Донларни майдалаш жараёни режа


Download 0.68 Mb.
bet1/5
Sana22.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1222500
  1   2   3   4   5
Bog'liq
UN YORMA 1

ДОНЛАРНИ МАЙДАЛАШ ЖАРАЁНИ

РЕЖА:

  • Майдалаш жараёнининг асосий вазифалари.
  • Донни жўвали станокда майдалаш.
  • Маҳсулотларни зарбли – сидириш машиналарида майдалаш.
  • Донларни майдалаш жараёнининг технологик самарадорлиги .

КИРИШ

  • Ишлаб чиқариш саноатнинг турли соҳаларида майдалаш жараёни кенг қўлланилади. Аниқ йирикликдаги бўлакчалардан ташкил топган қаттиқ жисмлардан сочилувчан материал олиш учун улар турли усуллар билан майдаланади. Қаттиқ жисмни майдалашни икки усули бор: оддий ва танлаб майдалаш.
  • Агар майдаланадиган маҳсулот кимёвий таркиби бўйича бир турли бўлса ва барча унинг қисмлари структура-механикавий хоссалари бўйича бир хил бўлса, аниқ йирикликкача майдаланган қаттиқ жисм аниқ мақсад учун қўллаш мумкин бўлган сочилувчан массага айланади. Бундай таъсир усули оддий майдалаш деб қабул қилинган.
  • Агар майдаланадиган қаттиқ жисм кимёвий таркиби ва структурали-механик хоссалари бўйича турлича бўлса, йўналтирилган мақсадлар таъсирини кучайтириб, қаттиқ жисмнинг таркибий қисмини турли хоссаларини кучайтириш мумкин. Турли усулларни қўллаб, қаттиқ жисмни майдалашда бир хил куч таъсирида йириклиги ва кимёвий таркиби бўйича фарқ қилувчи заррачалар олиш мумкин. Бу мақсадга эришишда бир босқичли майдалаш етарли эмас, уни кўп маротаба такрорлаш керак. Бунда ҳар гал ҳар босқичда турли йирикликка ва сифатга эга бўлган майдаланган фракциялар элаб олинади.

Майдалаш жараёнининг асосий вазифалари.

Тегирмонларда дон ва дон маҳсулотларини майдалашда қуйидаги майдалаш машиналари қўлланилади:

  • жўванинг ишчи юзаси рифлиланган ёки микро ғадир-будирли икки жўвали майдалагичлар (жўвали станоклар);
  • дарралари радиал ёки узунасига жойлашган майдалагичлар (даррали машиналар, деташерлар);
  • энтолейторлар.

Буғдой донидан навли ун тортишда майдалаш технологик жараёни структураси бўйича учта босқичдан иборат бўлади:

  • Биринчи ва иккинчи сифатли ёрмали маҳсулотларни ҳосил қилиш ва қобиқли маҳсулотларни майдалаш (янчиш жараёнлари);
  • Оралиқ маҳсулотларини бойитиш ( совуриш – элаш ва силлиқлаш жараёнлари);
  • Бойитилган маҳсулотларни майин янчиш (ун тортиш жараёни).

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling