Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Ўрмон ресурслари – Ўрмоннинг ёғоч ва ёғоч бўлмаган маҳсулотлари 
(қўшимча маҳсулотлари) хамда унинг фойдали (рекреацион) хусусият-
ларининг мажмуаси 
Ўрмон фонди – Ўзбекистон худудидаги ўрмончилик фаолияти юритиш, 


143 
ўрмонни қўриқлаш ва ўрмон барпо этиш учун ажратилган барча ўрмон 
ерлари 
Ўрмон кўчатзори –Дарахт-бута турлари кўчатларини етиштириш учун 
мўлжалланган ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш бўлими 
Ўзгарувчанлик – ўсимликларни ташқи муҳит таъсирида янгича белги-
лар ва хусусиятлар юзага келтириши. 
Фармакогнозия – асосан ўсимликлар, қисман хайвонлардан олинади-
ган доривор хом-ашёлар – ёғлар, эфир мойлари, дарахт елими, мум, ла-
нолин ва бошқаларни ўрганувчи фан. 
Фенология – дарахт-буталарда вегетация даврида фасллар ўзгаришига 
боғлиқ содир бўлувчи мавсумий (фаслий) ўзгаришларни ўрганувчи фан. 
Фитоценоз – турли хаётий шакллар ва турларга эга бўлган ўсимликлар 
мажмуи. У турлараро ва тур ичидаги ўсимликлар ўртасида яшаш учун 
кураш натижасида шаклланади. 
Флавоноидлар – бензо –у- пирон (хромон) ҳосиласи. Флавонидлар 
ўсимликлар дунёсида кенг тарқалган бўлиб, асосан гул ва баргларда 
тўпланади. Флавоноид препаратлар ва уларни сақловчи ўсимликлардан 
тайёрланган доривор воситалари тиббиётда Р витамини етишмовчили-
гида ва қон томирлари ўтказувчанлиги бузилишида келиб чиқадиган ка-
салликларни даволашда ишлатилади. 
Формация – ягона доминант дарахт туридан иборат турли ассоциация-
ларни бирлашмаси. 
Экотип – ўсимлик ареали доирасида муайян тупроқ-иқлим шароитла-
рига мослашган ва ирсий жихатдан барқарор ўсимлик шакллари. 
Эндемик – тор ареалга эга ва фақат кичик географик ҳудудда тарқалган 
ўсимлик тури. 
Эфир мойлари – учувчан, хушбўй, суюқ органик моддалар бирикмаси-
дан иборат. Бундай бирикмалар кўпгина ўсимликларда бўлиб, ўзига хос 
ҳид беради. Эфир мойлари фармацевтика саноатида, парфюмерия ва 
озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. 
Ювенил ўсимлик – уруғдан униб чиққан ва автотроф озиқланишга ўт-
ган ўсимлик ниҳоли. 


144 
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАРҚАЛГАН ТАБИИЙ ВА ИНТРОДУКЦИЯ 
ҚИЛИНГАН ДОРИВОР ДАРАХТ-БУТАЛАР ВА ДОРИВОР ЎТ 
ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎЗБЕКЧА, РУСЧА ҲАМДА ЛОТИНЧА 
НОМЛАРИНИНГ 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling