Дунёга келган чақалоқ ўзи билан фақат танасинигина эмас, муҳаббатини ҳам олиб келади


Download 379.32 Kb.
bet3/7
Sana17.10.2023
Hajmi379.32 Kb.
#1706383
1   2   3   4   5   6   7
монжессот wjjjjt wihjcu

қоидаларни қўллаш, бузиш ва қайта тиклаш жараёнида уларни эгаллаш ва ўзлаштиришга тааллуқли бўлмай, балки янада муҳимроқ сабабга эга: бола яхшилик ва ёвузлик муаммосини ҳал этишга интилади, фақатгина шахсан ўзи ножўя хатти-ҳаракатлардан сақланиб, яхшиликка интилади.
Бу интилиш унинг онгида устунлик қилиб келади, аммо бу ҳамма болалар учун ҳам хос эмас. Кўпчиликлари эътироз билдиришмайди, чунки яхши шароитда эътироз билдиришга зарурат ҳам йўқ. Фақатгина истисноли кам ҳолларда баъзи бир «қоидабузарлар»(мен ёш болаларни назарда тутяпман) томойидан бўлиши мумкин.
Ўша кам сонли болалар тез-тез уларнинг ишончини қозонган шахсларга доимий безовта қиладиган яхшилик ва ёмонлик тўғрисидаги саволлар билан мурожаат қиладилар. Профессор Рубинштейн ёзганидек, бу болалар қоидабузарга нисбатан шикоят қиладилар, ҳар қандай шахсни ғараз ва адоватдан холи муносабати билан улар катталардан қоиданинг. тасдиғини кутмайдилар, у ёки бу бола томонидан қилинган ҳаракатнинг яхши ёки ёмонлигини билишга интиладилар. Улар нафақат ёмонликдан узоқроқ юришни ва яхшилмкка интилишни истайдилар, балки имкониятига қараб ёмонликнинг илдизини қуритишга ҳаракат қиладилар.
Ёш болалар билан ёнма-ён яшаш ва уларни тушуниш ҳаётдаги энг мураккаб вазифадир. Яъни, катталар ва болалар ўртасидаги оралиқ масофа ниҳоятда катта бўлади. Биз катталар ёш болаларни аксарият қандай бўлсалар, шундайлигича кўрамиз, улар эса бизни боримизча эмас, ўзгача кўрадилар. Бу эса ўзимизнинг ва бошқаларнинг фарзандларига нисбатан жиддий муносабатда бўлишимизга сабаб бўлади. Ва бундай муомала мактабга ҳам тааллуқлидир. Аксар шундай ҳолларда фожеага отшб келувчи хатолар юзага келади. Биз ёш болаларга ёқимтой, нозик, ажойиб, ўйнаш ва
эшитиш ёқимли бўлган ёки жазолаш, тўғрилаш мумкин бўлган тажанг мавжудот сифатида қараймиз. Аксар ҳолларда болалар билан доим бирга бўлувчи катталар — ота-оналар ва тарбиячилар кичкинтой уларга қандай юзланса, шундайлигича, гоҳ фариштадек, гоҳида шайтончадек қабул қиладилар. Ва шунга мувофиқ равишда уларни бўса ва эркалашларга кўмиб ташлаймиз. Аксинча, жуда қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб камситамиз ва ҳатто қўл кўтаришгача борамиз.
Қачонки катта одамлар қандайдир бахтсизликка учрасалар, унинг босими остида нобуд бўлмаслик учун унга нисбатан қаршилик кўрсатади. Ҳаттоки энг бахтсиз одам ҳам маълум даражагача ўз шахсий ҳаётига хўжайин ҳисобланади ва ҳар ҳолда заиф бўлса-да, ўзини-ўзи ҳимоя қилишга уриниб кўради.
Ёши каттарок, болалар маълум қоидаларга кўра, катталарнинг ноҳақликларига хоҳлаб-хоҳламай бўйсунмаслик орқали қаршилик кўрсатадилар. Баъзан улар кескин ва қўпол ҳаракат қилишади, шу боис ўқувчилар орасида «тарбияси оғир бола» деб номланиб, улар билан мактабдаги ҳар бир ўқитувчи алоҳида тарбиявий иш олиб боради. Бундай болалар кўпчилик ота-оналарга ҳам яхши таниш бўлади.
Ёш болани адолатсизликдан қандай ҳимоя қилиш мумкин? Бунинг учун унда қандай усул ва воситалар мавжуд?
«Биология фани ўсимлик ва ҳайвонларнинг, ҳаттоки тирик ҳужайраларнинг ҳимоя усули ва характерини ўрганади. Лекин рисоладаги болалардаги ҳимоянинг бундай усул ва воситаси замонавий психологияга ҳеч ҳам дахддор эмас», дейди Монтессори.
Инжиқлик, ножўя ҳаракатлар ва қайсарлик болалардаги ҳимоянинг бир кўринишидир. Бу қулай ва ноқулай шароит ёки катталарнинг номақбул хатти-ҳаракати натижасида улардаги руҳий тушкунликнинг ифодаси эмасмикин?!

52
мошессоти wjjjj? wihjcu

«Худбинлик, моддий нарсаларни эгаллашга бўлган ҳирс, жанжал, кўнгилхираликлар, ёлғон, қулоқсизлик, инжиқликларнинг барчаси туғма ҳам, меъёрий ҳам ҳисобланмайди. Уларнинг ҳаммаси истисносиз «қалбнинг сурати»га тегишли бўлади. «Бола хавф ва қаршиликка қарши онгли курашчи ҳисобланмайди, лекин онгсиз равишда мустаҳкам ҳимоя инстинктига эга бўлади. У қалбининг тўрида уни озгинагина бўлса-да, таъқиблардан ўэ баргини ёпиб олган ўйчан мимоза сингари ҳимоя қилади. Нотўғри тарбия сабали инсондаги мавжуд барча гўзал ва буюк хислатлар заҳира каби яширин ва бутун умр давомида сир бўлиб қолиши мумкин», деб ёзади Монтессори.
Болалар катталардан меҳр ва эркалашларни кутади, аммо аксар ҳолларда уларга эътиборсизлик билан қўполлик ҳам қиламиз. Бола ўзини ҳақоратлангандек ҳис этади ёки жим бўлиб узоқлашади. Секин-аста унинг ўзи ҳам қўпол инсонга айланиб боради. У кутган муносабат ўрнига кутилмаган мушт билан жавоб берилади.
«Сен онангга қандай қўл кўтардинг?" деди дилсиёҳлик билан. Нега энди у онасини урмаслиги керак? У бир соат олдин боланинг «Мени ўпинг!» илтимосига кўра уни шошиб шунчаки ўпиб қўйди. Кетишга чоғланар экан, шундай дейди: «Кейин, кейин, бор ўйна!» Бола эса онасининг юбкасидан тутиб олиб, яна қайтаради: «Мени ўпинг, илтимос!» Онаси яна шошиб ўпади ва дейди: «Бўлди, бор, кейин», Эшикка қараб юра бошлайди. Бола тепиниб қичқиради: «Кейин эмас, ҳозир!» Шунда онаси унга тарсаки туширади ва кетиб қолади (4 ёшли бола ҳаётидан).
Она боласининг сўровига жавоб берди ва уни ўпди. Лекин қандай қилиб?! Бу ўпич бола чанқоқлик билан кутган бўса эмас эди. Шунинг учун ҳам гўдак қалби озор чекди. Онаси ишдан қайтгач, берган ваъдаси

Download 379.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling