Education, science andinnovation


TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYA 2019/2-SON


Download 245.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana21.11.2023
Hajmi245.18 Kb.
#1791092
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Илк мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ижро ҳокимияти модернизацияси

TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYA 2019/2-SON


IJTIMOIY SIYOSIYINSTITUTLAR, JARAYONLAR VA TEXNOLOGIYALAR
б) 
янги 
давлатчиликнинг 
сиёсий-ҳуқуқий, 
конституциявий асосларини яратиш, Конституция 
ва қонунларда ижтимоий муносабатларнинг янги 
тизимини, давлат ҳокимияти органларининг янги 
тизимини мустаҳкамлаб қўйиш. [1]
Аввало, шуни таъкидлаб ўтмоқ лозимки, 
бошқарув тизимида, жумладан, ижро ҳокимияти 
тизимида ислоҳотлар мустақилликка эришишдан 
бир қанча вақт муқаддам, яъни 1990 йил март ойида 
бошланди. Бу ҳолат ҳам сиёсий ислоҳотларнинг 
нақадар долзарб аҳамият касб этганини намоён 
этади. 1990 йил 24 мартда Ўзбекистон ССР 
Олий 
Кенгашининг 
сессиясида 
“Ўзбекистон 
Президенти лавозимини таъсис этиш ҳамда 
Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни) 
га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
Қонун қабул қилинди. Ушбу қонуннинг кириш 
қисмида 
таъкидланганидек, 
Ўзбекистон 
ССР 
Президенти лавозими “демократик жараёнларни 
янада ривожлантириш, 
сиёсий 
ўзгаришларни 
такомиллаштириш, 
конституциявий 
тузумни, 
фуқароларнинг 
ҳуқуқлари, 
эркинликлари 
ва 
хавфсизликларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ССР 
давлат ҳокимияти ва бошқарув олий органлари- 
нинг ўзаро таъсирини такомиллаштириш мақсади- 
да” таъсис этилди [2]. Ушбу қонун доирасида 
Ўзбекистон 
ССР 
Конституциясига 
янги 
-
“Ўзбекистон ССР Президенти” боби қўшилди 
ва жорий бошқарув ислоҳотининг сиёсий-ҳуқу- 
қий асоси яратилди. Бу кейинчалик мустақил 
Ўзбекистоннинг Конституцияси яратилишида ҳам 
ўз аксини топди.
Ўзбекистон Президенти лавозимининг жорий 
қилиниши, биринчидан, республиканинг миллий 
мустақилликка 
интилиш 
йўлидаги 
жиддий 
қадам 
бўлди. 
Чунки, 
биламизки, 
президент 
лавозими фақат суверен республикаларга хосдир. 
Бундан ташқари, ўша вақтда Собиқ Иттифокда 
битта - СССР Президенти фаолият юритарди, 
холос. Миллий республикалар орасидан ушбу 
лавозимнинг биринчи бўлиб Ўзбекистонда таъсис 
этилиши ҳам юқоридаги фикримизни асослай 
олади. 
Иккинчидан, 
Республика 
Президенти 
лавозимининг жорий килиниши мамлакатда давлат 
бошкарувини замон талабларига мослаштириш
яъни модернизация жараёнини бошлаб берди.
Дастлабки даврда Вазирлар Кенгаши ижроия 
ҳокимияти 
сифатидаги 
ҳукукий 
макоми 
ва 
ваколатларини сақлаб қолган эди. Жумладан, 
1990 йил 30 мартда Республика Олий Кенгаши 
тасдиқлаган янги таркиби 41 киши, яъни Раис, 
Бош вазир, унинг икки биринчи ўринбосари, 
тўрт ўринбосари, 19 вазир, 14 давлат кўмитаси 
раисидан ташкил топган эди. 1990 йил 1 ноябрда 
Олий Кенгаш томонидан “Ўзбекистон ССРда 
ижроия ва бошкарув ҳокимиятининг тузилишини 
такомиллаштириш 
ҳамда 
Ўзбекистон
Конституцияси (Асосий Қонуни) га ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул 
килинди ва унинг доирасида Президент ҳокимияти 
ва 
Вазирлар 
Кенгашининг 
ижроия-бошкарув 
ҳокимияти қўшилиб кетди. Вазирлар Кенгаши 
Вазирлар Маҳкамаси сифатида ўзгартирилиб, 
Республика Президенти айни бир вактда Вазирлар 
Маҳкамасининг 
раиси 
бўлиб 
қолди, 
унга, 
шунингдек, Президент аппарати қўшиб юборилди. 
Бу, ўз навбатида, мамлакатда кучли президентлик 
ҳокимиятининг қарор топишига олиб келди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоизки, 
Собиқ Иттифоқнинг парчаланиши билан боғлиқ 
муаммолар - ишлаб чиқаришнинг кескин пасайи- 
ши, оммавий ишсизлик, диний экстремистик ва 
миллатчилик ғояларининг авж олиши, чегарадош 
қўшни мамлакатда бошланиб кетган фуқаролар 
уруши, эски партиявий бошкарувга аҳолининг 
ишончи қолмаган ҳолатда Республикада сиёсий 
хавф-хатарлар (рисклар) нинг олдини олишда кучли 
президентлик ҳокимиятининг жорий қилинганлиги 
муҳим аҳамият касб этди.
1990 йил 15 ноябрда Ўзбекистон ССР Президенти 
“Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар 
Маҳкамасининг таркибини тасдикдаш тўғрисида”ги 
Фармонини имзолади. Ушбу фармон асосида халқ 
хўжалиги деҳқончилик саноати, халқ истеъмоли 
моллари, 
курилиш-транспорт, 
машинасозлик, 
ёкилғи-энергетика, 
умумиктисодиёт, 
моддий- 
техник, 
маданият 
ишлари 
комплексларига 
ажратилиб, унинг раҳбарлари белгиланди ва улар 
Вазирлар Маҳкамаси таркибига киритилди. Бу 
ижро ҳокимиятини модернизациялаш йўлидаги 
кейинги қадам бўлди.
Ўзбекистонда 
ижро 
ҳокимиятини 
амалга 
оширувчи асосий орган - Вазирлар Маҳкамаси 
фаолиятига раҳбарлик қилувчи, унинг ишини 
уюштирувчи Вице-президент лавозими ҳам таъсис 
этилган эди. Бироқ ушбу лавозим ўзини оқламади. 
Шу боисдан 1992 йил 4 январдаги қонун билан у 
тугатилиб, Ўзбекистон Республикасининг Бош 
вазири лавозими таъсис этилди. У Вазирлар 
Маҳкамасига раҳбарлик килади ва унинг ишини 
ташкил этади, деб белгиланди [3].
1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси
ўзининг давлат мустакиллигини эълон килганидан 
сўнг давлат бошкаруви тизимини модернизациялаш 
янги 
босқичга 
ўтди. 
Жумладан, 
давлат
суверенитетини амалга оширувчи янги бошкарув 
тузилмалари - Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар 
вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фан ва техника 
давлат кўмитаси, Олий аттестация комиссияси
Миллий банк, Солиқ қўмитаси ва бошқалар ташкил 
этилди.
1992 йил 4 январда “Ўзбекистон Республикаси- 
нинг маҳаллий ҳокимият идораларини кайта 
ташкил этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
ССР

Download 245.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling