Тақсимланиш даражасида ДВларнинг ЎТ. Тақсимланиш даражасида ДВларнинг ЎТ. ДВни организмда тақсимланиши даражаси ва тезлигига қон оқиш кўрсаткичларига таъсир қилади, бу эса юрак зарб хажми ва қон томирлар тонусига боғли. Юрак қон томир системасига таъсир этувчи ДВ (ЮГ, гипотензив ва прессор ДВ, антиаритмик препаратлар, диуретиклар) бошқа ДВнинг тарқалишига таъсир этиб, бунинг натижасида уларни таъсир давомийлиги ва интенсивлигини ҳам ўзгартиради. Орган ва тўқималарда қон айланишига таъсир этувчи ДВлар, бошқа ДВнинг тарқалишини ўзгартириши мумкин. Масалан: қон айланиш етишмовчилиги бор беморга бир вақтда спазмолитик ва кардиотоник ДВлар берилса диуретикларнинг таъсири ортади. Қон реалогиясини яхшиловчи ДВлар (трентал, ксантинола никотинат, курантил) қон қовушқоқлигини камайтириб, тромбоцитлар ва эритроцитлар агрегациясини сусайтиради, бошқа ДВни микроциркуляцияси бузилган тўқималарда тарқалишини яхшилайди. Бундан ташқари бу ЎТда ДВни тарқалиши айрим сохаларда яхшиланса (яъни концентрацияси ошса) бошқа сохаларда тарқалиши камаяди. Масалан: папаверинни узоқ вақт қўллаганда «ўғирлаш» синдроми ривожланади. Метаболизм жараёнидаги ДВ ўзаро таъсири. Метаболизм жараёнидаги ДВ ўзаро таъсири. Гепатоцитлар активлигини сусайтириб ёки кучайтириб жигар метаболизмига таъсир этувчи 300дан ортиқ дори моддалари маълум. Жигар ферментлари индукторларига қуйидаги дори моддалари киради: масалан, уйқу ДВлари (барбитуратлар, хлоралгидрат), Транквилизаторлар (диазепам, хлордиазепоксид, мепробомат), нейролептиклар (аминазин, трифтазин), тутқаноққа қарши ДВлар (дифенин), яллиғланишга қарши ДВ (бутадион, амидопирин). Иккита ДВ биргаликда буюрилганда, улардан бири жигар ферментларини индукцияласа, иккинчиси эса жигарда метаболизмланса, охиргисининг дозасини ошириш керак, индуктор бекор қилинганда эса – дозасини пасайтириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |