Дори воситасини тиббиётда қЎллашга доир йўРИҚнома препаратнинг савдо номи


ДОРИ ВОСИТАСИНИ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА


Download 1.2 Mb.
bet2/2
Sana29.10.2020
Hajmi1.2 Mb.
#138086
1   2
Bog'liq
Препаратнинг савдо номи


ДОРИ ВОСИТАСИНИ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи: Фемион

Дори шакли: капсула

Таркиби: ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

+

++++



+

+

+



+

Ёрдамчи моддалар: натрий бензоати, калий сорбати, лактоза, микрокристалл целлюлоза (Авицел 102), маккажўхори крахмали.

Таърифи: оч жигаррангдан тўқ жигарранггача бўлган ўзига хос ҳидли кукун №0 ўлчамли кулранг қалпоқли ва бинафша рангли танали капсулаларга тўлдирилган.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гинекологик касалликларни даволаш учун бошқа препаратлар.

АТХ коди: G02C


Фармакологик хусусиятлари

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсири унинг компонентларининг мажмуавий таъсири ҳисобланади, компонентларнинг барчасини биргаликда маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатишнинг иложи йўқ, шунинг учун кинетик кузатувларни амалга оширишнинг имкони йўқ. Фармакокинетикани текшириш фақат алоҳида олинган биофаол компонентлар учун амалга оширилган.

Фармакодинамикаси

Фемион – ўсимликлар асосидаги ногормонал препарат бўлиб, аёлларнинг жинсий функциясига яққол рағбатлантирувчи самара кўрсатади, жинсий қизиқиш ва сезувчанликни оширади. Таъсирчанлик, толиқишни камайтириб, рухий-эмоционал ва умумий ҳолатни яхшилайди.

Фемион организмнинг гормонал фонига мўътадил таъсир кўрсатиб, ФСГ ва эстрадиол даражаларининг ошишига ёрдам беради, бунда тестостерон даражаси аҳамиятсиз ўзгаради, шундай қилиб организмда гормонал мувозанатнинг бузилиши бўлмагани ҳолатида гипофизар-гонад ўқ гормонларига таъсир кўрсатади, бу эса уни ҳайз цикли ҳамда овулятор механизмнинг оғир бўлмаган четланишлари мавжуд бўлган ҳолатларда аёлларнинг гормонал бепуштлигини даволашда репродуктив функцияни рағбатлантирувчи восита сифатида қўллашга имкон беради.

++++++++++ стероид сапонинларни сақлайди. Аёлларда жинсий қизиқишни оширувчи эстогеннинг ишлаб чиқарилишининг рағбатлантирилиши ва ошишига ёрдам беради, овуляцияга енгил даражада рағбатлаирувчи самара кўрсатади ва бу билан репродуктив функцияни тиклайди. Умумий ҳолатни яхшилайди, толиқиш, таъсирчанликни камайтиради, моддалар алмашинувини меъёрлаштиради.

Қишки олча алкалоидлар (сомниферин, визанин, сомнин, анагигрин, тропин); аминокислоталар; флавоноидлар; гликозидлар сақлайди. Иммунитетни тикловчи таъсир кўрсатади, ҳужайраларда энергия ҳосил бўлиш жараёнларининг тикланишига ёрдам беради. Адаптоген, умумий тетиклантирувчи, стрессга қарши, антиоксидант таъсирга эга. Кайфиятни яхшилайди.

Доривор занжабил эфир мойлари, витаминлар (С, А ва В гуруҳ), микроэлементлар ва аминокислоталар сақлайди. Тетиклантирувчи таъсир кўрсатади, умумий ҳолат ва кайфиятни яхшилайди. Умумий мустаҳкамловчи хусусиятларга эга бўлиб, стрессни бартараф қилади ва депрессияни камайтиради.

Хардвик валерианаси эфир мойлари, валериан кислотаси, катинин сақлайди. Тинчлантирувчи ва спазмолитик хусусиятларга эга бўлиб, ўртача яққол седатив самара кўрсатади.

Ҳиндистон саракаси танин, катехол, стерол, кальцийнинг органик бирикмаларини сақлайди. Эстроген ажралишини рағбатлантиради, жинсий алоқада оғриқли ҳисларни камайтиради, қон тўхтатувчи ва қовиштирувчи хусусиятларга эга.

++++ фолат кислотаси, А, Е ва С витаминлари, минераллар, аспарагин кислотасини сақлайди. Жуда катта миқдорда фолат кислотасининг сақланиши аёллар фертиллигини яхшилайди, жинсий қовушиш эҳтимолини оширади ва овуляция жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади. Спаржа жинсий гормонлар ажралишини рағбатлантиради, сексуал қизиқишни кучайтиради. Аспарагин кислотаси чарчоқ ва толиқишни бартараф қилишга ёрдам беради, иммунитетни оширади.

Аччик мукуна алкалоидлар (мукадин, мукадинин, пуридин); гликозидлар, минераллар, ёғ кислоталарини сақлайди. Жинсий қизиқиш ва сезувчанликни оширишга ёрдам беради. Яққол даражадаги умумий тетиклантирувчи ва қўзғатувчи хусусиятларга эга.



Экма кориандр эфир мойлари, С витамини, дубил моддалар сақлайди. Мустаҳкамловчи, тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи ва антисептик хусусиятларга эга.

Оддий фенхель эфир мойлари, кумаринлар, органик кислоталар сақлайди. Тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, асабийликни бартараф этади, ҳайз кўриш циклини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Авраам дарахти гликозидлар – агнозид, аукубин, флаваноидлар (кастицин), эфир мойлари (цинеол) сақлайди, эстроген-прогестерон дисбалансни нормаллаштиради, сариқ тана ривожланишига ёрдам беради. Пролактин ажралишини сўндиради, ҳайз кўриш циклини назорат қилади.
Қўлланилиши

Аёлларда психоген сексуал бузилишлар: жинсий қизиқишнинг пасайиши, вагинизм, сезувчанликнинг бузилишлари;

Эндокрин бепуштликда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари

Аёлларда психоген сексуал бузилишларда – 2 та капсуладан кунига 2 маҳал, овқатдан сўнг. Даволаш курси – 2 ой.

Эндокрин бепуштликда - 2 та капсуладан кунига 2 маҳал, овқатдан сўнг; ҳайз циклининг 5-дан 12 ёки 14-кунигача (ҳайз кўриш циклининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда). Даволаш курси – 3 ой.

Зарур бўлганда, даволаш курси шифокор тавсиясига кўра узайтирилиши мумкин.


Ножўя таъсири

Препарат компонентларига аллергик реакция кузатилиши мумкин.


Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига нисбаттан юқори шахсий сезувчанлик;

Ҳомиладорлик ва лактация даври;

18 ёшгача бўлган болалар;

Жинсий аъзолар ва сут безларининг хавфсиз ва хавфли ўсмалари мавжуд бўлган ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.
Дорилар билан ўзаро таъсири

Аниқланмаган.


Махсус кўрсатмалар

Бепуштликни даволаш фақат шифокор тавсиясига кўра ва тиббий текширувдан сўнг амалга оширилиши лозим.

Эндокрин бепуштликни даволашда Фемион монотерапия воситаси сифатида ҳам, овуляцияни рағбатлантирувчи гормонал препаратлар билан мажмуада ҳам қўлланилиши мумкин. Қўллаш бўйича қарор пациент ҳолатидан келиб чиққан ҳолда даволовчи шифокор томонидан қабул қилиниши керак.

Ҳомиладорлик содир бўлган ҳолатда препаратни қабул қилишни тўхтатиш зарур.


Дозанинг ошириб юборилиши

Аниқланмаган.


Чиқарилиши

№20/60 ўлчамли капсулалар пластик флаконда. Флакон картон қутида.


Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач, қўлланилмасин.


Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз


Ишлаб чиқарувчи

Хербион Пакистан Прайвет Лимитед

30/28 Коранги саноат зонаси, Карачи, Покистон.

www.herbion.com







Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling