O’zbekiston respublikasi maktabgacha ta’lim vazirligi. Quyi chirchiq tumani 24-sonli davlat maktabgacha


Download 252.62 Kb.
bet1/8
Sana29.01.2023
Hajmi252.62 Kb.
#1139662
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
802 davlat dasturi 2021 -rus




O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA TA’LIM VAZIRLIGI .

QUYI CHIRCHIQ TUMANI
24-SONLI DAVLAT MAKTABGACHA
TA’LIM TASHKILOTI
DAVLAT O’QUV DASTURI ”
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
22.12.2021 YIL 802-SONLI QARORI



Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартига


2-ИЛОВА
Мактабгача таълим ташкилотининг
ДАВЛАТ ЎҚУВ ДАСТУРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури (кейинги ўринларда — давлат ўқув дастури) мактабгача таълим ташкилотининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий фаолиятнинг асосий ғоялари, шунингдек, боланинг таълимнинг кейинги босқичига ўтишидаги асосий компетенцияларини белгилаб беради.
2. Давлат ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги таълим ташкилотларида қўллаш учун мажбурий ҳисобланади:
давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
мактабгача таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи нодавлат ташкилотлар;
мактабгача гуруҳларга эга бўлган «Меҳрибонлик» уйлари ва «Болалар шаҳарчалари»;
мактабгача ва бошланғич таълимни назорат қилувчи мактабгача таълим бошқаруви органлари.
3. Давлат ўқув дастури вариатив ўқув дастурларини яратишда мажбурий таянч ҳужжат ҳисобланади.
Таълим ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган вариатив ўқув дастурларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
4. Таълим ташкилоти давлат ўқув дастури асосида ўзининг ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга. Таълим ташкилотининг ишчи ўқув дастури ташкилот педагоглари томонидан ота-оналарни жалб этган ҳолда тузилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.
2-боб. Мактабгача таълим ташкилотида таълим жараёнининг мақсади ва асосий принциплари
5. Мактабгача таълим ташкилотида таълим жараёнининг мақсади — болаларда умумий компетенциялар ва ривожланиш соҳалари компетенцияларини шакллантириш учун тегишли шароитлар яратишдан иборат.
6. Мактабгача таълим ташкилотида таълим жараёнининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
бола ҳуқуқлари, унинг ўзига хос ривожланиш хусусияти ва салоҳиятини ҳисобга олиш;
таълим жараёнида барча турдаги ривожланиш соҳаларининг ўзаро боғлиқлиги;
боланинг саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, унинг эҳтиёжлари, шу жумладан, ҳаракатланиш эҳтиёжларини қондириш;
боланинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш;
ўйин орқали таълим бериш ва ривожлантириш;
боланинг ривожланиши ва ижтимоий мослашиши учун қулай муҳит яратиш;
бола учун хавфсиз муҳитни таъминлаш;
мактабгача таълим ташкилотининг оила, маҳалла ва мактаб билан ҳамкорлиги;
миллий маданий анъаналар қадриятини ошириш ва бошқа миллатлар маданиятига ҳурмат, бошқа миллатлар маданиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш.

Download 252.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling