Стерил халат кийиш алгоритми
Download 0.74 Mb.
|
ÑÑеÑил Ñ Ð°Ð»Ð°Ñ ÐºÐ¸Ð¹Ð¸Ñ Ð°Ð»Ð³Ð¾ÑиÑми
Стерил халат кийиш алгоритмиЖарроҳлик ҳамшираси стерилланган халатни ўзгалар ёрдамисиз кийиши зарур, чунки у биринчи бўлиб операцияга тайёрланади. Тиббиёт ҳамшираси қўлларига гигиеник даражада ишлов берган бўлса, стерил пинцетдан фойдаланади, агар хирургик даражада ишлов берган бўлса, кўллари билан ишлайди. Мақсад: махсус стериллик зоналарида стерил тиббий буюмлар билан муолажани бажариш. Жиҳозлар: ичида стерил боғлов материаллари, халат ва резина қўлқоплари бўлган бикс. Кўрсатма: операция хонасида, боғлов хонасида ишлашга тайёргарлик. Бажариш алгоритми: Ҳамшира қўлларини суюқ совун билан ювади, антисептик ёрдамида ишлов беради. Биксни оёқ-тепки (педал) ёрдамида очади. Стериллик кўрсаткичлари индикатори ва боғлов материаллари ҳолатини баҳолайди. Ниқобни олиб кияди. Халатни олиб атрофдаги ашёларга, кийимларга тегиб кетмаслигининг олдини олиб оҳиста ёзади. Халатни ташқи юзасига тегмасдан, ёқанинг четидан ушлаб олади. Халатни ички томони билан ўзига қаратади. Халат енгига аввал ўнг, сўнгра чап қўл киргизилади (ёки бир вақтнинг ўзида ҳар иккала қўлни юқорига кўтариб киргизилади). Енглардаги ленталарни боғлайди. Халат белбоғларини эркин учи осилиб турган ҳолда ушлайди. Кичик ҳамширадан (санитарка) халати ва қўлларига тегмасдан, уларни орқасидан боғлаб қўйишини сўрайди. Стерил қўлқопларни кияди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling