Кодексига, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»
Узоқ муддатли кредитлар бериш тартиби
Download 31.72 Kb.
|
Кредитлашни ташкил этиш асослари
3. Узоқ муддатли кредитлар бериш тартиби
3.1. Узоқ муддатли кредитлар ишлаб чиқариш объектлари ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, таъмирлаш, техникавий қайта жиҳозлаш ҳаражатлари билан боғлиқ инвестиция мақсадлари, техника, технология ва асбоб ускуналар, асосий пода ва кўп йиллик дарахтларни шакллантириш учун берилади. 3.2. Банк кредити ҳисобидан ишлаб чиқариш объектлари ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуришни, таъмирлашни, техникавий қайта жиҳозлашни молиялаштириш фақатгина қарз олувчи томонидан банк филиалига Ер кодекси, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 декабрдаги 472-сонли, 1997 йил 29 октябрдаги 488- сонли, 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли, 1999 йил 20 декабрдаги 532-сонли қарорларига мувофиқ барча лойиҳа-смета ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилгандан кейингина очилади. 3.3. Тақдим этилган барча ҳужжатларни синчиклаб ўрганганидан сўнг банкнинг кредит бўлими илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда кредит берилиши мумкин ёки рад жавоби бериш ҳақида қарор қабул қилиш учун ўз хулосасини Кредит қўмитага тақдим қилади. Кредит қўмитанинг ижобий хулосасидан сўнг банк филиали қарз олувчи билан кредит шартномаси тузади. Қурилаётган объектлар (корхоналар)нинг Дирекциялари билан кредит шартномалари тузишга йўл қўйилмайди. 3.4. Кредитни берилиши ушбу Низомнинг 2.22. бандига асосан қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади: бажарилган ишлар учун пудратчи ташкилотларга тўлов ҳужжатларини тўлашда ушбу қурилиш сметасига киритилган асбоб - ускуна сотиб олиш ва бошқа ҳаражатлар, қурилиш ишларининг йиллик ҳажмининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўловни амалга оширилганлигини эътиборга олиш лозим. Қурилаётган корхонани Дирекциясини сақлаб туриш-кадрлар тайёрлаш билан боғлик, бўлган бошқа ҳаражатлар, бинолар учун ижара ҳақлари ва шунга ўхшаш ҳаражатларни кредитлаш объектининг сметасида кўзда тутилмаган бўлса кредит ҳисобидан тўлаш ман эътилади. 3.5. Кредит ва улар бўйича ҳисобланган фоиз тўловларини ундириш ушбу Низомнинг 2.24., 2.25., ва 2.26. бандларига асосан амалга оширилади. Download 31.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling