Ёдгорликларни ёзма ва оғзаки маълумотлар ёрдамида ўрганиш
ЁДГОРЛИКЛАРНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА ЎХШАМАЛАРДАН (АНАЛОГЛАРДАН) ФОЙДАЛАНИШ
Download 120 Kb.
|
ЁДГОРЛИКЛАРНИ
ЁДГОРЛИКЛАРНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА ЎХШАМАЛАРДАН (АНАЛОГЛАРДАН) ФОЙДАЛАНИШ
Ўхшама ёрдамқа,а ёдгорликнинг дастлабки ёки ундан кейинги қиёфалари аникланади. Яъни ўхшама нафақат дастлабки қатламни ўрганиш учунгина, балки кейинги қатламларни ҳам ўрганиш учун қўлланилади. Ўхшама воситасида муайян ёдгорликнинг тарихдаги ўрни ва роли аниқланади. Аниқлик ўрганиш жараёнида тобора чуқурлашади. Ўхшама дастлабки тахмин (рабочая гепотеза) қилиш имкониятини беради. Ўхшама ёрдамида натурадаги тадқиқ маълумотларини, масалан кичик бир қолдиғини, интерпретадия қилиш имкониятини беради. Бунда қолдиқ баҳоланади, бутун унсур қиёфаси аниқланади. Ўхшама таъмирлаш тарихининг дастлабки даврларида намуна вазифасини ўтаган. Ўхшамага қараб таъмир ишлари бажарилган. Ҳозирги вақтда ўхшама график реконструкдияда кенг қўлланилади. Таъмир лойиҳасини яратишда ўхшама ва график реконструкция асосий услуб эмас, балки ёрдамчи услубдир. Ҳозирги асосий услуб археологик таъмирлашдир. Ўхшамани ўрганиш йўллари кенгдир. Аввало ўхшамаларнинг доираси (сони) аниқланади. Буларни аниқлашда қуйидаги беш асосий омиллар таъсир кўрсатади: 1. Вақт омили. Ўхшаманинг қурилиш вақти таъмирланувчи биноникидай бўлиши керак. Кейингилари ҳам бўлиши мумкин. Масалан, Самарқанддаги Улуғбек мадрасаси учун кейинги вақтда қурилган Шердор мадрасаси ўхшама сифатида қабул қилиниши мумкин. 2. Ҳудудий омил. 3. Мактаб омили. Бунга статистик йуналиш, меъморийлик мактаби, қурилиш устахонаси муайан меъморларга тегашли омиллар назарда тутилади. 4. Типологик омял. Ёдгорлик қайси бино топига кирса шу бино ўхшамаларидан фойдаланилади. 5. Қўйилган вазифа омили. Бир ёдгорлик учун хурли ўхшамалар олиниши зарур бўлишй мумкин. Масалан, турли қатламлар учун турли даврга мансуб ўхшамалар олинади. График таъмир учун бир ўхшама, амалий таъмир учун бошқа ўхшама керак бўлади. Ўхшамалар — мумкин бўлган қадар кўпроқ олннади. Бу кўпроқ маълумот беради. Таългарловчи ўхшамани ўз дидига қараб танламаслиги керак. Ўхшаманинг яхши маълумоти ёдгорликнинг ўзидадир. Ёдгорликнинг ёнларидаги, яъни бир меъморий мажмуага кирувчи бинолар ҳам тўғрамаълумот бериши мумкин. Ўхшама яхши ўрганилган бўлиши керак. Бузилиб кетган бино ҳам ўхшама сифатида қабул қилиниши мумкин. Ўхшамани адабиёт, ўлчов, фотосурат орқали билиш кифоя қилмайди. Жойида бориб ўрганиш керак бўлади. Ўхшамалар тадқиқ учун юплатилади. Айрим ҳолларда таъмир учун ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан, «умуман», «массаларда» таъмирлаш бирон бир сабабларга кўра қўллаш мумкин бўлмаса. Бир ўхшамани кўп ёдгорликларда қўллаш таъмирда "қолип" га, "штамп" га олиб келиш ҳавфини туғдиради. Download 120 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling