Кодексига, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»


Айланма маблағларни тўлдириш учун кредит расмийлаштириш тартиби


Download 31.72 Kb.
bet2/5
Sana23.03.2023
Hajmi31.72 Kb.
#1288464
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Кредитлашни ташкил этиш асослари

2. Айланма маблағларни тўлдириш учун кредит расмийлаштириш тартиби.
2.1. Кредит олиш учун хўжалик субъекти банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) кредит аризаси (1- илова);
б) давлат солиқ хизматининг маҳаллий (туман) идораси томонидан электрон кўринишда қабул қилинганлиги тўғрисидаги белги қўйилган сўнгги ҳисобот даврига бўлган бухгалтерлик баланси, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ёйилмаси ҳамда 90 кундан ошиб кетган қарздорликлари бўйича солиштирма далолатномалар, фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисобот;
в) олинадиган кредитнинг самарадорлиги, қайтаришлилиги, тўланиши ва таъминланиши ҳамда пул оқимининг таҳлили албатта кўрсатилган бизнес режа.
2.2. Кредит ходими юқорида кўрсатиб ўтилган барча ҳужжатларни олгач қуйидагиларни аниқлайди;
- субъектнинг кредитга қобиллигини, унинг рейтинг баҳосини, бунда ликвидлик коэффициентидан мажбурий тартибда фойдаланган ҳолда, пул маблағларини қоплашни, алоҳида ишлатишни, жалб этишни, айланма маблағларнинг фойда келтиришини ва айланиш тезлигини, шунингдек, кредитнинг мақсади устав фаолиятига мос келишини, кредитнинг турини (2-илова кредитга қобилликнинг ҳисоб - китоби).
2.3. Банк филиалларида қарз олувчиларнинг кредит аризаларини рўйхатга олиш учун “Аризаларни рўйхатга олиш китоби” юритилади ва бу китобнинг варақлари рақамланади, тикилади ҳамда Банк Раисининг кредитлаш масалалари бўйича ўринбосари ёки ушбу масала бўйича масъул шахснинг имзоси ва Бош банкнинг муҳри билан тасдиқланади. Мазкур китобда қуйидагилар қайд этиб борилиши шарт: кредит аризаси берувчи мижознинг тўлиқ номи, ариза берилган сана, сўралаётган кредит миқдори, кредитни мақсади, муддати, кредит бўлимининг хулосасини банк раҳбариятига тақдим этилган санаси, Кредит қўмитаси томонидан кредит бўлимининг хулосасини кўриб чиққан санаси, қарор қабул қилинган сана, кредит бермаслик тўғрисида қарор қабул қилинса унинг асослари.
2.4. Қарз олувчи кредитни тўлай олмаслик хатаридан қочиш мақсадида ишончли кредитдан ташқари, асосий талаби унинг реализация қилинишидан иборат бўлган таъминлашга ҳам эга бўлиши керак.
Қарз олувчи банкка қуйида кўрсатилган таъминот турларидан бирини тақдим этишга ҳақли:

  • мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;

  • банклар ёки суғурта идораларининг кафолати;

  • учинчи шахсларнинг кафиллиги;

  • ўз фаолиятини қонунларда белгиланган тартибда юритувчи суғурта идораларининг кредитни қайтарилмай қолиш хатарини суғурталаганлиги ҳақидаги суғурта полиси.

Мулкчиликнинг барча шаклидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига берилган кредитлар бўйича суғурта компанияси Савдогарбанк фойдасига берган қарз олувчининг кредитни тўлай олмаслик хатаридан суғурта полисини таъминот сифатида қабул қилиб олишга рухсат берилади.
Бунда кредит бериш фақат суғурта тўлови суғурта компаниясининг банк ҳисобварағига ўтказилгани ва қарз олувчи банкка суғурта полисини тақдим этганидан кейин амалга оширилиши мумкин. Суғурта полисида қарз олувчи олинган кредитларни ва у бўйича фоизларни тўлай олмаган тақдирда суғурта ташкилоти кредитнинг барча суммасини ва у бўйича ҳисоблаб чиқарилган фоизларни тўлаш маъсулиятини ўз зиммасига олиши тўғрисидаги ёзув бўлиши зарур.
Бериладиган кредит ҳисобидан суғурта тўловини тўлаш ман этилади.
2.5. Мол-мулк гарови кредит таъминотининг асосий шакли бўлиб, қарз олувчининг мулки ҳисобланган ҳар қандай мол - мулк ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги қонунига мувофиқ гаров нарсаси бўлиши мумкин бўлган оборотдан олиб қўйилган буюмлардан ташқари, қимматбаҳо бойликлар, заргарлик буюмлари, эркин алмаштириладиган валюталар шу жумладан буюмлар ва мулкий хуқуқлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин.
"Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-моддасига ўзгартишлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларига оид айрим қонун хужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги Қонунида (2006 йил 3 апрел) келтирилган корхоналар ва мол-мулк рўйхати гаров ашёси бўла олмайди.
2.6. Қарз олувчининг мажбуриятларини таъминоти сифатида қабул қилинган мол-мулк ва таъминотнинг бошқа шакллари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • бошқа гаровдан ҳоли бўлиши;

  • юқори ликвидликка эга бўлиши, бунда активларнинг пул маблағларига конвертациялаш қобилияти тушунилади;

  • узоқ вақт сақланиш қобилиятига эга бўлиши.

2.7. Банк филиали мол - мулк гарови асосида кредитни расмийлаштиришда кредит олувчи билан гаров ҳақидаги ёзма шартномани тузади (кредит шартномаси лойиҳаси асосида). Гаров шартномасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг рўйхати, баҳоси ва манзили, гаров билан таъминланадиган мажбуриятларни бажаришнинг моҳияти, миқдори ва муддати кўрсатилади. Мол-мулк гарови қарз олувчи ҳисобидан Савдогарбанк фойдасига суғурталаниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 271 - моддасига мувофиқ албатта нотариал жиҳатдан тасдиқланиши керак.
Банк гаровга қўйилган мулкни сақланиши бўйича кредит шартномада кўрсатилган муддатларда жойида текширув ўтказиши лозим.
Агарда гаровга бир неча шахснинг тасаруффида бўлган мол-мулк расмийлаштирилаётган бўлса бундай ҳолда мулкка эгалик қилувчи барча шахсларнинг ёзма равишдаги розилиги билангина ушбу мол-мулк гаровга берилиши мумкин.
Нотураржой бино-иншоатлар гарови буйича шартномалар Давлат кадастри туман ва шаҳар хизматлари органлари томонидан қайд этилиши лозим.
Тураржой бинолари гаровга қабул қилинмайди.
Берилаётган кредитнинг миқдори гаровга қўйилган мулк суғурта баҳосидаги қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги керак.
Гаровга қўйилган мол-мулк томонларнинг келишувига асосан тўлиғича қарз олувчининг тасарруфида қолади ёки банк ихтиёрига берилади.
2.8. Юқори ликвидликка эга бўлган давлат облигациялари ҳам гаров нарсаси бўлиши мумкин ва уларни гаровга қўйиш алоҳида шартнома билан расмийлаштирилади.
2.9. Банкларнинг кафолатларига асосан кредит берилишида кафолатларни расмийлаштириш Фуқаролик кодексининг 299 - 310 моддаларида кўрсатилган тартибда ёзма равишда амалга оширилади.
Савдогарбанк филиаллари фақатгина тижорат банкларнинг Бош банки томонидан тақдим этилган кафолатларни қабул қилишлари шарт.
Кредитни қайтариш муддати келиб, қарз олувчининг депозит ҳисоб варағида пул маблағи бўлмаган тақдирда кафолат берувчи банк қарз берган банк филиалининг ёзма равишда билдирган хабарномасига мувофиқ муддатида тўланмаган кредит ҳамда фоиз тўловларини ўз ҳисобидан ўзининг тўлов топшириқномалари билан бевосита қарз олувчининг кредит ҳисоб варағига ўтказиб беради.
2.10. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292 - моддасига мувофиқ тузилган учинчи шахснинг қарз олувчининг тўлов қобилияти йўқлигида унинг қарзини тўлашга розилиги тўғрисидаги мажбурияти ҳам кредитни қайтарилишини таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкин, бундай мажбурият мустақил мажбурият - кафиллик тарзида расмийлаштирилади.
Тўлов қобилиятига эга бўлган ҳамда 2-сонли картотекада муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари бўлмаган учинчи шахслар кафиллик берувчи бўлишлари мумкин.
2.11. Кафиллик қарздор билан кафиллик берувчи ўртасида банк фойдасига ёзма шаклда кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Шартномада кафиллик берувчи банк филиаллари олдида кредит олувчининг ушбу кредит бўйича мажбуриятларини, қарздор уни кредит шартномасида белгиланган муддатда бажармаган тақдирда, бажариш юзасидан зиммасига мажбуриятлар олиши таъкидланади. Кафиллик берувчининг маъсулияти қарздорнинг қарз бўйича ҳисоблаб чиқарилган фоизларини ҳисобга олган ҳолда қарз миқдори билан чегараланади.
Кредит таъминоти сифатида кафиллик шартномасини қабул қилиш вақтида банк кафиллик берувчининг молиявий ҳолатини ҳамда унинг тўлов қобилиятини таҳлил этиши лозим ва ижобий ҳал бўлгандагина кафиллик шартномасини берилаётган кредит таъминоти сифатида қабул қилиши мумкин. (3-илова кафиллик шартномаси)
Кафиллик шартномаси кафиллик берувчи мажбуриятлар бўйича асосий жавобгар бўлганидаги каби банкка кафиллик берувчининг мажбуриятларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Кафиллик шартномаси кредитнинг ва у бўйича ҳисобланган фоизларнинг бутун суммасини қамраб олади.
2.12. Кафиллик шартномасига қуйидагилар илова қилинади:

  • кафиллик берувчининг банкдаги ҳисобварағи ҳолати тўғрисидаги маълумотнома;

  • кафиллик берувчининг бошқа банклардаги барча банк ҳисоб – варақлари тўғрисидаги маълумотнома, улардаги қолдиқни кўрсатган ҳолда;

  • кафиллик берувчининг ўз банки олдида кредитлари ёки бошқа қарзи йўқлиги;

  • кафиллик берувчининг 2-сонли картотекада қарзлари йўқлиги.

Ушбу маълумотномалар ва маълумотлар талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк муассасасининг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади ва думалоқ муҳр билан тасдиқланади.
Банк филиаллари кафиллик берувчининг молиявий ҳолатини тасдиқловчи аудиторлик хулосаларни ҳам талаб қилишга ҳақли.
2.13. Кредитни қайтариш муддати келган ва қарздорнинг депозит ҳисобварағида маблағи бўлмаган тақдирда кафиллик берувчи шахс қарз олувчининг банкини ёзма хабарномасига асосан ўзининг тўлов топшириқномаси билан талаб олинадиган депозит ҳисобварағидан тўланмаган кредитини ва унга ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизларни қарз олувчининг бевосита кредит ҳисобварағига ўтказади.
2.14. Банк кредитга таъминоти сифатида қабул қилинган ҳужжатлар, яъни мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови, кафиллик шартномаси ва кафолатлар Марказий банкнинг 2004 йил 13 августдаги 290- сонли янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларинниг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси»га асосан банк филиалларида мос равишда кўзда тутилмаган ҳолатлар 94502 «Мол-мулклар асосидаги гаров таъминоти», 94501 «Қимматбаҳо қоғозлар асосидаги гаров таъминоти» ва 94503 «Кафолатнома ва кафиллик асосидаги гаров таъминоти» ҳисобварақларида юритилади.
2.15. Тақдим этилган ҳужжатларни синчиклаб ўргангандан сўнг банк ходими кредит битимини тузиш имконияти бор - йўқлиги тўғрисидаги хулосани (4-илова) расмийлаштиради, бунда қуйидагиларни кўрсатади:

  • кредитга қобиллиги;

  • кредитнинг мақсади, муддати ва миқдори;

  • кредит қайтарилишининг таъминланиши;

  • фоиз ставкаси.

2.16. Банк кредит бўлими ходимининг ва кредит бўлими бошлиғининг имзоси қўйилган хулосасини илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун кредит қўмитага тақдим этилади. Кредит қўмита эса ўз ваколатларидан келиб чиққан ҳолда уч иш куни ичида тегишли қарор қабул қилади (Кредит қўмита баёни).
2.17. Мазкур хулоса Кредит қўмитаси раиси томонидан тасдиқангандан сўнг кредит шартномаси тузилади ёки ўша куннинг ўзида қарз олувчига ёзма равишда рад жавоби берилади. Рад жавобида кредит ажратиш учун кредит битимини тузмаслик сабаблари кўрсатилади.
2.18. Кредит қўмитасининг ижобий хулосасидан кейин кредит шартномаси тузилиб, у банк раҳбари ва қарз олувчи томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
2.19. Кредит шартномасида қуйидагилар кўзда тутилади (5-илова):

  • кредитнинг мақсади ва миқдори, уни бериш ва сўндириш тартиби;

  • мажбуриятларни таъминланганлик шакллари, фоиз ставкалари, уларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби;

  • кредитни беришда ва сўндиришда тарафларнинг ҳуқуқлари ҳамда маъсулиятлари;

  • кредитни бериш учун зарур бўлган маълумотлар, ҳисоб-китоблар ва бошка ҳужжатлар ҳамда уларнинг даврийлиги;

  • банк томонидан жойида ҳисоб-китобларни юритилиши, кредитдан мақсадли фойдаланиши, кредитни қайтарилишини таъминоти сифатида гаровга олинган мол-мулкларни сақланиш ҳолати ва бошқа масалалар бўйича текширувлар ўтказилиши.

2.20. Кредит шартномаси тузилгандан сўнг банк филиали раҳбари ва кредит ходимининг имзоси билан кредитни қайтариш муддати ҳамда фоиз ставкаси кўрсатилган ҳолда берилган фармойишга асосан бухгалтерия бўлимида қарз олувчига кредит ҳисобварағи очилади.
2.21. Кредитни бериш тўғрисида қарор қабул қилиниши билан қарз олувчига кредит карточкаси очилади ва шу карточка бўйича кредит устидан назорат олиб борилади.
2.22. Кредит бериш алоҳида кредит ҳисобварағидан қарз олувчининг кредит шартномасида кўрсатилган мақсадга мувофиқ, товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш учун кредит бўлими ходимининг имзоси билан тасдиқланган тўлов топшириғини бажариш йўли билан амалга оширилади.
Савдо ташкилотларининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, уларнинг 2-сонли картотекасида тўлов ҳужжатлари, банк кредитидан ва фоиз тўловларидан муддати ўтган қарзлари бўлмаган ҳолда ҳамда банкка бир чорак мобайнида топширадиган ўртача нақд пул тушуми олдиндан берилган кредитни ва янгидан берилиши режалаштирилаётган кредитни ҳисобланадиган фоизлари билан биргаликда қопланишини таъминлаган тақдирдагина ҳар 3 ойда қайтариш шарти билан 1 йилгача муддатга берилиши мумкин.
Банк филиаллари савдо ташкилотларига аҳолининг биринчи даражали эҳтиёжи ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини шакллантириш учун бир битим ёки босқичма-босқич бир неча битимлар бўйича 3 ойдан - 6 ойгача муддатга кредит беришлари мумкин.
2.23. Берилган кредитлар муддатли мажбуриятномалар билан расмийлаштирилади ва кўзда тутилмаган ҳолатлар 91801 - «қарз олувчининг қисқа муддатли кредитлар буйича мажбуриятлари» ҳисобварағида тўлиқ тўлангунига қадар ҳисобга олинади. Кредитнинг қисман тўланганлиги муддатли мажбуриятноманинг орқа томонига тўланган санаси, миқдори ва тўланмай қолган қолдиқ миқдори кўрсатилган ҳолда ёзиб борилади,
Тўлаш муддати келганда ва қарз олувчининг пул маблағлари бўлмаган тақдирда кредит муддати ўтган кредитлар ҳисоб-варағи орқали ундиришга тақдим этилади, муддатли мажбуриятномалар эса 2-сонли картотекага жойлаштирилади ва календар навбати тартибида ундирилади.
Банк филиаллари ҳар ойда тўлов муддати ўтган кредитлар бўйича қарздор мижоз билан таққослама далолатномалар тузади.
2.24. Муддати ўтган фоиз тўловлари бўйича қарзлар юзага келганда бу қарзларга мемориал ордер ёзилиб 2-сонли картотекага қўйилади ва у календар навбати тартибида ундирилади. Бу ҳолатда фоиз тўловлари бўйича қарзлар кредит қарзларидан олдин ундирилади (ушбу шарт кредит шартномасида кўрсатиб ўтилиши зарур).
Банк филиаллари муддати ўтган кредитлар бўйича пайдо бўлган вақтидан 60 кундан (бир йил муддатгача берилган кредитлар учун) ва 90 кундан (бир йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар учун) ошгандан кейин ҳам то ушбу кредит тўлиқ ундирилгунга қадар оширилган фоиз ставкаларини қўллаган ҳолда уларнинг ҳисоб-китобини кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида юритиш йўли билан фоиз ҳисоблашни давом эттиради.
Банк филиаллари ҳар ойда баланс ҳисобварақлари ва кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида юритилаётган фоиз қарзлари бўйича қарздор мижоз билан таққослама далолатномалар тузади.
2.25. Кредитни сўндириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • муддатидан илгари, қарз олувчининг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағидаги пул маблағларини эркин қолдиғини унинг тўлов топшириқномасига асосан кредит ҳисобварағига ўтказиш йўли билан;

  • муддатли мажбуриятнома ва мемориал ордерларга асосан қарз олувчининг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағидан сўндириш муддати келган кредитлар бўйича қарзларни ундириш йўли билан;

  • банк томонидан қабул қилинган кафиллик шартномаси, кафолат, суғурта полиси бўйича суғурта тўловлари мажбуриятларидан фойдаланиш орқали.

2.26. қарздор томонидан асосий қарз ва улар бўйича ҳисобланган фоиз тўловлари кредит шартномасида белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда банк филиали қарздорга нисбатан ушбу Низомнинг 5.6. бандида кўрсатиб ўтилган талабларни қўллайди.

Download 31.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling