Э. ғозиев умумий психология


Download 3.91 Mb.
bet59/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

6. Юксак ҳислар


Кишилик жамияти билан ҳайвонот олами ўртасида психологик тафовутлар юксак ҳисларда ўз ифодасини топади. Юксак ҳислар онгли ҳаракатларни бажаришнинг объектив шароитлари, йўналишлари, мазмуни билан уйғунлашган шахс эмоционал ҳолатининг барқарор, мураккаб таркибида пайдо бўлади ва кечади. Кўплаб кечирилаётган эмоцияларда, аффектларда, кайфиятларда яққоллашган умумлашма ҳислар юксак ҳислар деб аталади. Улар ўз таркибига содда тузилган ҳисларни қамраб олади, лекин оддий ҳислар йиғиндисидан иборат эмас, чунки юксак ҳислар мазмуни, сифати, шакли билан алоҳидаликка эга
Шахсда топшириқни бажариш билан боғлиқ жавобгарлик ҳисси ҳар хил маънода кечирилади; 1) ташвишланиш эмоцияси (бир томондан, хурсандлик, иккинчи томондан эса қўрқиш ҳисси) сифатида; 2) ўз кучига, ғайратига, ифтихорига ишонч эмоцияси тариқасида; 3) вазифага жиддий қарайдиган тенгдошлардан ғазабланиш эмоцияси сифатида; 4) шарт-шароитларни ҳисобга олишга нисбатан шубҳаланиш сифатида ва ҳоказо. Таҳлилдан кўриниб турибдики, жавобгарлик ҳиссининг моҳияти уларнинг оддий йиғиндисидан иборат эмас, балки жамоа аъзоларининг эҳтиёжига айланган воқеликни англашдир. Масалан, китоб ўқиб лаззатланиш билан китобни ўқиб тугатиш шодлик ҳиссини фарқламоқ лозим.
Психология фанида юксак ҳислар қуйидаги турларга ажратилади: 1) меҳнат фаолиятини давомида кечириладиган ҳислар-праксик ҳислар (юнонча-praxis сўзидан олинган бўлиб, иш, фаолият, юмуш деган маънони англатади); 2) интеллектуал ҳислар (латинча intellectusган сўздан олинган бўлиб, тушуниш, ақл деган маънони билдиради); 3) ахлоқий ҳислар (латинча moratis сўзидан олинган бўлиб, ахлоқийлик деган маънони англатади); 4) эстетик ҳислар (юнонча aistesis деган сўздан олинган бўлиб, ҳиссий идрок, ҳиссий деган маънони акс эттиради).
Праксиз ҳислар. Шахснинг амалий ҳаётининг исталган тармоғи, мақсадга мувофиқ онгли фаолияти шахснинг уларга нисбатан муайян муносабатда бўлишнинг муҳим соҳасига айланиб қолади.


7. Шахс фидойилик туйғусини психологик баҳолаш


Умумий психология асосларини пухта эгаллаш орқалигина ҳар бир шахсда юксак ҳис-туйғулар, меҳнатга ижобий муносабат, ижтимоий фаоллик, комфорт ҳисларини шакллантириш мумкин. Ўзини ўзи англаш ва миллий онгни қарор топтириш орқали меҳнатсевар, ватанпарвар, фидоий инсонларни таркиб топтириш лозим. Бозор иқтисодиётининг бирмунча мураккаб механизмлари қай йўсинда ишлашини тушуниб етиш, муваффақиятли фаолият кўрсата олиш учун нималар қилиш заруратини англаш, унга тўғри йўл топа билиш шахсдан муайян юксак туйғу ҳамда хислатни тақозо этади.
Ҳозирги ижтимоий муҳитда шахслараро муносабатлар силсиласида «бирдамлик руҳи» ва «муштараклик туйғуси» сингари ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйишнинг самарали усуллари ва услублари психология фанида ишлаб чиқилишига қарамай, бугунги кун талабига жавоб берадиганлари етарли эмас.
Умумий психология фанида халқ хўжалиги тармоқларини ташкил қилиш ва уларни бошқариш жараёнида «инсон-техника» тизимдан ташқари («инсон-табиат», «инсон-образ» сингари ёндашиш бундан истисно) муносабатлари муҳим аҳамият касб этиш, уларнинг таҳлили кўп жиҳатдан эмпирик, амалий, миқдорий, татбиқий маълумотларга асосланиши муайян даражада ёритилганлигига қарамай, ҳозирги даврда «инсон-инсон», «инсон-жамоа», «жамоа-инсон», «жамоа-жамоа» муносабатларининг бошқарув имкониятларини текшириш талаб қилинади.
Хўжаликни бошқаришнинг янги қонуниятлари, механизмлари, омиллари ижтимоий манбалари, шахслараро муносабат усуллари, якка шахснинг ижтимоийлашуви хоссалари, раҳбар ва тобе кишилар ўзаро муомаласининг мароми, низоли вазиятларнинг олдини олиш, мазкур жараёнда илиқ психологик муҳитнинг роли, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг имкониятларига доир эмпирик ва методологик материаллар тўплашнинг қулай шарт-шароити юзага келади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, хўжалик ёки муассасини бошқариш учун раҳбар қуйидагиларга асосланиши керак:
-демократик децентрализм (маҳаллий бошқарув устуворлиги);
-бошқарувда яккабошчилик;
-сиёсий, иқтисодий, маънавий, маърифий маъмуриятда хўжалик юритишнинг бирлиги;
-хўжалик ҳисобининг оқиллиги;
-омманинг бошқарув жараёнида фаол қатнашуви;
-ҳамкорлик фаолиятининг иштирокчиларини маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириш;
-кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жойлаштириш жараёнларида психодиагностикага асосланиш.
Меҳнат ва таълим жараёнлари бошқарув предмети ҳамкорлик фаолиятида шахснинг хулқига ва онгига гуруҳий таъсир ўтказишнинг хусусиятларини, раҳбар билан ижрочи ўртасидаги муомала маромини текшириш, шахслараро муносабатлар босқичлари, шакллари ва руҳий муҳитни таъминлаш механизмлари тадқиқ этишдир. Худди шу сабабдан шахс хислатларини ўлчаш тизимини яратиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланиб, уларнинг айрим кўринишларини амалиётга тавсия қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Шахснинг фидоийлиги жамият тараққиёти, ватан гуллаб яшнаши учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, альтруизм тушунчасига жуда яқин туради.



Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling