиятининг моҳияти, аҳамияти ва унинг йўналишлари. - 12.1. Инвестиция фаолиятининг моҳияти, аҳамияти ва унинг йўналишлари.
- Самара ёки даромад келтирадиган мулкий ва интеллектуал бойликлар, яъни инвестициялар қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин,
- • пул маблағлари, банклардаги мақсадли жамғармалар, пайлар, акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар;
- • ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган мулклар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, ҳамда бошқа моддий бойликлар);
- • муалллифлик ҳуқуқи, ноу-хаулардан ташкил топган мулкдорлик ҳуқуқлари ва бошқа интеллектуал бойликлар;
- •ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳамда мулкчилик ҳуқуқлари;
- • бошқа бойликлар
Бозор муносабатлари ривожланган етук жамиятда инвестиция фаолияти қуйидаги йўналишларда олиб борилади: - Бозор муносабатлари ривожланган етук жамиятда инвестиция фаолияти қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
- • фуқаролар, давлатга қарашли бўлмаган корхоналар, хўжалик ассоциациялари, жамоа ва ўртоқлик хўжаликлари ҳамда жамоа мулкчилиги асосида ташкил этилган ташкилотлар, нодавлат корхоналари ва муассасалари томонидан;
- • давлатни маъмурий ва бошқарув бўлинмалари, ташкилотлари ҳамда давлат корхоналари ва муассасалари томонидан;
- • чет эл фуқаролари, хусусий фирмалар, ассоциациялар, компаниялар ва ҳуқуқий шахслари ҳамда бошқа хорижий давлатлар ва ҳалқаро молия – кредит муассасалари томонидан;
- • қўшма корхона кўринишида - маҳаллий ва чет эл фуқаролари, ҳуқуқий шахслар ва давлатлар билан ҳамкорликда.
Do'stlaringiz bilan baham: |