Dunyo mamlakatlari energiya ta’minotida quyosh energetikasidan foydalanish holati va rivojlanish istiqbollari pptx
Download 22.99 Kb.
|
Dunyo mamlakatlarida energiya menejmentining holati
- Bu sahifa navigatsiya:
- Резерв (эҳтиёт) ҚФТ.
Қуёш фотоэлектр тизимлар (ҚФТ) - кетма-кет ва параллел қўшилган ҚФМлар комбинацияси билан шаклланади. Уларнинг тарқибига (9-расм) аккумулятор батареяси (АКБ), зарядлаш-зарядсизланиш контролёри, инвертор-ўзгартиргич, механик таянчли конструкцияси, кабеллар, алмашлаб улагич ва бошқалар киради. ҚФТларидан турли хил электр энергияси истеъмолчиларида яъни ёритишда, сувни узатишда, аккумуляторни зарядлашда, алоқа воситаларида, тибиёт муассасаларида, маҳаллий бизнесда, электр энергиясини электр тармоққа узатишда ва бошқаларда фойдаланиш мумкин.
2 3 1 4 9-расм. Индивидуал уй учун ҚФТнинг тузилмали схемаси: 1-ҚФБ; 2-зарядлаш-зарядсизланиш контролер; 3-аккумулятор батареяси; 4-инвертор. Қуёш фотоэлектр тизимларни, таркибига ва бажарадиган вазифасига қараб, қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: автоном, резерв (эҳтиёт) ва тармоққа доимий уланган тизимлар (On-Grid, Grid-Tied). Автоном ҚФТ. Автоном фотоэлектр тизимлар объектни шаҳар электр тармоғига уланиш имконият бўлмаган ҳолларда фойдаланилади. Одатда бундай тизимлар билан котеж, дала ҳовлиси ва бошқалар таъминланади. Элементларнинг параметрларга боғлиқ бўлган ҳолда бундай ҚФТлар катта бўлмаган доимий юклама (ёруғлик диод лампалар, радио, ноутбук ва ҳ.к.), ёки даврий равишда катта юклама (электр насос, электр чойнак, ва ҳ.к.) учун фойдаланилмоқда. Автоном электр таъминот тизимининг таркибида шамол генератори, дизел ёки бензин генераторлар бўлиши мумкин (10-расм). 7 10 1 9 6 5 3 82 2 4 10-расм. 1-ҚФБ; 2-зарядлаш контролери; 3-инвертор; 4-аккумулятор батареяси; 5-резерв генератор; 6-ўзгарувчан ток таъминот шити; 7-ўзгармас ток таъминот шити; 8-юклама контролери; 9- ўзгарувчан ток юкламаси; 10- ўзгармас ток юкламаси. Резерв (эҳтиёт) ҚФТ. Резерв фотоэлектр тизимларидан электр тармоғида электр таъминоти қониқарли бўлмаган ҳолларда фойдаланилади. Резерв электр таъминот тизимининг автоном ҚФТдан фарқи шундаки, у электр тармоғига доимий ҳолда уланган бўлади. Агарда электр тармоғида кучланишнинг таъминот кўрсаткичлар қониқарсиз ёки тармоқда кучланиш йўқоладиган бўлса автоматик равишда (байпас функцияли инвертор) юкламани резерв электр таъминот тизимига улашни таъминлайди. Резерв ҚФТнинг таркибига ҳимоя автоматикаси, зарядлаш контролери, байпас функцияси билан инвертор ва қуёш батареялар киради (11-расм). 7 9 1 6 2 2 3 5 4 2 82 11-расм. Резерв қуёш фотоэлектр тизимининг тузилма схемаси: 1-ҚФБ; 2-ҳимоя автоматикаси; 3- зарядлаш контролери; 4-байпас функцияси билан инвертор; 5-аккумулятор батареяси; 6-тақсимлаш щити; 7-электр ўлчагич; 8-электр тармоқ; 9-резерв юклама Download 22.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling