Дорихона муассасаларининг ўз маблағларини шаклланиши


– давлат томонидан корхонанинг доимий тасарруфига, текинга берилган моддий ва пул маблағлари суммасидир. Устав капитали ҳисобига асосий ва айланма маблағлар шаклланади


Download 2.86 Mb.
bet5/14
Sana05.08.2023
Hajmi2.86 Mb.
#1665434
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14

давлат томонидан корхонанинг доимий тасарруфига, текинга берилган моддий ва пул маблағлари суммасидир. Устав капитали ҳисобига асосий ва айланма маблағлар шаклланади.

Корхонанинг асосий воситалари, мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмига ва ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш объектларига қараб, айланма маблағлар эса, меъёрлар асосида берилади.

Меъёрлар юқори ташкилотлар томонидан белгиланади, аммо уларни тақсимлашни корхонанинг ўзи мустақил амалга оширади.

Акциядорлик жамиятининг устав капитали

– унинг акциядорларини сотиб оладиган акцияларининг номинал қийматидан иборат бўлади.

Бунда чиқариладиган жами акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши мумкин.

Акциядорлик жамиятининг устав капиталини миқдори кўпайиши ёки камайиши мумкин. Устав капиталини кўпайтириш қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Жамият томонидан қўшимча акциялар фақат жамият уставида белгиланган, эълон қилинган акциялар миқдори доирасида жойлаштирилиши мумкин.

Амалдаги қонунларга мувофиқ ҳиссаларга бўлинган устав капиталига эга бўлган жамият масъулияти чекланган жамият деб аталади. Бундай жамият устав капиталидаги бўлинган ҳиссалари миқдори таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилади, унинг иштирокчилари мажбуриятлар бўйича фақат ўз мулки доирасида жавоб беради.

Амалдаги қонунларга мувофиқ ҳиссаларга бўлинган устав капиталига эга бўлган жамият масъулияти чекланган жамият деб аталади. Бундай жамият устав капиталидаги бўлинган ҳиссалари миқдори таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилади, унинг иштирокчилари мажбуриятлар бўйича фақат ўз мулки доирасида жавоб беради.

Маъсулияти чекланган жамиятнинг устав капитали фақат муассисларнинг ҳиссалари ҳисобига ташкил топади ва унинг кўпайиши ёки камайиши ҳамманинг розилиги билан ҳисса қўшувчиларни кўпайиши ёки камайиши билан юз бериши мумкин.

Жамият иштирокчиси ўз ҳиссасини жамият рўйхатга олинган санадан қўшади ва давом эттириши мумкин.


Қўшма дорихона Ўзбекистон ҳамда хориж корхоналари ҳиссалари асосида, ташкил топади. Қўшма корхонанинг устав капиталига ҳисса тариқасида табиат ресурсларидан, интеллектуал мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи, ноу-хау, моддий ва пул воситалари, шу жумладан, чет эл валютаси берилиши мумкин.
Акциядорлик шаклидан ташқари, бошқа мулкчилик шаклида очиладиган хўжалик юритувчи субъектлар, устав капитали шаклланишини 8330 – «Пай ва улушлар» счётида ҳисобга оладилар.

Download 2.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling