Dunyo mamlakatlari energiya ta’minotida quyosh energetikasidan foydalanish holati va rivojlanish istiqbollari pptx


ҚФЭларни ишлаб чиқариш учун асосий материаллар қуйидагилардан иборат


Download 22.99 Kb.
bet2/3
Sana02.06.2024
Hajmi22.99 Kb.
#1839715
1   2   3
Bog'liq
Dunyo mamlakatlarida energiya menejmentining holati

ҚФЭларни ишлаб чиқариш учун асосий материаллар қуйидагилардан иборат:
  • Кремний (Si) – Хозирги даврда қуёш фотоэлектр элементларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган энг муҳим материал бўлиб ҳисобланади.
  • Галлий арсениди (GaAs) – юқори самарали ҚФЭларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилади. Ушбу материал кўп ҳолларда концентрацияланган фотоэлектр тизими ва космик қурилмаларда ишлатилади. Концентрацияланган қуёш радиациясида унинг ФИК 25% дан 28% гача бўлади. Махсус турларида эса ФИК 30% дан ортади.
  • Кадмий теллуриди (CdTe) – юпқа плёнкали материал, чўқиш ва чангитиш билан ҳосил қилинади, фотоэлектр тизимлар учун келгусида арзон иситқболга эга бўлган материал. Лаборатория нусхаларда қуёш фотоэлементларининг ФИК 16%, саноатдаги нусхаларда эса 8% гача бўлади.
  • Мисиндийли диселенид (СuInSe2 ёки CIS) – юпқа плёнкали материал бўлиб, ФИК 17% гача. У истиқболли материал бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлганлиги сабабли ҳозирги даврда кенг фойдаланилмайди.

ҚФЭларнинг асосий учта турлари тайёрланади:
монокристалли элементлар, битта катта кремний кристаллдан кесиб олинади;
поликристалли элементлар, бир қанча миқдор кристаллардан тайёрланади;
аморфли (юпқа пленкали) элементлар
Ушбу турлар орасидаги фарқ кремний атомлари кристаллда қандай ташкил этилганлигига боғлиқ. Моно- ва поликристалли ҚФЭлар деярли бир хил ФИКга эга ва аморфли кремнийдан тайёрланган ҚФЭлардан катта бўлади.
Ҳозирги даврда жадал тадқиқотлар натижасида турли хил турдаги ҚФЭлар тайёрланмоқда. Назарий ва илмий тажриба тадқиқотлари ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, ФИК ошириш, ҳамда ҚФЭларнинг таннархини камайтириш учун йўналтирилган. Лаборатория шароитларда ФИК 45% га яқинлашган натижаларга эришилган.
Серияли ишлаб чиқарилаётган ҚФЭларнинг ФИК қуйидагича: монокристалли: 15-22 %; поликристалли: 12-17%; аморфли: 6-10%; кадмий теллуриди: 8-12%.
Қуёш фотоэлектр тизимлар
  • Қуёш фотоэлектр элемент (ҚФЭ) – фотоэлектр тизимларнинг асосий ташкил этувчи қисми.
  • Фотоэлектр модул, батарея (ҚФБ) – ҚФЭларни кетма-кет ва параллел қўшиш билан ҳосил қилинади. ҚФБни қўлланилиши юқори универсаллиги билан тавсифланганлиги ҳолда: кичик габаритлилиги ва зарур бўлган жойга осонлик билан етказилиши билан ажралиб туради ҳамда ундан коммунал истеъмолчилар учун электростанция сифатида фойдаланиш мумкин.
  • Фотоэлектр панеллар (ҚФП) - бир нечта ҚФБларини электромонтаж йўл билан қўшилган блоклар кўринишида, эксплуатация қилинадиган жойда ўрнатиш учун тайёр ҳолатда, ташкил қилинади.
  • Фотоэлектр массив (ҚФМ) - бир нечта ўзаро бирлаштирилган ҚФПлардан тузилади.

8-расм. ҚФЭдан то ҚФМ гача: 1 – ҚФЭ; 2 – ҚФБ; 3 – ҚФП; 4 - ҚФМ

Download 22.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling