141
хусусиятларини ўзида тўлиқ мужассам қилган ёш ўсимлик.
Клонал микрокўпайтириш – ўсимликларни
стерил шароитларда in
vitro усулида жинссиз кўпайтириш.
Крахмал – заҳирадаги полисахарид бўлиб, ҳидсиз, мазасиз, майин оқ
кукун. Совуқ сув, спирт ва органик эритувчиларда эримайди. Тиббиётда
картошка, буғдой, маккажўхори ва гуруч крахмали ишлатилади.
Липидлар – ўсимлик ва хайвонлардан
олинадиган мой ва мойсимон
моддалар. Липидлар организмда энергетик заҳира ҳосил қилади ҳамда
ўсимлик ва хайвонларда сув юқтирмайдиган ҳимоя қатламини
юзага
келтиради.
Микология – замбуруғларни ўрганувчи фан, ботаниканинг бўлимла-
ридан бири.
Микориза – юксак ўсимликлар илдизи учларининг замбуруғ мицелий-
сини гифлари (иплари) билан қўшилиб ўсиши. Микориза дуккакдошлар
оиласига мансуб дарахт-бута ўсимликларда учрайди, ўсимлик ва
замбуруғ орасида углевод-азотли модда алмашинуви содир бўлади.
Микроэлементлар – ўсимлик озиқланиши учун жуда оз миқдорда за-
рур бўладиган минерал элементлар (бор, рух, мис, марганец, алюминий,
молибден)
Мутация – ўсимликда наслдан-наслга ўтувчи ирсий белги ва хусусият-
ларни кескин ўзгариши.
Мульча – Тупроқ юзасини беркитиш учун ишлатиладиган турли мате-
риаллар, уларга майдаланган торф, органик ўғит, компост, ёғоч қирин-
диси, сомон киради. Мульча тупроқ намини сақлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: