e-qaror.gov.uz
47-11-0-Q/23
13
III.
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
6.
“Киберхавфсизлик билимдонлари” интеллектуал ўйини бўйича
6.1. Танлов 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида жамоавий тарзда ўтказилади.
Ҳар бир жамоа 5 нафар иштирокчидан ташкил топади.
6.2. Ташкил топган жамоаларнинг ўзларининг киберхавфсизлик соҳасига
доир
жамоа номи, жамоа логотипи ҳамда ўзининг шиори, шунигдек ҳар бир
иштирокчида бейджик бўлади.
6.3. Фарғона вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳарларидан жами 19 та жамоа
вилоят босқичида ўзаро беллашади.
6.4. Танлов икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда, минтақавий
ҳудудийлиги бўйича биринчи ва иккинчи минтақага тегишли шаҳар ва
туманлардан ташкил топган жамоалар ўзаро олти гуруҳга бўлигнган ҳолда
беллашади ва ушбу беллашувда ғалаба қозонган 6 нафар жамоа иккинчи босқич
финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
6.5. Танлов қуйидаги 3 та шарт асосида ўтказилади:
1-шарт. Билимлар беллашуви шарти. Бу шартда жамоаларга 10 тадан
савол берилади. Ҳар бир тўғри жавоб 1 баллдан жами 10 баллик мезонда
баҳоланади.
2-шарт. “Биз ёшлар кибержиноятларга қарши курашамиз!” мавзусида
ижтимоий видеролик тайёрлаш шарти. Жамоалар
ушбу мавзу доирасида
аввалдан тайёрлаб келинган ижтимоий видеороликларни ҳакамлар ҳайъатига
тақдим этади. Ҳакамлар ҳайъати 20 баллик мезонда баҳолайди.
3-шарт. Лойиҳалар шарти. Бу шартда танлов мақсадидан келиб чиққан
ҳолда аввалдан тайёрлаб
келинган янги лойиҳа (кибержиноятларни
олдини
олишга ҳамда аҳолининг киберхавфсизлик тўғрисидаги билимларини юксалишига
хизмат қилувчи) тақдимот қилинади. Лойиҳани тақдимот қилишда
ижодий
ёндашиш, тарғибот воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Лойиҳа 20 баллик