Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ер остки органлари
Мева ва уруғлари тўлиқ пишиб етилганда қўл билан териб олина-
ди ёки ёғоч ёрдамида қоқиб олинади. Кўпчилик ўт ўсимликларнинг майда мева ва уруғлари дон ўсимликлари сингари ўриб (плантацияларда махсус комбайн ёрдамида), хирмонда қуритиб, сўнгра янчилади ва ел- пиб, ажратиб олинади. Смородина, малина, четан мевалари эрта тонгда терилади. Ёмғирли кунларда мева ва уруғларни териш тавсия этилмайди. Улар асосан ша- моллатиб туриладиган оддий қуритиш хоналарида қуритилади, мевалар сал намлигини йўқотгандан кейин иситиладиган қуритиш хоналарида 70-90 С ҳароратда 1 сутка давомида қуритилади. Ер остки органлари (илдизпояси, илдизи, туганаги ва пиёзлари) ўсимлик ўзининг ўсиш даврини тугатиб тиним даврига кирган вақтида – кеч кузда ёки тиним давридан уйғонмасдан олдин – эрта баҳорда, кет- мон, белкурак, теша ва бошқа асбоблар билан ковлаб олинади. Бу дав- рда илдизларда физиологик фаол моддалар энг кўп тўпланади, улар йи- риклашади ва ўсимликларни вегетация даврида тўплаган моддалари ил- дизда тўпланади. Ўсимлик илдизини ва илдизпоясини қўлда суғуриб олиш мумкин эмас, фақат ковлаб олинади. Агар ўсимлик катта майдон- ларда жуда кўплаб ўсиб, ер остки органлари яхши тараққий этган бўлса, плугли трактор ёрдамида хайдаб йиғиб олинади. Йиғиб олинган ер ост- ки органларини лой, тупроқ, қум ҳамда барг ва поядан тозалаб, сувда ювиб, йирикларини майда бўлакларга қирқиб, қуритишга тайёрланади. Тиббиёт мақсадларида папоротник, зирк, ғозпанжа, доривор валериана, бўёқдор рўян, ширинмия, доривор алтей илдизлари тайёрланади. Дори- вор ўсимликларни илдизларини 2-3 йилда, баъзан 5-6 йилда бир ўткази- лади, бу уларнинг биологик заҳираларидан оқилона фойдаланиш имко- нини беради [6, 27]. 125 Ўсимликнинг ер устки қисмини (барг, гули, ўти) ҳаво очиқ вақтида эрталабки шудринг ва нам кўтарилгандан сўнг йиғилади. Акс ҳолда гул ва барг устидаги нам қуритиш вақтида ўсимлик рангининг ўзгариб, қорайиб ёки сарғайиб кетишига, уларнинг сифати ва дориворлик хусу- сиятларини бузилишига олиб келади. Йиғилган маҳсулотларни кераксиз қисмлардан, қум-тупроқлардан тозалагандан сўнг зудлик билан қуритиш лозим. Чунки, нам доривор маҳсулотлар бир ерда йиғилиб турса қизиб, чирий бошлайди, таркиби- даги биологик фаол моддалар парчаланади. Натижада доривор ўсимлик ўз шифобахш хусусиятини йўқотади. Доривор ўсимлик хом-ашёси бир- ламчи механик аралашмалардан тозалангандан кейин, дарҳол қуритишга қўйилади. Бу ишни кейинги кунга қолдириб бўлмайди. Доривор хом ашёни қуритиш маҳсулотнинг сифатини ва сақлани- шини таъминловчи энг муҳим жараёнлардан ҳисобланади. Қуритиш- нинг моҳияти шундан иборатки, ўсимлик органларида мавжуд фер- ментлар таъсирини имкон қадар тезлик билан тўхтатишдир. Фермент- лар хом-ашёни +40-60 С ҳароратда қиздирганда парчаланади. Тайёр- ланган доривор хом-ашё таркибидаги намлик миқдори ҳам турлича бўлади, масалан меваларда 90%, баргларда 80%, ўт ўсимликларда 70%, илдиз ва илдизпояларда 65%, пўстлоқлар, уруғлар, қуруқ меваларда 40% гача намлик бўлади. Демак, тайёрланган доривор хом-ашё ўртача 40-90% намликка эга бўлади. Улар қуритилгач сувсизланади, уларнинг таркибида 10-15% намлик қолади. Доривор хом-ашёни қуритиш ҳарорати унинг кимёвий таркибига боғлиқ бўлади: витаминли доривор хом-ашё 80-90 С ҳароратда, глико- зидли хом-ашё 50-60 С ҳароратда, алкалоидли доривор хом-ашёлар 40- 50 С ҳароратда, флавоноидли доривор хом-ашёлар 70-80 С ҳароратда, эфир-мойли ўт ўсимликлар 25-35 С ҳароратда қуритилади ва бу уларда таъсир этувчи биологик фаол моддаларни максимал равишда сақлани- шини таъминлайди [27]. Ўсимликларнинг гули, барги, ер устки қисми ва куртаклари соя (шийпонда, махсус қуритиш хоналарда) ва шамол яхши эсиб турадиган (елвизакли) соя жойларда, брезент мато устига юпқа қилиб ёйиб қурити- лади. Зарурат туғилса, харорати 50-60°С ли қуритгичларда қуритилади. Ўсимликларнинг қолган қисми (меваси, уруғи, пўстлоғи, илдизпояси, илдизи, туганаги, пиёзи ва бошқалари) очиқ жойда, қуёшда ёйиб қуритилади. Маҳсулотни ҳаддан зиёд қуритиб юбормаслик зарур, акс ҳолда у кукунга айланиб кетиши мумкин. Ўсимликлардан тайёрланган доривор хом-ашё (барглар, гуллар, мевалар, ўтли поялари) 1-2 йил сақланади, мевалар 2-3 йил, илдиз, илдизмевалар ва пўстлоқлар 3-5 йил- 126 гача сақланиши мумкин [6]. Доривор ўсимлик хом-ашёсини табиий иссиқлик ва қуёш нурида қуритиш имкониятлари бўлмаган ҳолларда (куз ойларида) сунъий иси- тиш қурилмаларига эга қуритиш биноларида ўтказилади. Кўпинча кало- риферли вентиляцион қуритиш тизимидан фойдаланилади. Бунда қури- тиш хонасида иссиқ хаво циркуляцияси ҳисобига хом-ашё сифатли қуритилади. Бу мақсадлар учун электр қуритиш аппарати (ЭСА) хам қўлланилади, унинг 4 та алоҳида камералари бўлиб, 40 та лотокларида 200 кг ўт ўсимликлар хом-ашёсини 2-3 соатда қуритиб беради.400 кг наъматак ва четан, дўлана меваларини 15-20 соатда қуритади. Доривор маҳсулотларни стандарт ҳолатга келтириш учун қуйидаги ишларни бажариш лозим: доривор маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида унга аралашган органик ва минерал аралашмалардан тозалаш, маҳсу- лотнинг нуқсонли, сифати бузилган қисмларини ажратиш, зарур ҳол- ларда қайта қуритиш ва майдалаш каби ишларни амалга ошириш керак. Маҳсулотни майдалаш доривор хом-ашёни дорихоналарга жўнатишдан аввал амалга оширилади, маҳсулотни сифатини пасайтирмаслик учун доривор маҳсулотлар сақлаш омборларида майдаланмасдан сақланади. Маҳсулотни майдалаш (баргларни қирқиш, ер устки қисмларини майдалаш, илдизларини кукунсимон ҳолатга келтириш) махсус машина- агрегатларда амалга оширилади. Ҳар бир маҳсулотларни қай даражада майдалаш кераклиги тегишли стандартларда (ГОСТ 24027.00.-80 “Сы- рье лекарственное растительное. Правила приемки и отбора проб”) кўр- сатилган бўлади ва уларга амал қилиш сифатли маҳсулот олишни таъ- минлайди. Маҳсулотлар яхшилаб қуритилгандан сўнг қоп, яшик, пакет- ларга солиниб, қуруқ, соя, салқин ва ҳаво кириб турадиган жойда сақла- нади. [6, 27, 36]. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling