Э. ғозиев умумий психология
Одам ва ҳайвон эмоциялари
Download 3.91 Mb.
|
умумий психология Гозиев
4. Одам ва ҳайвон эмоциялариШахснинг эмоционал ҳолатлари ва кечинмаларининг психологлар ва физиологлар томонидан экспериментал тарзда тадқиқот қилинишига қараганда, юксак даражада ташкил топган ҳайвонларга эмоцияларнинг физиологик механизмларидан инсонники жуда катта тафовут қилмайди. Лекин муаммо ҳиссиётнинг мазмуни, сифати, шакли, ифодаланиши нуқтаи назаридан таҳлил қилинганда инсон билан ҳайвон эмоцияси (ҳиссиёт) орасида кескин фарқ мавжудлиги намоён бўлади. Табиатшунос ва инсоншунос олимлар ҳайвонларда эмоционал реакциялар, ҳолатлар мавжудлигини тан олсалар-да, бироқ уларда мураккаб ҳиссиёт, юксак ҳис-туйғулар борлигига шубҳа билан қарайдилар ёки инкор қиладилар. Бу фикрга тўлиқ қўшилиш мумкин, чунки инсонларда шундай ҳис-туйғулар борки, бундай ҳиссиёт ҳайвонларда бўлиши мумкин эмас, ваҳоланки ғазабланиш, қўрқиш, жинсий майл, қизиқувчанлик, хурсандлик, ғамгинлик ҳар иккаласида учрайди, аммо улар сифат ва мазмун жиҳатдан бир-бирларидан кескин тафовутланади. Инсон эмоциялари ижтимоий ҳаётнинг шарт-шароитларига мослаштирган (патологик ҳоллар истисно қилинганда), «онгли зот» га тааллуқли табиат ва жамиятга нисбатан муносабатларида намоён бўлади, мақсадга мувофиқлаштириш ҳамда бошқариш хусусиятига эга. Очлик ҳисси, жинсий майл ва бошқа инстинктив соҳалардаги эмоциялар ҳайвон билан инсонда ўхшаш бўлса-да, лекин уларнинг ифодаланишида фарқланиш мавжуд. Буларнинг барчаси инстинктив ҳаракат бўлиши билан бирга инсонийлашидан иборат узоқ эволюцион, ижтимоий-тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтган, мураккаб қийинчиликларни енгиш эвазига мазкур кўрсатгичга эришган. Инсон ҳиссиётнинг ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари мавжуд бўлиб, улардан энг асосийси сабабий боғланишларга (детерминирлашган) эгаликдир. Худди шу боис инсон ҳиссиётларининг биологик ва физиологик таҳлили, уларнинг туб мазмунини очиб бермайди, шунингдек, ҳиссиётлар инсон шахсининг онгли ва онгсиз хатти-ҳаракатларини амалга оширувчи кучга, яъни мотивга ўсиб ўтиш йўлларини изоҳлаб беришга қодир эмас. Маълумки, эмоцияларнинг «инсонийлашуви» ҳиссиётлар ичидан кечиши мазмуни ва сифатлари жиҳатидан ҳайвонларники билан қиёсланганда шахсники ўзининг ранг-баранглиги, мураккаблиги билан устувордир. Инсонларнинг меҳнат, маънавият, сиёсат, оила, ишлаб чиқариш билан ўзаро муносабатлари, шунингдек, табиат билан одамлар орасидаги, шу билан бирга шахслараро муносабатлар бир қатор инсоний ҳиссиётларнинг ва уларни ифодалаш, татбиқ этиш воситаларини вужудга келтиради. Шахс юз ифодалари, бошини тебратиш билан, хўрсиниш орқали ўзгаларга ҳамдардлик (эмпатия) туйбусини билдиради. Болаларга одоб билан жавоб беришни, суҳбатдошига илиқ, самимий жилмайишини, қария ва ногиронларга ҳурмат билан жой бўшатишни, кичкинтойларга меҳрибонликни шакллантириш лозим. Шахс ўз ҳис-туйғуларини ўзи бошқаради, уларни меъёрий ҳужжатлар, ижтимоий турмуш қоидалари, этник расм-русумлар, одатлар, анъаналар, процессуал қонунлар нуқтаи назаридан гоҳ маъқуллайди, гоҳ қоралайди. Шу билан бирга инсонлар кучли ва жўшқин эмоциялари кечишида ташқи хотиржамликни сақлай биладилар. Уларнинг баъзилари ўз ҳиссиётларини беркитиш учун ўзларини бефарқ тутадилар, салбий эмоцияларни ифодалашга интиладилар. Шахс ўзининг мимика ва пантомимикаларини бошқариш имкониятига эга, лекин органлардаги табиий ўзгаришларни ушлаб туриш мумкин эмас. Масалан, нафас олиш, қон айланиш, овқат ҳазм қилиш, кўз ёшларини ушлаб туриш, рангни қизартириш, оқартириш ва ҳоказо. Эмоцияларнинг ифодаланиш қуйидаги кўринишларга эга бўлиш мумкин: 1) ифодали ҳаракатлар (мимика ва пантомимикалар); 2) организмдаги турли ҳодисалар (ички аъзолар фаолияти ва ҳолатининг ўзгариши); 3) гуморал хусусиятдаги ўзгаришлар (организмнинг қон таркибидаги, суюқликдаги кимёвий ўзгаришлар, модда алмашиш ва ҳоказо). Эмоцияларнинг ташқи ифодасига мимика, имо-ишора, важоҳат, қадди-қомат ўзгариши, ташқи секреция безлари фаолияти (ёш, сўлак, тер ажралиши), хатти-ҳаракатлар (тезлиги, кучи, йўналиши, мувофиқлашуви), нутқнинг хусусиятлари ва бошқалар. Эмоциялар, ҳис-туйғулар мазмуни, сифати, шакли жиҳатидан этнопсихологик хусусиятларига эга. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling