E-qaror gov uz 47-11-0-Q/23 13 III. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
фойдаланаман” шиори остида аҳолини огохликка чақирув акс этган қисқа
Download 325.66 Kb. Pdf ko'rish
|
киберхавфсизлик буйяича берлашув
фойдаланаман” шиори остида аҳолини огохликка чақирув акс этган қисқа
видеороликлар танловини бўйича: 10.1. Танловда Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Тиббиёт муассасаларида иш фаолиятини олиб бораётган ходимлари кибержиноятларни олдини олиш, аҳолини огоҳликка чақиришга, киберхавфсизлик ҳақидаги саводхонлигини оширишга хизмат қилувчи “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман!” шиори остида шахсан ўзлари иштирокида суратга олинган видеоролик билан иштирок этишлари мумкин. e-qaror.gov.uz 47-11-0-Q/23 16 10.2. Танловда ҳақида ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон берилади. Танловда қатнашиш истагида бўлган тиббиёт ходимлари ўзлари суратга олган видеороликларини махсус Telegram-бот орқали (танлов эълонида бот кўрсатилади) юборади. 10.3. Танлов мақсадидан келиб чиққан ҳолда кибержиноятларни олдини олиш, аҳолини огоҳликка чақиришга, уларнинг киберхавфсизлик ҳақидаги саводхонлигини оширишга хизмат қилувчи видеоролик бўлиши лозим. 10.4. Махсус комиссия томонидан ушбу танлов учун ташланган 15та видеоролик танлаб олиниб, улар Telegram-бот орқали ижтимоий тармоқ кузатувчилари томонидан овоз бериш орқали баҳоланади. Энг юқори кўрсаткичга эришган иштирокчилар ғолиб ва совриндор деб топилади. 11. Маҳаллалар ўртасида кибержиноятларга қарши курашишни тарғиб қилувчи “Энг яхши маҳалла” танлови бўйича: 11.1. Танловда Фарғона вилоятидаги барча маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари иштирок этган ҳолда ўзларининг яшаш ҳудудидаги аҳолини қай даражада тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борганлиги ва қанча фуқароларни ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази томонидан очилган ижтимоий тармоқлардаги “Cyber102” каналларига доимий хабардор бўлиб бораётганликлари кўрсаткичи билан иштирок этишлари мумкин. 11.2. Танловда ҳақида ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон берилади. Танловда автоматик равишда Фарғона вилоятидаги барча маҳалла ва қишлоқ фуқаролик йиғинлари аҳолисини тарғибот ишларидан хабардор қилиниб борилаётганлиги махсус Telegram-бот орқали ҳисобга олиниб борилади. 11.3. Танлов мақсадидан келиб чиққан ҳолда кибержиноятларни олдини олиш, аҳолини огоҳликка чақиришга, уларнинг киберхавфсизлик ҳақидаги саводхонлигини ошириш учун маҳалада яшовчи барча хонадонларда “Cyber102” платформаси билан танишиб бориш тавсия этилиши юзасидан тарғибот ишларини олиб боришлари лозим. 12. Танловнинг ғолиби ва совриндорларига мазкур фармойишнинг 4-иловасида кўрсатилган қиммат баҳо совғалар билан тантанали равишда ОАВ жалб қилинган ҳолда рағбатлантирилади. 13. Ҳакамалар ҳайъатига таркибида қўйидагилар киради: - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази масъул ходими; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling