O’zbekiston respublikasi maktabgacha ta’lim vazirligi. Quyi chirchiq tumani 24-sonli davlat maktabgacha


-боб. Мактабгача таълим ташкилотида боланинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва уни амалга ошириш, қўшимча таълим хизматлари, ота-оналар билан ҳамкорлик


Download 252.62 Kb.
bet2/8
Sana29.01.2023
Hajmi252.62 Kb.
#1139662
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
802 davlat dasturi 2021 -rus

3-боб. Мактабгача таълим ташкилотида боланинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва уни амалга ошириш, қўшимча таълим хизматлари, ота-оналар билан ҳамкорлик
7. Боланинг мактабгача таълим ташкилотидаги ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва унинг амалга оширилиши учун мактабгача таълим ташкилоти раҳбари жавобгар бўлади.
8. Қўшимча таълим хизматлари мактабгача таълим ташкилоти томонидан имкониятлардан келиб чиққан ҳолда болалар ва аҳоли эҳтиёжларига мос равишда ташкил этилади.
Қўшимча таълим хизматлари факультатив ҳисобланади ва уларни ташкил қилишда кўнгиллилар (волонтёрлар), ота-оналар ва ҳомийлар иштирок этиши мумкин.
9. Мактабгача таълим ташкилотида алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш ва уни амалга ошириш учун мактабгача таълим ташкилоти раҳбари жавобгар бўлади.
Зарурат туғилганда, педагоглар таркиби ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбарияти, тор ихтисослик мутахассисларини жалб этган ҳолда бола (унинг ривожланиши) учун ўқув-тарбиявий фаолиятнинг индивидуал режасини тузади.
10. Боланинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун мактабгача таълим ташкилоти ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликнинг қуйидаги шаклларини ташкил қилиши мумкин:
ота-оналарнинг мактабгача таълим ташкилоти борасидаги фикрларини ҳисобга олиш;
илк ривожланиш масалаларида ота-оналарга билим бериш;
ота-оналарни ўқув-тарбиявий жараёнда фаол қатнашишга жалб этиш;
ота-оналарнинг ташкилот ҳаётида иштирок этиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.
4-боб. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда алоҳида ёндашув
11. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда алоҳида ёндашув ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни назарда тутади.
Бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолият ва ахлоқ субъекти сифатидаги яхлит ривожланишини талаб этади.
Компетенция боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир. Бошланғич компетенциялар, ривожланиш соҳасидан қатъи назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.

Download 252.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling