Моддаларни нур ютиши бўйича миқдорини аниқлаш – фотометрия деб юритилади ва қуйидаги усулларга бўлинади. - Моддаларни нур ютиши бўйича миқдорини аниқлаш – фотометрия деб юритилади ва қуйидаги усулларга бўлинади.
- Колориметрия
- Фотоколориметрия
- Спектрофотометрия.
- Колориметрия – асосан бирон – бир рангли эритмани оддий кўриш билан ёки маълум мослама ёрдамида солиштирилиб аниқлашга асосланган.
- Фотоколориметрия – моддани полихроматик нурланишда спектрнинг кўринадиган қисмида ўлчаб таҳлил қилишга асосланган.
- Спектрофотометрия – монохроматик нурларни кўринадиган ҳамда спектрнинг унга ёндошган ультрабинафша ва инфрақизил қисмида аниқлашга асосланган.
- Спектрофотометрик аниқлаш фотоколориметрик усулдан фарқли холда тўлқин узунликларининг кенг диапазонида аниқлаш ҳамда монохроматик нурланишни қўллашда катта аниқлик билан ишлашнинг имконини беради.
- 2-расм. Ҳар хил қалинликдаги
- кюветалар
- Фотоэлектроколориметр – КФК-2
Фотометрия усулида тўлқин узунлигини ва светофильтр танлаш. - Фотометрик усул билан аниқлашда спектрнинг шундай қисми танланадики, бунда модда миқдорини аниқлашда юқори сезгирлик ва аниқликка эришилади. Ўлчаш учун тўлқин узунлигида қуйидаги бир қанча талабларга риоя қилиши керак.
- Танланган тўлқин узунлигига фотоэлемент рецепторларининг сезгирлиги юқори бўлиши керак.
- Ютилаётган нур тўлқин узунлигини бироз силжишида олинаётган натижаларни қайта текширилганда бир-бирига яқин натижалар олиш.
- Фотометриянинг асосий қонунига бўйсуниш керак. Оптик зичликни ўлчаш шароити max, опт, изоб нуқталарга боғлиқ.
Светофилтр шундай танланадики, текширилувчи модданинг нур ютиш спектрига асосланган ҳолда рангли эритманинг максимал нур ютиш спектри ва светофилтрнинг, яъни эритманинг нур ютиш максимуми светофилтрнинг нур ютиш минимумига тўғри келиши керак. - Светофилтр шундай танланадики, текширилувчи модданинг нур ютиш спектрига асосланган ҳолда рангли эритманинг максимал нур ютиш спектри ва светофилтрнинг, яъни эритманинг нур ютиш максимуми светофилтрнинг нур ютиш минимумига тўғри келиши керак.
- 1 – нур ютилиш чизиғи,
- 2 - нур ўтказиш чизиғи
- Агарда светофилтрларнинг ёки текширилувчи эритманинг нур ютиш спектри характеристикаси маълум бўлса, у ҳолда светофилтр эритманинг қўшимча рангига мослаб танланади
Do'stlaringiz bilan baham: |