E-ijro auksion
Download 64.59 Kb.
|
Комилов Исраил Турғунбоевич
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Руспубликаси Фарғона вилояти ФАРҒОНА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ QARORI
- ҚАРОРИ «____» ____________ 2020 йил №___ Водил шаҳарча
- ҚАРОР ҚИЛАМАН
- Туман ҳокими: И. Носиров
«____» ____________ 2020 йил №___ Водил шаҳарча “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали сотилган ер майдонини ажратиш ва курилишга рухсат бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3677-сонли ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорларига асосан “E-IJRO AUKSION” оператори, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК нинг №YU 1113- 000011 сонли баённомаси ҳамда тааллукли ташкилотларнинг хулосаларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг "Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. “E-IJRO AUKSION” оператори, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК нинг № YU1113 - 000011 сонли баённомаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. Мазкур баённомага мувофиқ ер участкаси Комилов Исраил Турғунбоевич (олтмиш миллион уч юз беш минг) сўм бахога сотилганлиги инобатга олинсин. 2. “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида 2020 йил 6 январ куни ўтказилган электрон ёпиқ аукцион оркали Комилов Исраил Турғунбоевчга (СТИР 509836347) га сотилган Фарғона тумани Миндонобод маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган 0.0250 га ер майдони (ер участкасининг раками 1730233- ZU /14693, ЛОТ раками: 0161414) Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси учун ер ажратилсин ва курилишга рухсат берилсин. 3. Комилов Исраил Турғунбоевич зиммасига: -Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорида кўрсатилган регламент асосида курилиш ишларини лойихалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ-1, АРТ-2), лойиха ва бошка тегишлн хужжатлариии тайёрлаш; - курилиш ишларини 2021 йил 6 январ санасигача тўлик битказиш ва ишга тушириш; - мазкур ер участкасидан белгиланганнидан бошка мақсадда фойдаланмаслик; - санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, Давлат Экологик экспертиза хулосасини олиш, худудда мавжуд бўлган кабель тармоғини ўз хисобидан хавфсиз жойга кўчириш; - хар кандай курилиш-таьмирлаш ишларини олиб боришда ҳамда келгуси фаолияти даврида шу худудда ободонлаштириш ишларига доимий эътибор қаратиш, кўшни мулк эгалари манфаатларига зиён етказмаслик ва уларнинг тинчлик осойишталигини бузмаслик, экологик талаблар, шунингдск, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш вазифалари юклатилсин. Мазкур шартлар бажарилмагаи ва объект ўз вақтида ишга туширилмаган холатда ер майдонини туман ҳокимлиги Давлат ер захира фондига қайтариш ҳамда ер участкасига бўлган хукуқ бекор қилиниши инобатга олинсин. 4. Туман хокимлиги бош хисобчиси А.Маматовга Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли карори билан тасдикланган Низомга мувофиқ мазкур ер участкасидан доимий фойдаланиш хуқуқини реализация қилиш бўйича ўтказилган ва туман хокимлигининг махсус банк хисоб рақамида жамланган пул маблағининг (тўрт юз қирқ олти минг) сўм вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Давлат корхонасининг банк хисоб рақамига, қолган маблағлар туман бюджетига ўтказиш вазифаси юклатилсин. 5. Туман Ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлими (В.Эсонов) га ер майдони бўйича хисоботларга тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси тошпирилсин. 6. “Ермулккадастр” ДК туман филиали (А.Нурматов)га Комилов Исраил Турғунбоевич томонидан сотиб олинган 0,0250 га ер майдонини юқоридаги мажбуриятларни бажаргунга қадар вақтинча (2021 йил 6 январ кунига) муддатда фойдаланиш хуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилсин. 7. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Д.Адхамов)га фуқаро “Савдо ва маиший хизмат кўрсатши” раҳбари томонидан амалдаги тартибга мувофиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундирилишини доимий назоратга олиш топширилсин. 8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Ахмедов зиммасига юклатилсин. Туман ҳокими: И. Носиров Download 64.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling