Кодексига, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»


Download 31.72 Kb.
bet1/5
Sana23.03.2023
Hajmi31.72 Kb.
#1288464
TuriКодекс
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Кредитлашни ташкил этиш асослари


Кредитлашни ташкил этиш асослари
1. Умумий қоидалар.
1.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Марказий банкнинг Адлия Вазирлигида 2000 йил 2 мартда 905-сон билан рўйхатга олинган «Тижорат банкларининг кредит сиёсатига бўлган талаблар тўғрисида»ги, Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2000 йил 2 мартда 906-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида кредитлаш ҳужжатларини юритиш жараёни тўғрисида»ги Низомларига ва Банк Кенгашида 2017 йил 30 январда тасдиқланган «Савдогарбанк»нинг Кредит сиёсатига мувофиқ ишлаб чик,илган.
1.2. Хўжалик субъектларига кредит берилиши ушбу Низомга мувофиқ ажратилган кредитларни қайтарилишлиги, тўланилишлиги, таъминланганлиги, муддатлилиги ва мақсадли фойдаланишлилиги шарти билан амалга оширилади.
1.3. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ тузиладиган кредит шартномаси кредитлаш жараёнидаги банк билан хўжалик субъекти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ифодаловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
1.4. Банк томонидан микрокредитлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 21 июнда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ амалга оширилади.
1.5. Молиявий лизингни амалга ошириш Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2006 йил 27 декабрда 1648 - рақам билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги” Низомга мувофик, амалга оширилади.
1.6. Факторинг операцияларини амалга ошириш Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2000 йил 3 августда 953 - рақам билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги» Низомига мувофиқ амалга оширилади.
1.7. Банк томонидан кичик бизнеснинг бошка субъектларини кредитлаш Марказий банкнинг Адлия Вазирлигида 2013 йил 27 декабрда 2546-сон билан руйхатга олинган «Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш» тартибига мувофик, амалга оширилади.
1.8. Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан кичик бизнес субъектларга дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга микрокредитларни Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоизда ажратиш;
1.9. Уй-жой мулкдорларига кредитлар ажратиш Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2002 йил 18-апрелда 1126-рақам билан рўйхатга олинган «Уй-жой мулкдорлари ширкатларини тижорат банклари томонидан миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги» Низоми талабларига мувофиқ амалга оширилади;
Мазкур Низом талабларига кўра, ажратиладиган кредитларни муддатлари кредитланадиган тадбирларнинг қопланиш муддатларига боғлиқ бўлади, шу жумладан:
Турар жойларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини ва умумий фойдаланиладиган жойларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирини амалга оширишни молиялашга кредитлар, муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, 24 ойгача муддатга берилиши мумкин;
бошқа мақсадлар учун бериладиган кредитлар муддати, кредитланаётган фаолият турининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, мустақил белгиланади.
1.10. «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига кредитлар ажратиш Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2004 йил 2 мартда 1319-рақам билан рўйхатга олинган «Тижорат банклари томонидан «қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги» Низомига мувофиқ амалга оширилади.
1.11. Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан «калити билан» шарти асосида объектлар қураётган пудрат ташкилотларига кредитлар ажратиш Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2004 йил 19 майда 1358-рақам билан рўйхатга олинган «Марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан «калити билан» шарти асосида объектлар қурилишини амалга ошираётган пудрат қурилиш ташкилотларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги» Низомига мувофиқ амалга оширилади.
1.13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПҚ-2746-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида мазкур қарор билан тасдиқланган рўйхатда кўрсатилган фаолият турларига бевосита давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратилади;
1.14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сонли “Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган Адлия вазирлигида 2017 йил 12 май куни 2883-сон билан рўйхатдан ўтган “Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан микрокредитлар ажратилади;
1.15. Хусусий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминлашга имитёзли кредитлар ажратилади;
1.16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги 857-сон қарорига илова қилинган “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан микрокредитлар ажратилади; 
1.17. Кредитлар фақат Савдогарбанкнинг мижозларига, мижознинг талаб қилиб оладиган депозит ҳисобварағи бўлган жойда берилади.
1.18. Ноликвид балансга эга бўлган, зарар билан ишловчи хўжалик субъектларига кредит берилмайди, илгари берилган кредитлар эса белгиланган тартибда муддатидан олдин ундирилади. Бундай қоида кредит шартномасида мажбурий тартибда қайд этилган бўлиши керак.
Кредит ресурсларидан узок, муддатли молиявий бўшлиқларни ва зарарларни қоплаш учун фойдаланилишига йўл қўйилмайди
1.19. Кредитлар фойдаланиш муддатларига қараб қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитларга бўлинади.
қисқа муддатли кредит 12 ойлик муддатгача бериладиган кредит бўлиб, унинг давомийлиги кредитга доир тадбирларни ўтказиш муддатларидан, унинг қопланиши ва бошқа шартларидан келиб чиқади.
Узоқ муддатли кредит бир йилдан кўпроқ муддатга бериладиган кредитдир. Бундай кредитларга бўлган талаб ишлаб чиқариш туркумининг ўзига хосликларига ва битимларнинг шартларига қараб пайдо бўлади.
Мазкур кредит хўжалик субъектларига янги маҳсулот турларини ва янги технология жараёнларини ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни таъмирлаш ва такомиллаштириш, ишлаб чиқариш объектлари ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, таъмирлаш, техникавий қайта жиҳозлаш ҳаражатлари билан боғлиқ инвестиция мақсадлари, асосий пода ва кўп йиллик дарахтларни шакллантириш билан боғлиқ тез қопланадиган ва юқори самарали тадбирлар учун берилади. Кредитдан фойдаланишнинг аниқ муддати кредит берилаётган бойликларнинг айланиш тезлиги ва ҳаражатларнинг қопланиши асосида белгиланади.
Банк томонидан узоқ муддатли кредитлар ушбу Низомнинг III —бўлимига мувофиқ берилади.
1.20. Барча кредитлар кредит шартномасида белгиланган муайян муддатда қайтариш шарти билан берилади. Бироқ улар амалда фойдаланиш вақтига қараб муддатли, муддати узайтирилган (чўзилган) ва муддати ўтган бўлиши мумкин. Муддати узайтирилган ва муддати ўтган кредитлар қайта расмийлаштирилган кредитлар тоифасига киритилади.
Қайтадан расмийлаштирилган кредит муддатли кредит сифатида балансда ҳисобга олиниши мумкин эмас.
1.21. Муддатли кредит - бу кредит шартномасига кўра тўлаш муддати ҳали келмаган кредитдир.
1.22. Муддати узайтирилган кредитлар - бу айрим ҳолатларда қарз олувчининг тўлаш муддати бошланишидан олдин банкка тақдим этилган иқтисодий жиҳатдан асосланган ёзма тақдим номаси асосида банкнинг Кредит қўмитаси уни қайта расмийлаштириш, яъни кредитни қайтариш муддатини янада кечроқ вақтга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган кредитлардир.
Кредит қўмитанинг қарорига кўра мижозга қарзга олинган маблағлардан фойдаланиш давомийлигининг муддати 12 ойдан ошмаслик шарти билан қисқа муддатли кредитларни тўлаш муддатини фақат бир марта узайтириб бериш мумкин.
Кредитни тўлаш муддатини узайтириш асосий шартномага қўшимча битим билан илгари қабул қилинган кредитни қайтаришни таъминлашни қайта расмийлаштириш шарти билан расмийлаштирилади.
Ишончли кредитлар муддатини узайтиришга йўл қўйилмайди.
Ҳукумат қарорларига кўра кредит берилган ҳолларда унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги масала Ҳукумат томонидан ҳал этилади.
1.23. Муддати ўтган кредитлар - бу кредит шартномасида белгиланган қайтариб бериш муддати, шунингдек агар муддати кечиктирилган бўлса, уларни узайтириш муддатлари ўтиб кетган кредитлардир. Муддати ўтган кредитлар ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра қайта расмийлаштирилган кредитлар ҳисобланади, чунки кредит шартномасида муддатини кечиктирганлик учун оширилган фоиз ставкаларини қўллаш кўзда тутилади.

Download 31.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling