Режа: Мустақиллик остонасида Ўзбекистон ссрда таълим тизимининг ҳолати


Download 48.13 Kb.
bet1/9
Sana08.03.2023
Hajmi48.13 Kb.
#1253933
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
10 мавзу Таьлим сохасидаги ислохатлар Word 4


11-мавзу ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР(2-соат)
Режа:

  1. Мустақиллик остонасида Ўзбекистон ССРда таълим тизимининг ҳолати

  2. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида таълим тизимидаги ислоҳотлар

  3. Таълим тизимининг мазмун моҳиятининг жахон стандартларига мос келтириш борасидаги ўзгаришлар

  4. Янгиланаётган Ўзбекистонда таълим соҳасининг сифат ўзгаришлари ҳамда халқаролаштириш тамойиллари

  5. Фан, олий таълим ва ишлаб чиқарувчилар интегрциясининг қабул кўрсаткичлардаги ўрни

Аҳоли турмуш фаровонлиги даражаси мамлакатнинг фақат иқтисодий тараққиёт даражаси билан эмас, балки ижтимоий соҳалар тараққиёти даражаси билан ҳам ифодаланади. Айнан ижтимоий соҳада давлатнинг инсонпарварлик даражаси ҳар томонлама яққол намоён бўлади. Ижтимоий соҳа тараққиётининг қай даражадалиги маълум жиҳатдан мамлакатдаги сиёсий ва психологик муҳитни, аҳолининг умумий кайфиятини белгилайди. Ижтимоий соҳаларнинг ўсиши худудларнинг умумий иқтисодий тараққиёт даражасини кўрсатувчи белги бўлиб хизмат қилади.


Советлар тузуми йилларида партия яккахокимликнинг вужудга келишига жамият ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида ўз мафкуравий таъсирини ўтказиб борди. Айниқса, бу кишилар онгини ўзгартиришда муҳим олим бўлган таълимда, илмда ва маданиятда жиддий тус олди. Халқнинг маърифатга, фанга ва миллий маданиятга бўлган интилиши хукмрон кучлар томонидан узоқни кўзламай ва яхши ўйламай олиб борган сиёсатлари натижасида сиёсий манфаатлар йўлига бурилди.
Янги зиёли кадрларни шакаллантириш, эски мавжуд зиёлиларни йўқ қилиш ана шу мақсадларни кўзлаб амалга оширилди. Саводхонлик даражасини ўсиши бюрократик бошқарув тизимини мустаҳкамланиб бориши, техника тараққиёти томон юриш ва илмий муассасаларнинг ташкил топиш жараёнлари улар устидан қаттиқ мафкуравий назоратнинг ўрнатилиши билан ҳамоҳанг равишда юз берди.
Саводсизлик даври тугатилди. 1941 йилга келиб мактаблар сони 5504 тага, уларда ўқиётган ўқувчилар сони эса 1 млн 315 тага етди. Советларнинг “маданий инқилоб” тадбири жамиятнинг барча жабҳаларини, айниқса унинг ҳар бир соҳасини қамраб олди. Мактабларда сиёсий тарбияни йўлга қўйишга ва уни такомиллаштириб боришга эътибор берилди.
Иккинчи жаҳон урушидаги катта йўқотишлар олий маълумотли ходимларнинг сон ва сифат жиҳатидан камайиб кетишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида урушдан кейинги йилларда олий таълимни ривожлантириш зарур эканлигини тақазо этарди. Олий таълимни ривожлантириш динамикаси қуйидагича кечди. 1950-1953 йилларда 16.600 та мутахассис тайёрланди. 1959 йилда 31 та олий ўқув юртида 88 минг киши таълим олди. 1985 йилга келиб, 42 та олий ўқув юртларида 285.5 минг киши таълим олди. 1960 йилда 30 та олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрланган бўлса, 1985 йилда уларнинг сони 42 тани ташкил этди.
Бироқ, булар миқдор кўрсаткичларидаги айрим силжишлар эди. Лекин масаланинг асосий жиҳати – олий таълим муассасаларини битириб чиқаётган мутахассисларнинг сифати ва савияси масаласида кўплаб муаммолар мавужуд эди. Шу ўринда жаҳон фанлар тизимида ўз мавқесига эга олимлар қатлами етишиб чиқганлиги ва техникада катта ютуқлар қўлга киритилганли гини инкор этиб бўлмайди.
Аммо маъмурий буйруқбозликка асосланган улкан сиёсий ва иқтисодий бошқарув бу ютуқларни халқ хўжалигига жалб эта олмади. Новаторлик ишланмаларни бюрократик чиғириқдан ўтгунича аҳамиятини йўқотар эди. Фаннинг кўп тармоқлари милитарлашган ҳарбий услубга йўналтирилди. Шу билан бирга, олий ва ўрта махсус таълим тизимида ўқув-тарбиявий ишларни мафкуравий андозага солиш кучайди, халқаро фанлараро алоқалар қаттиқ назорат остига олинди.
Ўзбекистонда малакали кадрларни тайёрлашдаги, аҳолининг илмий маданий,таълим-тарбиявий тараққиётини таъминлашда етарлича натижалар анъаналарни ўзида жамлаган кучли потенциал жамланган. Шунинг учун Ўзбекистондаги олий таълим олдида тўпланган ижобий тажрибаларни сақлаш ва мазмунан бойитиш дунё таълим кенгликларида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш каби фавқулодда жиддий вазифа туриб қолди. Айниқса, бир неча ўн йиллаб мафкуравий исканжада бўлган фан, маданият, таълимнинг ундан бўшатиш, янги қадриятлар, инновациялар орқали жонлантириш мустақил Ўзбекистон халқи олдида шарафли ва сермашаққат вазифалардан бири эди.
Ўзбекистон мустақиллик остонасида турар экан, республика раҳбарияти дастлабки вазифалардан бири илм-фанни, таълим тизимини ислоҳ қилиш, модернизация қилиш лозимлигини чуқур англар эди. Ўзбекистон раҳбари И.Каримов 1988 йил 20 ноябрда Ўзбекистон ССР Фанлар Академиясида бўлган учрашувда шундай деган эди: “Республика ҳаётининг барча соҳаларида илм-фан мавқеини принцип эътибори билан янги сифат даражасига кўтариш республика Фанлар Академиясининг асосий вазифасидир, деб ўйлаймиз. Илм-фан аҳлига буйруқ бериш, қуруқ маъмуриятчилик, олимларга аппарат ходимлари кабинетларида пайдо бўладиган “ижтимоий буюртмани” рўбарў қилиш даври ўтиб кетди. Ижодий изланишларнинг натижаларини қамраб олган Фанлар акадепмияси олимларининг асарлари ва тавсиялари республика тараққиётининг истиқболини белгилайдиган кеклажакдаги ҳисоб-китоблар ва сиёсатнинг пойдевори бўлиши даркор...
Фанга истеъдодли ёшларнинг кириб келишини таъминлаш учун комплекс тадбирлар туркумини амалга ошириш зарур. Бу борада олий мактабнинг, ҳатто умумий таълим мактабларининг фаолиятини тубдан қайта қуриш керак”.1
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида ислоҳотларни бошидан кечирган ва натижасини кўрсата олган соҳалардан бири таълим тизимидир. Ўзбекистон илм-фанга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Замоннинг тезкор тараққиётига хизмат қилувчи янги фан соҳалари бўйича тадқиқотлар йўлга қўйилди. Табиий ва аниқ фанларни ўқитиш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон Республикасида илм-фанни ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ўрни беқиёсдир. Шунингдек, республика олий таълим муассасаларидаги профессор-ўқитувчилар фаолиятининг салмоқли қисми илмий тадқиқотларгна қаратилганлиги ўз самарасини бера бошлади. “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” Ўзбекистонда илму-фан ривожланишига бош мақсадлардан бири этиб белгиланди.
1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг фармонига биноан Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий Аттестация Комиссияси ташкил этилиши муносабати билан Фанлар Академиясинингнинг мавқеи ортди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” 2002 йил 20 февралдаги фармони илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар сифатига қўйилган талабларга мувофиқ иолмий техника ва инновация фаолиятини янада ривожлантиришда, шунингдек, мамлакат илмий салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Республиканинг илмий тадқиқот мажмуини Академия, олий таълим ва бошқа тармоқларидаги 350 дан ортиқ муассасани, жумладан, илмий тадқиқот институтлари, олий ўқув юртларидаги илмий тадқиқот бўлинмалари, лойиҳа конструкторлик ташкилотлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари ва тажриба корхоналари, ахборот-ҳисоблаш марказлари ўз ичига олади. 2006 йилдаги натижалар бўйича фаннинг турли тармоқлари бўйича 34 мингдан ортиқ илмий ходим фаолият кўрсатган. Уларнинг 2.4 минги фан доктори, 2.4 минги фан номзодлари эди.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви халқ таълими тизими тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди. Миллий педагогик тафаккур таъсиричан таълимнинг соғломлаштириш жараёни бошланди. Узоқ вақт мобайнида ташқи дунёдан узиб қўйилган, ўзга мамлакатлар тарихий тажрибасидан ҳам, миллий маърифий меросдан ҳам баҳраманд бўлмаган миллий педагогика жаҳон майдонига чиқди. Эришилган натижаларни ўзгаларники билан қиёслаш, бошқалардан ижобий жиҳатларни ўзлаштириш имконияти пайдо бўлди.
Республикамизда таълимнинг янги тизимини амалга оширишда Ўзбекистон хукумати тарихимиздаги таълим жараёнларини ўрганиб чиқиб, таълимни ислоҳ қилиш дастурини тайёрлади. Барча эътибор таълим тизимларини демократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида такомиллаштирилиб, унинг моддий-техник базасини замон ва давр талаблари даражасига кўтариш ва Ўзбекистон маърифий салоҳиятини кучайтиришга қаратилди.

Download 48.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling