Дунёнинг илмий манзараси тушунчаси
Дунёнинг постноклассик илмий манзараси
Download 77 Kb.
|
2-Borliq
Дунёнинг постноклассик илмий манзараси. XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида табиатшуносликдаги ўзгаришлар ва нисбийлик назарияси яратилиши дунёнинг манзараси тўғрисидаги қараш ҳамда тасаввурларни тубдан қайта кўришга сабаб бўлди.
Дунёни ноклассик манзарасининг график тасвири синусоиданинг тараққиётни акс эттирувчи бош чиққан чексиз яқинлашиб бориши тарзида ифодаланади. Бунда ушбу системанинг ривожи назарда тутилади, аммо унинг ҳар бир дақиқадаси маълум ҳолати муайян вақт доирасида аниқ намоён бўлиши шарт, деб қаралмайди. Нарса ва воқеалар жараёнига бундай ёндашилганида, сабабият тамойилининг янада мураккаб манзараси ҳосил бўлади. Дунёнинг постноклассик манзарасида тизим ва тузилмаларнинг тахлили очиқ тизимларини ўрганишни тақозо қилади, ушбу тизимлар фаолияти турли омиллар, ўзгаришларга боғлиқ бўлади. Бу борадаги энг асосий тамойил тизимнинг бир йўнадишдан бошқасига, бир ҳолатдан бошқа ҳолатга тез, сакраб ўта олиши ҳамда «тизим хотирасининг йўқолишидир». XX асрнинг охирига келиб, табиий ва ижтимоий фанлардаги ютуклар натижаси ўлароқ, дунёнинг илмий манзарасига, у билан боғлиқ объект ва субъект, маънавийлик ва моддийлик, тадқиқотчи ва тадқиқот объекти, табиат ва жамият, инсон ва табиат, турли табақа ва гурухлар ўртасидаги муносабатларга янгича ёндашув шаклланди. Ана шундай ёндашув моҳиятини тушунтиришга қаратилган таълимот ва илмий билиш методи сифатида вужудга келган синергетика ўз-ўзидан ташкил булиш, оламни янгича изохлашга қаратилган, табиий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг моҳиятини билишга қаратилган илмий йўналиш ва тафаккур услубидир. Фалсафа қомусий луғатида таъкидланишича, синергетика илмий йўналиш сифатида физик, кимёвий, биологик ҳодисаларнинг ҳамда иқтисодий, техник, ижтимоий жараёнларнинг ўз-ўзини ташкил этиш, бошқариш, тартиблиликдан тартибсизлик(хаос)га ўтиш, чизиқлилик ва чизиқсизлик каби ҳолатларнинг моҳият ва қонуниятларини изохлайди. Дунёнинг илмий манзарасини синергетик тушунишнинг асосчиларидан бири Г. Хакен фикрича, бизни қуршаб турган ва биз кузатиб турган борликда инсон, инсоният жамиятидан бошқа мураккаб тизим йўқ. Шунинг учун инсон ва жамиятни ўрганишда илмий тафаккур ҳозирча сезиларли ютуқларни қўлга киритди, деб айта олмаймиз. Зеро, жонсиз табиат билан жонли табиат, материя ва онг (ғоя, руҳ, маънавият), табиат билан жамият ўртасига кўринмас тўсиқ қўйилган дифференциаллашган классик илмий билимда бунинг учун зарурий шароитнинг ўзи йуқ эди. Аксинча, фан ўз тараққиёти давомида секин-аста жамият, табиат ва инсон ҳаётига таҳдид солувчи кучга айлана борди. Негаки, моддий тараққиётни яъни, амалий фойдани кўзлайдиган, қолаверса, узоқ муддатли маънавий юксалишлар жараёнини иккиламчи аҳамиятга эга, деб қарайдиган дифференциаллашган илмий билим бошқача натижа ҳам беролмас эди. Лекин, энг ёмони, бу фан ҳамда унга асосланган дунёқараш инсон ва жамият руҳий қувватларининг кучсизланиб боришига сабаб бўлди. Чунки, классик фан руҳиятсиз жамият, моддий ривожланиш ғоясини олдинга сурди. Шунинг учун ҳам, XX аср ўрталаридан бошлаб Ғарб фалсафасида вужудга келган иррационалистик тамойиллар, (ҳаёт фалсафаси, руҳий таҳлил, интуиционализм, экзистенциализм) шунингдек, фаннинг ўз ичида шаклланган ноклассик тамойиллардаги жамият ва инсон моҳияти масалаларига янгича қарашлар бу ҳолга муайян даражада қаршилик курсата бошлади. Кучайиб бораётган бундай жараёнларнинг моҳияти ва уларнинг келиб чиқиши сабабларини чуқур ўрганиш учун фанда изланишлар олиб борилмоқда. Жамиятни, инсонни, унинг ҳаёти ва тақдири масалаларини таҳлил этиш жараёнида синергетика ҳар кандай тизим ривожининг асосий шарти сифатила бу тизимнинг очиқ бўлиши, яъни атроф-муҳит билан модда ёки информация алмашиниши кераклиги ҳақидаги ғояни илгари суради. Ушбу ғоя айни замонда таниқли француз файласуфи Анри Бергсоннинг очиқ жамият ҳақидаги гоялари билан уйғундир. Бергсоннинг «ёпиқ» жамият «статик» (тургун) ахлоқ ва дунёқарашга, «очиқ» жамиятни эса «динамик» (ўзгарувчан) ахлоқ ва дунёқарашга асосланиши ҳақидаги таърифида ушбу уйгунлик янада яққол кўринади. Бергсоннинг фикрича, биринчи типдаги «ёпиқ» жамият фақатгина кишилик жамиятият эволюцион тур сифатида сакланишига хизмат қилса, «очиқ» жамият эса инсониятнинг кейинги эволюциясига йўналтиради. Биринчи турдаги жамият боши берк кўчага кирса, иккинчиси ҳаёт жараёнларининг узлуксизлигига олиб келади. Синергетика ўзига тараққиётнинг эволюцион тамойилини асос қилиб олди. Эволюцияга борлиқнинг умумий қонуни сифатида, инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларнинг ифодаси деб қарайди, тарақкиёт жараёнида беқарор ҳолат билан барқарор ҳолат ўртасидаги алоқадорликка алоҳида эътибор беради. Г. Хакеннннг издошларидан бири — 1917 йилда туғилган, физика, кимё ва статистик механика соҳасида машҳур Брюссель мактабининг ташкилотчиси И. Пригожиндир. У Бельгия қироллиги Фанлар ва адабиёт академиясининг аъзоси, Брюссель эркин институти профессори, Техас университети қошидаги термодинамика ва статистик физика институти директори, Нобель мукофоти лауреати (1977)дир. И. Пригожин махсус тадқиқот ишлари олиб бориш билан бирга фаннинг фалсафий муаммолари ва тарихини чукур ўрганган. Хозирги замон табиатшунослигида вақт (замон) муаммоси билан шуғулланган. 300 йилдан буён ҳукм суриб келган вақт (замон) макон координатига сифат жиҳатидан алоқаси бўлмаган геометрик параметр, деб келинган эди. Вақтга бундай қараш, И. Пригожин фикрича, ўтмиш, хозир ва келажак ўртасида моҳият эътиборан фарқ йўқ, деб қараш доирасида тушунчаси Ньютонча дунёнинг манзарасига оиддир. Вақтнинг қайтиши тушунчаси мумтоз табиатшунослик даражасининг натижаси бўлиб, вақтнинг орқага қайтмаслигининг таркибий қисмидир. Бироқ вақтнинг орқага қайтиши хусусий ҳол бўлсада, у универсаллаштирилган. Пригожин бу ҳол нисбийлик назарияси, квант механикаси вужудга келиши билан ҳам деярли ўзгармай қолди, деб ёзади. Пригожин вақтнинг орқага қайтмаслигини физик вақт мисолида дунёнинг янги манзараси асосида исботлаб берди. XX аср фани вақтнинг орқага қайтмаслигини қайтадан кашф этди. Пригожин ҳаётда бўлаётган ўзгаришларни, XX асрнинг кашф этилган фундаментал ютуқларини, улар тўғрисида қарашларни ўзгартириш, қайта кўриб чиқиш, янгича фикрлаш усули асосида таҳлил қилишни кўрсатиб берди. XXI аср бўсағасида пайдо бўлган янги фанлар инсон билан табиат, инсон билан инсон орасида зиддиятлар асосида эмас, балки улар ўртасида мулоқот, ҳамкорликка қаратилганлигини кўрсатди. Вақт ўзининг ички хусусиятига кўра, плюралистик, кўп имкониятли, демократик характерда бўлиб, вақт жиҳатдан унинг ташкил топишини ҳам, мавжудлигини ҳам ягона модел билан ифодалаб бўлмайди. Шу билан фан янги сифатларга эга бўлиб, инсон яшаб қолишини таъминлаш воситасига айланмокда. И. Пригожин синергетикага мураккаб тизимнинг ташкил топиши, бутун табиатшуносликдаги глобал эволюциянинг синтези асосида пайдо бўлган таълимот сифатида, борлиқнинг универсал жараёнини ифодаловчи, ўз-ўзини ташкил этиш тизими сифатида қаради. И. Пригожин «Беқарорлик фалсафаси” китобида бу ҳақда батафсил тўхталди. Унинг фикрича, шу вақтга қадар беқарорлик тушунчаси салбий маънода ишлатиб келинган ва унинг асл моҳиятига етарли эътибор берилмаган. У беқарорликни борлиқнинг муҳим жиҳати сифатида талқин этади. Масалан, маятник ҳаракатига эътибор берсак, унинг бир меъёрда тебранишини кузатиш мумкин, агар маятникни тўхтатсак, дастлабки барқарор ҳолатига қайтади, агар тўнтариб қўйсак, у ё ўнг томонга, ё чап томонга оғиб туради, бу холат беқарорликдир. Синергетикада беқарорлик ва тартибсизлик категорияларининг ўзаро муносабати ҳам ўрганилади. Ҳар қандай эски тизим янги тизим билан алмашар экан аввало беқарорлик, тартибсизлик юз беради. Бундай ҳолатнинг рўй беришида оддий тасодиф ҳам муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Синергетика янги дунёкараш куртаги сифатида «чизиқсиз» тафаккур тарзидир. «Чизиқли” ва «чизиқсиз” тушунчалари илк бор математикада ишлатилган бўлса, XX асрнинг 30-йилларидан бошлаб физика фанида ҳам қўлланила бошланди. Агар диалектика таълимот сифатида кўпроқ чизиқлилик; тафаккурига асосланган бўлса, синергетика чизиқсизлик тамойилини ёқлайди. Ушбу тамойил тараққиёт олдиндан белгилаб қўйилган йўлдан кетмай, ҳар бир нарсанинг ички хусусияти ва ташқи алоқадорлиги негизида доимо янги ва бетакрор йўлдан боришини кўрсатади. Хуллас, бугунги кунда дунёнинг манзарасини илмий тушунтиришда хилма-хил қарашлар, ёндашувлар мавжуд. Улар масалани турли томондан ёритишга ёрдам беради, бир-бирини тўлдиради, хилма-хил фикрларни умумлаштиришга имкон яратади. Бу эса дунёнинг илмий манзарасини фалсафий изоҳлаш чегаралари кенгайиб, масаланинг мазмун-моҳиятини англаш даражаси ўсиб бораётганидан далолат беради. Download 77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling