|
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Физика-математика факультети Физика ўқитиш методикаси кафедраси
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги
“Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда
мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сон қарорининг 1-иловаси билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталини
такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси”нинг 10-бандида олий
таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва таҳлилий марказларда
илмий ходимлардан иборат махсус гуруҳларни ташкил этиш, шунингдек,
илмий-тадқиқот ишларини тузиш режаларига очиқ маълумотларни
ривожлантиришга бағишланган мавзуларни киритиш топшириғидан келиб чиққан ҳолда “Физика ўқитиш методикаси” кафедраси ҳузурида “Физика ва таълим муаммолари” номли 01.04.07 – конденсирланган ҳолат физикаси, 01.04.10 – яримўтказгичлар физикаси ҳамда 13.00.02 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисосликлар бўйича ихтисослашган илмий семинар фаолият юритмоқда.
Физика ўқитиш методикаси кафедраси мудири А.Б.Камалов
Do'stlaringiz bilan baham: |