Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Дарахт елими (камедь) – Дарахт танасидаги шиллиқ моддаларни 
ўсимлик тўқималаридан оқиб чиқиб, пўстлоқнинг зарарланган жойла-
рини қоплаб қотишидан ҳосил бўлади. Таркибида полисахаридлар, қанд 
ва елим кислоталари, калий, магний ва кальций тузлари ва органик ки-
слоталар, ферментлар, ошловчи моддалар мавжуд. Тиббиётда ўрик ели-
ми, астрагал елими, араб елими (сенегал акациясидан олинади) ишлати-
лади. 
Дурагай – икки ўсимлик тури, шакли ва навларини ўзаро чатиштириш 
орқали яратилган ва ота-она ўсимлик организмлари ирсий белгиларини 
ўзида мужассамлаштирган янги ўсимлик. 
Дурагайлашув – икки тур ёки тур шаклларини чатишиши натижасида 
янги ўсимлик ҳосил бўлиши жараёни 
Дренаж – ер захини қуритиш ва сизот сувлари сатҳини пасайтириш 
учун ишлатиладиган зовурлар ва трубалар тизими. 
Доминант – фитоценозда унинг ташқи қиёфасини белгиловчи хукмрон 
асосий дарахт-бута тури. Унинг фитоценозда ҳажми ва биологик масса-
сига кўра биринчи ўринда туради ва фитоценозда иштироки 50% дан 
кўп. 
Доривор ўсимликлар (Plantae medicinalis)- таркибида инсон ва хай-
вонлар организмига таъсир этувчи биологик фаол моддалар тўпловчи ва 
тиббиёт мақсадларида доривор хом-ашёси тайёрланадиган ўсимликлар. 
Заҳарли ўсимликлар – таркибида одам ва хайвонлар учун заҳарли бўл-
ган моддалари мавжуд ўсимликлар. Ер шари флорасида 10000 турга 
яқин заҳарли ўсимликлар мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистонда айиқ-
товон, бангидевона, мингдевона, кўкмараз, парпи, талхак, тарвузпалак, 
ўрмонқора, қорамуғ, қўшяпроқ каби заҳарли ўсимликлар учрайди. 
Интродукция – бирор ўсимликни ўз ареалидан ташқарида у аввал ўсма-
ган минтақа ёки географик худудга келтириб ўстириш. 
Инулин – баъзи ўсимликларда тўпланиш хусусиятига эга заҳира поли-
сахариди. Асосан мураккабгулдошлар оиласига мансуб ўсимликларда 
учрайди. D-фруктоза қолдиқларидан ҳосил бўлади, фруктоза олишда 
фойдаланилади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling