Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Мусбат шакл – қимматли хўжалик-биологик хусусиятларига эга ва 
бошқа турдошларидан устун ўсимлик индивиди 
Нектар – ўсимлик гулларидаги асал безчалари, яъни нектар безчалари 
томонидан ажратиладиган ширин хушбўй шира, у гулни чангланиши 
учун хашоратларни жалб этишга хизмат қилади. 
Норматив-техник хужжат – Доривор ўсимликлар маҳсулотларини си-
фатини расмийлаштирувчи (регламентга солувчи) хужжатлар йиғинди-
си. Уларга давлат стандартлари, фармакопея мақолалари ва бошқа хуж-
жатлар киради.
Ошловчи моддалар (таннидлар) – ўсимликларнинг юқори молекуляр 
мураккаб фенол бирикмалари (молекуляр массаси 300-5000, баъзан 20 
минггача) аралашмаси бўлиб ўсимликларнинг ҳамма органларида 
70%гача тўпланиши мумкин. Улар хайвонларнинг хом териларини ош-
лаш хусусиятига эга. Тиббиётда буриштирувчи ва бактерицид восита 
сифатида ишлатилади.
Партенокарпия – дарахт-бута ўсимликларда уруғланмасдан туриб мева 


142 
ҳосил бўлиш ҳодисаси. 
Полисахаридлар – бир хил моносахаридлар (гомополисахаридлар) бир 
хил бўлмаган моносахаридлар (гетерополисахаридлар) ва баъзан угле-
вод бўлмаган бирикмалар (гетерополисахаридлар) қолдиқларидан тар-
киб топган юқори молекулали органик моддалар. Уларга крахмал, гли-
коген, целлюлоза, инулин, пектин, шиллиқ моддалар киради. 
Популяция – табиий танланиш жараёнида шаклланган ва муайян ареа-
лига эга дарахт-бута турлари. Популяция турнинг яшаш шакли ҳисобла-
нади. 
Регенерация – ўсимлик органидан унинг йўқотилган органларини қай-
та тиклаш ва ёш ўсимлик ҳосил қилиш қобилияти. Регенерация асосида 
ўсимликларни маданий шароитларда вегетатив кўпайтириш ва клонлар 
етиштириш амалга оширилади. 
Ризосфера – дарахт-бута илдизлари ўсиб турган ва микроорганизмлар 
тўпланадиган тупроқ қатлами. 
Сапонинлар – улар гемолитик ва юза фаоллигига эга бўлиб, совуққон-
ли хайвонлар учун заҳарлидир. Агликони тузилишига кўра стероид ва 
тритерпен сапонинларга ажратилади. Сапонинлар кенг спектрли фарма-
кологик хусусиятларга эга, улар седатив, стимуллаштирувчи шамол-
лашга қарши воситалар сифатида ишлатилади. 
Симбиоз – турли турдаги икки ўсимлик ёки ўсимлик – замбуруғ ораси-
даги биологик хамкорлик. Симбиоз турларни ўзаро ривожланишига 
кўмаклашади, улар орасида модда алмашинуви содир бўлади. 
Табиий танланиш – ўсимликларни табиий шароитларга максимал мос-
лашиб ўз тури, ҳаёти ва тараққиёти учун фойдали белги ва хусусиятла-
рини сақлаб қолиши.
Ўрмон – дарахтлар, буталар, ўт ўсимликлар, ҳайвонот олами ва микро-
организмлардан иборат, бир-бирига биологик боғлиқ, бир-бирига ҳамда 
ташқи муҳитга таъсир этувчи географик ландшафтнинг асосий элемен-
ти. 
Ўрмончилик – халқ хўжалиги ва аҳолини ёғоч ва бошқа ёғоч бўлмаган 
ўрмон маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда ўрмонни ях-
шилаш, муҳофаза этиш ва унинг сувни, тупроқни муҳофазаловчи-
ҳимоя, муҳит яратувчанлик ва ижтимоий функцияларини ошириш 
мақсадида ўрмондан фойдаланиш ва ўрмон етиштиришнинг назарияси 
ва амалиёти 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling