Э. ғозиев умумий психология
Психология ва унинг моддий асослари
Download 3.91 Mb.
|
умумий психология Гозиев
4. Психология ва унинг моддий асослариПсихиканиннг моддий асослари тўғрисида фикр юритилганда, энг аввало, у миянинг хусусияти эканлигини таъкид этиш жоиз. Билиш жараёнлари тўғрисида гап кетганида, албатта сезги, фикр, онг кабилар махсус равишда ташкил топган материянинг олий маҳсули эканлигини уқтириш мақсадга мувофиқдир. Организмнинг психик фаолияти тананинг кўп миқдордаги аъзоларининг ёрдами билан ишга тушади. Аъзоларнинг баъзи бирлари таъсиротларни қабул қилса, бошқалари уларни сигналларга айлантиради, хатти-ҳаракатларнинг режасини тузади ҳамда унинг амалга ошишини назорат қилади. Шунингдек, уларнинг бир гуруҳи хатти-ҳаракатга куч- қувват, ғайрат, шижоат бахш этади, яна бир тури эса мушакларни, пайларни ҳаракатлантиради. Мана шундай мураккаб функциянинг йиғиндиси (мажмуаси) организмнинг ташқи муҳитга мослашувини, унга мувофиқлашувини, ҳаётий вазифалар ижро этилишини, бажарилишини таъминлайди. Органик оламнинг микроорганизмдан то инсонга қадар бир неча ўн миллион йил давом этган эволюцияси давомида хатти-ҳаракатларнинг, хулқ-атворнинг физиологик механизмлари узлуксиз равишда мураккаблашиб, табақаланиб, бунинг оқибатида организм муҳитнинг ўзгаришларига тез реакция қилувчан, мослашувчан хусусият касб этиб борган. Жумладан, бир ҳужайрали амёбанинг ҳаёт кечириши унинг озуқа қидириш имконияти, ўз ҳаётини муҳофаза қилиш қобилияти муайян даражада чеклангандир. Ундаги ёлғиз ҳужайранинг ўзи ҳам сезувчи, ҳам ҳаракатланувчи, ҳам овқат ҳазм қилувчи вазифаларни ижро этади. Мураккаб тузилишга эга бўлган ҳайвонларда аъзоларнинг ихтисослашуви озуқани кўриш, уни фарқлаш, хавф-хатарни тез сезиш, аниқ мўлжал олиш имкониятини беради. Ихтисослашувнинг асосий функцияси сигналларни идрок қилишдан иборат ҳужайраларнинг вужудга келишида ўз аксини топади. Мазкур ҳужайралар рецептор деб номланмиш ҳужайралар туркумини юзага келтиради. Ҳужайраларнинг бошқалари мушак тўқималари ишини, безларнинг шира ажратишини назорат қилади. Бундай ҳужайралар эффекторлар дейилади. Ихтисослашув аъзоларни ҳамда функцияларни бир-биридан ажратади. Организмнинг асосий бошқарув имконияти яхлит нарса сифатида ҳаракат қиладиган марказий нерв системаси воситаси билан эришилади. Нерв системасининг асосий унсурлари нерв хужайралари (нейронлар) ҳисобланиб, уларнинг функцияси қўзғатишдир. Нейрон ҳужайра таначасидан, дендритдан, аксондан ташкил топади. Марказий нерв системаси бош мия ва орқа миядан иборат. Ҳозирги замон фанининг кўрсатишича, орқа мия ва мия найчаси рефлектор фаолиятининг туғма (шартсиз рефлекслар) ҳисобланган шаклларни амалга оширади, катта ярим шарларнинг қобиғи эса ҳаётда орттирилган, психика ёрдами билан бошқариладиган хулқ-атвор шаклларининг органи саналанади. Мия катта ярим шарлари фаолиятининг умумий қонунлари И.П.Павлов томонидан кашф этилган. Ҳозирги замон физиологияси маълумотига қараганда, мияда ҳосил бўладиган тўлқинлар турли частотадаги электромагнит тебранишларига ўхшаб кетади. Мияда электроэнцефалограмма кўринишдаги кучайтиргич ёрдамида ёзиб олиш мумкин бўлган электр токлари пайдо бўлишининг кашф этилиши муҳим аҳамиятга эга. Чунки космонавт миясининг биотоклари ёзуви унинг марказий нерв системасида юз берадиган ўзгаришлар кўсаткичи бўлиб хизмат қилади. Одамнинг психик ҳаётида катта ярим шарлар қобиғи сиртининг пешона қисмлари алоҳида роль ўйнайди. Психик функциялар муайян тарзда чап ва ўнг ярим шарлар ўртасида тақсимланиши чуқур ўрганилган. Маълумки, психиканинг мазмуни тирик мавжудод ўзаро муносабатда бўладиган ташқи олам билан белгиланади. Шунинг учун ташқи олам инсон мияси учун шунчаки оддий биологик муҳит эмас, балки одамлар томонидан уларнинг ижтимоийтарихий тараққиёт давомида яратилган ҳодисалар олами ҳамдир. Психик ва нерв-физиологик жараёнларнинг ўзаро муносабати масаласи мураккаб муаммолардан ҳисобланади. Психиканинг ўзига хос хусусиятлари нерв-физиологик хусусиятларидан қандай муҳим белгилари билан фарқланишини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Агарда мазкур ўзига хослик мавжуд бўлмаганида эди, у ҳолда психология мустақил билим соҳаси сифатида тадқиқ этилиши ҳам мумкин эмас эди. Психик жараёнлар ўзида ички, физиологик жараёнларнинг эмас, балки ташқи объектларнинг тавсифини мужассамлаштиради. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling