Э. ғозиев умумий психология


Download 3.91 Mb.
bet101/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

Реферат учун мавзулар


  1. Хотира тўғрисида умумий тушунча.

  2. Хотиранинг моддий асослари ва механизмлари ҳақида мулоҳазалар.

  3. Хотира турлари моҳияти ва уларнинг ривожланиши.

  4. Хотира жараёнларининг психологик таҳлили ва талқини.

  5. Хотира сифатлари юзасидан мушоҳадалар.

  6. Хотира патологияси ва коррекцияси.



Адабиётлар


  1. Аткинсон Р. Человеческая память в процессе обучения.-м., 1980.

  2. Зинченко П.И. Непроизвольное запоминание.-М., 1961.

  3. Линдсей П., Норман Д. Переработка информации у человека.-М, 1978.

  4. Клацки Р. Память человека.-М., 1978.

  5. Лурия А.Р. Маленькая книга о большой памяти.-М., 1968.

  6. Ляудис В.Я. Память в процессе развития. –М., 1966.

  7. Хрестоматия по обҳей психологии.-М., 1979.

8.ғозиев Э.ғ. Умумий психология.-Т.: “Университет”, 2002.

хV БОБ
ТАФАККУР




1. Тафаккур психологияси предмети


Психология фани нимадан баҳс этади, деган анъанавий савол мавжуддир, бироқ ҳозирги даврда тафаккур психологияси предмети нима деган савол туғилмоқда. Маълумки, психология фани тафаккурни ўрганадиган ягона фан эмас, чунки унинг айрим жиҳатларини логика, философия, ҳатто кибернетика тадқиқ қилмоқда. Шунинг учун тафаккур психологияси предметини аниқлаш жуда муҳим масалалардан бирига айланиб қолмоқда.
Умумий психология дарсликларида тафаккурга берилган таъриф турлича бўлиб, иккита ёки учта муҳим хусусияти таъкидлаб ўтилади, холос. Жумладан, П. И. Ивановнинг дарслигида «тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ (тўғри), тўлиқ, чуқур ва умумлаштириб акс эттиришга (билишга), инсоннинг тағин ҳам оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон беради» деб таърифланади. Ушбу таърифда тафаккурнинг тўла, аниқ ва умумлаштирилган ҳолда акс эттириши таъкидлаб ўтилади, холос, лекин унинг характерли хусусиятлари бавосита, сўз ёрдами билан ифодаланиши муаллифнинг диққат марказидан четда қолган.
М. В. Гамезо «тафаккур воқеликнинг умумлашган ҳолда ва сўз ҳамда ўтмиш тажриба воситаларида акс эттирилиши» эканлиги баён қилади. У тафаккурнинг умумлашган, сўз воситасида ва воситали атроф-муҳит ҳодисаларини акс эттира олишини таъкидлайди. Бизнингча, тафаккурга берилган ушбу таъриф унинг предметини тўла очиб беришга қурби етмайди, шунинг учун бошқа манбаларга мурожаат қилишга тўғри келади.
А. В. Петровский таҳрири остидаги дарсликда тафаккурга ушбу шаклда таъриф ўз ифодасини топган: «Тафаккур-ижтимоий-сабабий, нутқ билан чамбарчас боғлиқ муҳим бир янгилик қидириш ва очишдан иборат психик жараёндир, бошқача қилиб айтганда, тафаккур воқеликни анализ ва синтез қилишда уни бевосита ва умумлаштириб акс эттириш жараёндир». Таърифдан кўриниб турибдики, юқорида келтириб ўтилган таърифлардан бир мунча кенгроқ тафаккур хусусиятларни очиб бериш учун хизмат қилади, бироқ унинг жиҳатлари тўла камраб олинмаган.
В. В. Богословский таҳриридаги дарсликда ҳам тафаккурга берилган таъриф унинг умумлашган ва билвосита акс эттириш хусусиятлари ёритилган холос. Худди шунга ўхшаш тафаккур хусусиятлари Ф. Н. Гоноболин, К. К. Платонов дарсликларида ҳам учрайди.
Бизнингча, тафаккур предметини белгилаш учун тўлароқ таъриф О. К. Тихомировнинг дарслигида берилган. Тафаккур предметига кирувчи таркибий қисмлар мана бундай ифодаланади: «Тафаккур- бу ўз маҳсулоти билан воқеликни умумлаштириб, бавосита акс эттиришни характерлайдиган, умумлаштириш даражаси ва фойдаланадиган воситаларига ҳамда ўша умумлашмалар янгилигига боғлиқ равишда турларга ажратишдан иборат жараён, билиш фаолиятидир". О. К. Тихомиров мазкур таърифда тафаккурнинг аксарият жиҳатлари ва хусусиятларини таъкидлаб ўтган. Лекин тафаккур муаммосига янгича ёндашишларнинг пайдо бўлиши таърифни янада такомиллаштиришни тақозо қилади.
Ҳозирги даврда тафаккурнинг предмети юзасидан психологияда турли-туман қараш ва таърифлар мавжуддир. Уларни айримларига характеристика бериб ўтамиз. С. Л. Рубинштейн назариясига биноан, тафаккурни психологик жиҳатдан ўрганишнинг асосий предмети- жараён, фаолият тариқасида намоён бўлишдир. Муаллиф тафаккур операциялари, шаклларини шакллантиришда-жараён, муаммоли вазиятни ҳал қилишда эса-фикр юритиш фаолияти сифатида вужудга келишини чуқур таҳлил қилиб беради. С. Л. Рубинштейн тафаккур тўғрисидаги ғояни ривожлантириб, уни субъект фаоллигининг пайдо бўлиши деб аталади.
А. Н. Леонтьев тафаккур психологияси предмети юзасидан мулоҳаза юритиб, тафаккурни турли кўринишларга ажратади, фикр юритиш фаолияти эканлигини тан олади, лекин уни предметли-амалий фаолият деб номлайди. Шунинг билан бирга тафаккурнинг структураси, фикр юритиш мотивацияси тўғрисида назарий методологик муаммоларни ўртага ташлайди.
П. Я. Гальперин фикрига кўра, тафаккур-бу ориентирлаш-тадқиқот фаолияти, ориентировка жараёндир, яъни ориентировка-жараён, ориентировка фаолият. Муаллиф психология фани интеллектуал масалаларни ячишда субъектнинг тафаккурга ориентировка қилиш жараёнини ўрганишдан иборат деб тушунтирилади. П. Я. Гальперин тафаккурнинг бошқа жаҳатларини ўзининг ақлий ҳаракатларни босқичли шакллантириш назариясидан келиб чиққан ҳолда ёритишга интилади.
А. В. Брушлинский тадқиқотларида тафаккурнинг муҳим янгиликни қидириш ва очиш, гипотеза ва назарияларни башорат қилиш, олдиндан пайқаш хусусиятлари алоҳида таъкидлаб ўтилади. Юқоридаги муаллифлардан ўлароқ, А. В. Брушлинский тафаккурнинг умумлаштириб, билвосита акс эттиришдан ташқари муҳим янгиликни излаш ва очиш, олдиндан башорат қилиш хусусиятлари мавжудлигини далиллаб кўрсатади.
Тафаккур психологияси предмети юзасидан шўро психологлари томонидан билдирилган мулоҳазаларга якун ясаб, умумий таъриф беришнинг мавриди келди. Психологияда тафаккурга нисбатан берилган қатор тушунчалар мавжуддир, жумладан, жараён, фикр юритиш фаолияти, башорат қилиш, англашилган билимлар, ақл мезони, фаҳмлилик ва бошқалар. Юритилган фикрларга суянган ҳолда, тафаккурга қуйидаги шартли таърифни бериш мумкин: Тафаккур атроф-муҳитдаги воқеликни нутқ ёрдами билан бавосита, умумлашган ҳолда акс эттирувчи психик жараён, ижтимоий-сабабий боғланишларни англашга, янгилик очишга ва башорат қилишга йўналтирилган ақлий фаолиятдир. Таърифда тафаккурнинг энг муҳим хусусиятлари ва функцияси санаб ўтилган, яъни сўз (фикр) билан, умумлаштириб, бавосита, ижтимоий-сабабийлик, янгилик очиш, башорат қилиш, жараён, фаолият ва бошқалар. Бизнингча, берилган таърифдан келиб чиққан ҳолда тафаккур предметини аниқлашга ҳаракат қилинса, мақсадга мувофиқ иш қилинган бўлар эди. Тафаккур предметини белгилаш машаққати унинг муракаб билиш жараёни эканлигини яна бир қирра тасдиқлаб турибди. қуйидаги тафаккур структурасини илова қиламиз.



Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling